Гарначо учун тўртта топ клуб даъвогарлик қилмоқда
22 апр 2025 20:58
Новости
Гарначо учун тўртта топ клуб даъвогарлик қилмоқда
"Челси", "Атлетико" ва "Байер" ёзда "Манчестер Юнайтед" вингери Алехандро Гарначони сотиб олиш учун "Наполи" билан рақобатлашиши мумкин.
Қайд этилишича, "қизил иблислар" аргентиналик футболчига 81 млн евролик таклиф тушса, уни қўйиб юборишга тайёр. Манбанинг қўшимча қилишича, бундай юқори нарх Гарначо учун эҳтимолий даъвогарларни чўчитиб юбориши мумкин.
"Наполи" ёзда жуда фаол бўлиши кутилмоқда. Неаполликлар Хвича Кварацхелия ПСЖга кетганидан кейин таркибда юзага келган бўшлиқни тўлдиришга ҳаракат қилади. Италия гранди қишда Алехандро Гарначо учун тахминан 50 млн евро таклиф қилган, аммо МЮ бу таклифни рад этганди.
Похожие новости
championat.asia
Ла Лига. "Реал Мадрид" ўз уйида "Реал Бетис"га 5 та гол урди
АПЛ. "Ман Сити" "Челси"га қарши ўйинда 90+4 дақиқада тўп ўтказиб юборди ва ғалабани бой берди, Ҳусанов 51-дақиқада захирадан ўйинга қўшилди
Ла Лига. "Барселона" сўнгги дақиқалардаги иккита гол эвазига "Эспаньол"ни мағлуб этди
Breaking! Бозоров, Алибоев, Рўзиев ва Холмуродов терма жамоадан чақирув олди
Комментарии