RU

Последние новости

07:00 Суперлига. "Пахтакор" – "Қизилқум" 2:0  0 02:57АПЛ. Сенсация: Аутсайдер "Вулверхэмптон" 3-ўриндаги "Астон Вилла"ни мағлубиятга учратди  10 01:59Саудия Арабистони. "Ал Ҳилол" 5та, "Ал Иттиҳод"да 1та гол уриб, ғалабага эришди  0 00:55Кэррик: "Магуайр МЮ учун керак"  1 00:33Акмал Рустамов: "Пахтакор"нинг омади келди"  1 00:15Камолиддин Тожиев: "Таркибимизда 20та асосий футболчи бор. Рақиб 10 киши бўлиб ҳимояланди"  3 23:55Туркия. "Истанбул Башакшеҳир" ўз майдонида "Коняспор"ни ишончли ҳисобда мағлуб этди  53 23:31Самвел Бабаян: "Бугунги баҳсда 60 фоиз ўз даражамизни кўрсатдик"  27 23:10Суперлига. "Андижон" – "Сўғдиёна" 4:0   1 22:52Асенсио "Хетафе"га қарши ўйнамайди  2 22:28Деку: "Ньюкасл" - қийин рақиб"  15 22:12Иван Бошкович: "Таблодаги ҳисоб ҳаммасини айтиб турибди"  9 21:57Андрей Шипилов: "Бугун мағлубиятга лойиқ эмасдик"  4 21:44Александр Хомяков: "Чиройли ўйинларимиз ҳали олдинда"  6 21:35Суперлига. "Бухоро" – "Қўқон-1912" 1:0   0

Отабек Умаров ва Равшан Эрматов Миллий футбол марказидаги қурилиш жараёнини кўздан кечирди Новости

Отабек Умаров ва Равшан Эрматов Миллий футбол марказидаги қурилиш жараёнини кўздан кечирди

Айни пайтда Тошкент вилоятининг Юқори Чирчиқ туманида ўзбек спортидаги яна бир бунёдкорлик лойиҳаси – Миллий футбол маркази қурилиши олиб борилмоқда.

Миллий Олимпия қўмитаси ва Ўзбекистон футбол ассоциацияси раҳбарияти ушбу жараён билан яқиндан танишди.

ЎФА биринчи вице-президенти Равшан Эрматов лойиҳа ҳақида батафсил маълумот берар экан марказ ҳудудида 280 кишига мўлжалланган замонавий меҳмонхона, футбол мутахассисларини тайёрлаш ва илмий-тадқиқот маркази, миллий терма жамоалар базаси, Республика футбол академияси, спорт тиббиёти ва реабилитация маркази фаолият олиб бориши ҳақида таъкидлади. Шунингдек, қурилиш жараёнида сифатли материаллардан фойдаланишга аҳамият қаратилаётганини қўшимча қилди.

Ўз навбатида Осиё Олимпия кенгаши вице-президенти, МОҚ раисининг биринчи ўринбосари Отабек Умаров мазкур лойиҳа келгусида ўзбек футболининг юқори даражага кўтарилишида муҳим платформа вазифасини бажариши ҳақида тўхталиб, унда хориж тажрибасидан кенг фойдаланиш борасида таклифларини илгари сурди. Мутасаддилар ўрганиш ишлари давомида объектни батафсил кўздан кечириб, иш самарадорлигини ошириш бўйича фикр алмашишди.

Рейтинг: -10   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика