Эрон. Машарипов жамоаси ўз уйида очко йўқотди
21 апр 22:47
Новости


Эрон. Машарипов жамоаси ўз уйида очко йўқотди
Эрон чемпионатининг 22-турида "Истиқлол" "Ҳавадар" жамоасини қабул қилди.
Мезбонлар 4 дақиқадаёқ Ризояннинг голидан сўнг ҳисобда олдинга чиқиб олишди, аммо "Ҳавадар" биринчи бўлимда 2та гол уриб, таймни ғалаба билан якунлади. Учрашувнинг иккинчи қисмида "Ҳавадар" футболчиси автогол муаллифи бўлди ва баҳс шу ҳисобда якунланди.
Ўзбекистон терма жамоаси ярим ҳимоячиси Жалолиддин Машарипов учрашувни асосий таркибда бошлади ва ўйинни охиригача етказиб қўйди.
Похожие новости

Комментарии