RU

Последние новости

20:58Карло Анчелотти 40 ёшли Модричнинг "Милан"да ўйнаётгани ҳақида гапирди  0 20:18МЛСда тизим ўзгармоқда: "Бу янги эранинг бошланиши бўлади"  0 19:54"Байер" асосий футболчиси "Бавария" кузатуви остида  0 19:41Al Ain Cup. Ўзбекистон – Миср (матнли трансляция)  67 19:10Райс, Ямаль, Дейола... "Пушкаш" мукофоти учун номзодлар эълон қилинди  3 18:44Рафинья "Олтин тўп"ни қўлдан бой бергани ҳақида гапирди  6 18:18Япония Ганани, Корея эса Боливияни доғда қолдирди  1 17:55Хорватиялик футболчи касбини ўзгартиради: у Ўзбекистонга қарши ўйин олдидан сартарошлик қилди  2 17:32Мбаппе Франция терма жамоаси ихтиёрини тарк этди  0 17:15U-19 чемпионати. "Пахтакор" Тошкент дербисида зафар қучиб, финалга йўл олди  2 17:07Леон Якирович: "Ўзбекистон сифатли ўйин кўрсатади, лекин натижа ўзимизга боғлиқ"  3 16:40Андрия Буркар: "Ўз ўйинимизни намойиш этсак, Ўзбекистонни қийин аҳволга тушириб қўямиз"  9 16:22ФИФА пенальтидан кейинги зарбани тақиқламоқчи  5 15:55Норвегия 99,9% ЖЧда! Эстонияга қарши кечган қийин ўйин тақдири 6 дақиқа ҳал қилинди!  10 15:35Миср ва Ўзбекистоннинг ўйин услублари ўхшаш бўлганми? Эктор Купердан жавоб  6

Лазаревич: "Айрим вазиятларда футболчилар бир-бирини тушунишмади" Новости

Лазаревич: "Айрим вазиятларда футболчилар бир-бирини тушунишмади"

“Қизилқум”- “Хоразм” учрашувидан кейинги матбуот анжуманида мезбонлар устози Никола Лазаревич ўйин ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди.

- Биринчи навбатда бугунги Қурбон ҳайит байрами ва Ўзбекистон терма жамоасининг Жаҳон чемпионатининг финал босқичига йўлланмани қўлга киритгани билан барча ўзбекистонликларни чин қалбимдан табриклайман.

Ўйин ҳақида гапирадиган бўлсам, биз мавсум бошида “Хоразм” билан назорат учрашувида ҳам куч синашгандик ва ўшандаёқ бу жиддий жамоа эканлигини билгандик. Ортда қолган 10 та турда ҳам жамоа ўз дадил одимлаётганига гувоҳ бўлдик. Бизга қийин бўлишини билардик ва рақибдан бугунгидек ўйин кутгандик. 

Биринчи бўлимда рақибга марказда эркин ҳаракат қилишига имкон бермасликка интилдик. Бироқ бу вазифани бажаришда катта қийинчиликка дуч келдик. Айрим вазиятларда футболчилар бир-бирини тушунишмади. Биринчи гол ўтказилган ҳудудда рақиб футболчисини “ёпиш”га таянч ярим ҳимоячиларимиз улгуришмади. Афсуски айнан шу ҳудуддан бу мавсумда ўз дарвозамиздан кўплаб голлар ўтказаяпмиз. Ўйиндан кейин шу каби вазиятларни футболчилар билан таҳлил қилаяпмиз. Аммо негадир яна ва яна шу “зона”дан голлар ўтказаяпмиз. 11 турга келиб 22 та тўп ўтказишимиз уятли ҳолат, албатта. 

Иккинчи бўлимда ташаббусни ўз қўлимизга олишга ҳаракат қилдик ва режамизни бироз ўзгартирдик.  Натижада иккинчи бўлимда гол уриш учун кўпроқ имкониятлар ярата олдик. Рақиб жарима майдончаси олдида хавфли вазиятлар ташкил этдик. Аммо якуний нуқтани қўйишга рақиб футболчилари имкон беришмади.

Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика