RU

Последние новости

14:55"Ньюкасл" эмблемасини янгиламоқчи  0 14:27"Хаби билан бутун футбол оламини ҳайратга солган жамоани шакллантирдик" — "Байер" спорт директори   1 14:00"Сурхон"нинг голида офсайд қайд этилишича ёрдамчи ҳакамнинг қарорига таянилган, VAR'да эса тасвирлар етарли бўлмаган — Эксперт ҳакамлар қўмитаси  12 13:31"Манчестер Юнайтед" тажрибали дарвозабон билан шартномани узайтирмоқчи  0 13:03"Барса" етакчилари Араухонинг "Реал"га қарши ўйнашига қарши  15 12:37Ким чемпион? Гёкереш ёки Ди Мария? Бугун Португалияда мавсум ўйини бор  3 12:17Ямаль машҳур бренднинг элчиси бўлди  1 11:49Рафаэл Леау АПЛнинг топ-клублари диққат марказида  0 11:20Ички ҳиссиёт. "Насаф" бугун Қаршида очко йўқотади(ми)?  15 11:12Роналду "Спортинг"га ўтишга яқин. Португалиялик ЖЧ-2026га қадар ватанига қайтмоқчи  8 10:46"Арсенал" асосий футболчиси билан музокараларни бошлади  3 10:16«Реал» Алонсо учун «Байер»га қанча товон пули тўлаши маълум бўлди  16 09:45Испания терма жамоаси футболчиси "Арсенал" билан келишувга эришди  10 09:17Пол Робинсон: "МЮ ва "Тоттенхэм" ЕЧЛга тайёр эмас"  12 08:50Салоҳ — журналистлар талқинига кўра АПЛда мавсумнинг энг яхши футболчиси  14

Суперлига. "Пахтакор" сафарда "Нефтчи"ни тор-мор этди Новости

Суперлига. "Пахтакор" сафарда "Нефтчи"ни тор-мор этди

Суперлига 6-туридан ўрин олган "Нефтчи" – "Пахтакор" учрашуви якунланди.

"Нефтчи" – "Пахтакор" 0:4

19.04.2025. 20:15

Бош ҳакам: Тимур Тўхтасинов

Ёрдамчи ҳакамлар: Санжар Шоюсупов, Алишер Усмонов

Захира ҳаками: Асадбек Қосимжонов

Назоратчи: Виктор Серазитдинов

ВАР: Абдурашид Худойберганов

АВАР: Иброҳим Исмоилов

Комиссар: Диёр Ҳотамқулов

Голлар: 0:1 – 23, Умар Адҳамзода, 0:2 – 42, Брайан Риаскос, 0:3 – 45+3, Игорь Сергеев (Башар Ресан), 0:4 – 45+6, Умар Адҳамзода (Игорь Сергеев)

"Нефтчи": 25. Элдор Суюнов (1. Ботирали Эргашев, 46), 20. Анвар Ғофуров, 21. Муҳсин Убайдуллаев, 34. Фарруҳ Сайфиев, 77. Билол Тошмирзаев, 7. Аброр Исмоилов (8. Владимир Йовович, 46), 10. Жамшид Искандеров (5. Икром Алибоев, 46), 14. Жамшид Болтабоев (11. Қувондиқ Рўзиев, 68), 23. Йован Жокич, 32. Зоран Марушич, 17. Муҳаммадали Ғиёсов (4. Боян Цигер, 46)

Захира: 33. Шоҳруҳ Ёқубжонов, 66. Дониёр Валиев, 22. Тома Табатадзе, 24. Ғулом Ҳайдар Ғуломов

"Пахтакор": 19. Жонатан Луис (12. Владимир Назаров, 46), 22. Умар Адҳамзода (44. Маҳмуджон Маҳамаджонов, 66), 5. Муҳаммадқодир Ҳамроалиев, 55. Муҳаммадрасул Абдумажидов, 7. Ҳожиакбар Алижонов, 3. Шаҳзод Азмиддинов, 27. Сардор Собирхўжаев, 47. Жонатан Лукка, 21. Башар Ресан (30. Отабек Жўрақўзиев, 83), 11. Игорь Сергеев (6. Муҳаммадали Ўринбоев, 83), 94. Брайан Риаскос (17. Достон Ҳамдамов, 66)

Захира: 77. Дилшод Саитов, 15. Диёр Ортиқбоев, 31. Муҳаммадали Усмонов, 9. Иброҳим Ибрагимов, 4. Ҳумоюн Назаров.

Огоҳлантиришлар: Умар Адҳамзода (15), Фарруҳ Сайфиев (18), Брайан Риаскос (18), Сардор Собирхўжаев (71)

МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ

ЯНГИЛАШ

Ўйин якунланди.

90+5. "Нефтчи"да стандарт юзага келди. Вазият Йововичнинг ноаниқ зарбаси билан якунланди.

90+4. Маҳаммаджоновнинг рақиб жарима майдонидаги узатмаси ўхшамади.

90. Иккинчи бўлимга 4 дақиқа қўшиб берилди.

90. Зарба! Йововичнинг рақиб жарима майдонидаги уриниши муваффақиятсиз якунланди.

86. Алибоев томонидан йўлланган зарба Назаровнинг қўлларига бориб тушди.

83. "Пахтакор" таркибида икки ўзгариш содир этилди.

82. Хавфли вазият! Ўнг қанотдан узатилган тўпга Сергеев тўхтатмасдан зарба йўллади, ноаниқ.

80. "Нефтчи"да стандарт вазият юзага келди. Аммо мезбонлар бундан унумли фойдалана олмади.

77. Ўйин темпи анча пасайди, охирги дақиқаларда хавфли вазиятларга гувоҳ бўлмадик.

71. Собирхўжаев рақиб футболчисига нисбатан фол ишлатгани учун огоҳлантирилди.

68. "Нефтчи" бешинчи ўзгаришга қўл урди.

66. "Пахтакор" таркибида икки ўзгариш амалга оширилди.

64. Тошмирзаевнинг узатмасидан сўнг тўп Азмиддиновдан майдонни тарк этди.

61. Алибоевнинг ўнг қанотдан йўллаган зарбасига аниқлик етишмади.

58. Риаскоснинг чалқанча услубда йўллаган зарбасига аниқлик етишмади.

57. "Нефтчи"да стандарт вазият юзага келди. Йововичнинг зарбаси ўта ноаниқ кўриниш олди.

54. Бурчакдан узатилган тўпга "Нефтчи" футболчиси бош билан зарба йўллади, ноаниқ.

54. Зарба! Йововичнинг айланма зарбасини Назаров қайтарди.

53. Хавфли вазият! Чап қанотдан узатмага Риаскос бош билан зарба йўллади, бироз ноаниқ.

49. Зарба! Тошмирзаев ўнг қанотдан рақиб жарима майдонига кириб борди, бироқ унинг пастлатиб йўллаган зарбасига аниқлик етишмади. 

46. Иккинчи бўлим бошланди. "Нефтчи" таркибида тўртта, "Пахтакор"да битта ўзгариш амалга оширилди.

Тайм якунланди.

45+6. ГОЛ! Адҳамзода "Нефтчи" дарвозабонининг олдинга чиқиб кетганидан унумли фойдаланиб, тўпни унинг устидан ошириб қўйди! 0:4! 

45+4. Ресан бу сафар ўзи рақиб дарвозасини ишғол қилиши мумкин эди, Суюнов бу гал жамоа жонига ора кирди.

45+3. ГОЛ! Чап қанотдан Ресаннинг узатмасини Сергеев бош билан дарвозага аниқ жойлаб қўйди! 0:3!

45. Биринчи бўлимга 7 дақиқа қўшиб берилди.

42. ГОЛ! Адҳамзоданинг узоқ масофадан йўллаган зарбасини Суюнов юзи билан қайтарди, қайтган тўпни эса Риаскос дарвозага жойлаб қўйди!

40. "Пахтакор" дарвозабонига тиббий ёрдам кўрсатилмоқда.

37. Искандеровнинг пастлатиб йўллаган зарбасини рақиб ҳимоячиси қайтарди.

36. Азмиддинов Исмоиловга нисбатан фол ишлатди. "Пахтакор" жарима майдони яқинида стандарт вазият юзага келди.

30. Азмиддинов елкасидан жароҳат олган кўринади. Унга тиббий ёрдам кўрсатилмоқда.

28. Қарши ҳужумда "Пахтакор" футболчиси томонидан йўлланган зарбани рақиб ҳимоячиси қайтарди.

27. Зарба! Исмоилов томонидан йўлланган кучли зарбага аниқлик етишмади.

23. ГОЛ! Адҳамзода ҳисобни очди! Риаскоснинг пасидан сўнг Сергеев зарба йўллади, "Нефтчи" дарвозабонидан қайтган тўпни "Пахтакор" футболчиси яқин масофадан дарвозага жойлаб қўйди!

18. Сайфиев ва Риаскос огоҳлантирилди. Фарғонада дастлабки дақиқаларданоқ ҳаммаёқ сариқ рангга бўялмоқда.

17. Футболчилар ўртасида жанжал бошланди. Бунга Сайфиев ва Риаскосўртасидаги кураш сабаб бўлди. "Пахтакор" ҳужумчиси рақибини уриб юборди.

15. Адҳамзода қўполлик учун огоҳлантирилди. 

13. Болтабоев Риаскосга нисбатан қоидабузарлик содир этди. Стандарт ввазият.

9. Риаскоснинг ўнг қанотдан жарима майдонига узатмаси рақиб ҳимоячилари томонидан қайтарилди.

6. Хавфли вазият! Алижонов билан курашда устун келган Ғиёсов кучли зарба йўллади, унинг зарбаси дарвоза тўсинига тегиб қайтди!

4. Хавфли вазият! "Нефтчи" ҳимоячиси дарвозабонга пас беришда сусткашликка йўл қўйди, натижада босим ўтказаётган Сергеев рақиб посбонидан тўпни олиб қўйишга бир баҳя қолди.

2. Искандеровнинг стандарт вазиятдан узатмаси меҳмонлар томонидан қайтарилди.

1. Ҳакам ҳуштагини чалди – беллашув бошланди! Бугун Суперлиганинг икки етакчи жамоаси ютқазмаслик умидида ўйнайди, чунки сўнгги пайтда улар учун ғалаба кутилмаган ҳодисага айланиб улгурди.

Жамоалар майдонга чиқиб келишди. "Нефтчи" сариқ-қора, "Пахтакор" оч кулранг рангли либосларда ҳаракат қилади.

Рейтинг: +32   

Комментарии

+19   
19 апр 20:06:42
Xojakbar Xaitov
Нефтчи мухлисларини хурмат килган холда бир гап этаман Бугун Пахтакор инкирозини тугаши ва янги Эра ни бошланиши булади минг афсус бу кун Нефтчини уйинига тугри келиб колди
+16   
19 апр 21:15:02
Real Nasaf
Vuyyyy 0-4 hisob qoil yana 4 gol Qarshidan turib qòllayman Paxtakorni
+14   
19 апр 21:12:02
Озод Ачилов
Нефтчи медал илинжида шу футболчиларни олиб келди, лекин буларни кўпчилиги ютиши керак бўлган совринларни ютиб бўлган. Соврин учун мотивация йўқ. Лекин, яхши маошга боришгани аниқ. Навбаҳор бу нарсани тушуниб етиб, ўз сиёсатини ўзгартирди, Нефтчи ҳам маҳаллий футболчилардан иборат ёш жамоа тузиши керак манимча. (Шахсий фикр)
+13   
19 апр 19:37:23
AA H.A
Пахтакор таркиби ударку нефтчига жуда кийин бу́лади.Пахтакор йирик хисобда ютади бугун
+12   
19 апр 22:04:35
$$$$
Навбахор яхшиям шу юлдузчалардан кутулгани.Нефтчи эсиз шунча миллиардлаб пуллар.
+12   
19 апр 21:45:46
Баходиржон 1912
Навбахорди расвосини чиқарган футболчилари Нефтчини ҳам кемириб тугатарканда афсус
+12   
19 апр 21:21:21
Б Х
Пахтакорни Синди деганларга алангалик саломлар булсин !!!!!!!!!!!
+12   
19 апр 19:58:00
PAKHTAKOR CHEMPION
Olga PAXTAKOR xar qanday vaziyatta bosenam san bilanmiz
+11   
19 апр 21:12:39
Акром Навбахор Барселона
Пахтакор гап йук зур уйини
+11   
19 апр 21:00:47
قهرمان
Пахтакорда таркибида Гейнрихчали содиқ. Искандаровчали пидараз сотқин бўмаса кере.
+10   
19 апр 22:43:58
Jonny
Охиргиси булмасин, молодцы! Пахтакорчиларни табриклиман!
+10   
19 апр 22:20:33
Pakhtakor_LIONS
Нефтчини 0:4га мехмонда ютгандан кейин, ортикча таьриф шарт эмас. Пахтакор чемпион
+10   
19 апр 20:09:58
Ilyos M
ПАХТАКОООООООР ОЛГА
+9   
19 апр 23:05:54
Jahongir
Adxamzodayam itaraman dep qoygan ekan
+9   
19 апр 22:22:50
Navbakhor_Nam
Ответ на комментарий пользователя Ishqiboz Muhlis
Яна битта респект намагангандан
Респектни Нефтчини мухлислари бошлаган утган уйинда арзимаган нарсани ковлаб Одил Ахмедовни айблаган тухмат килиб. Одил Ахмедовни айблагунча узи ватан учун нима кила олганини бир куриш керак одам!
championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика