RU

Последние новости

10:49Факт. Бошкович мураббий сифатида Қосимовни мағлуб эта олмаган  0 10:29Нўъмон Ҳасанов "Нефтчи" - "Пахтакор" учрашувидан олдин: "Жамоаларнинг бу мавсумдаги ўйинларига хулоса қилишга эрта"  3 09:55Легионерларимиз. Бугун Шомуродов, Ҳусанов, Раҳмоналиев, Турғунбоев, Эсанов жамоалари ўйнайди  3 09:30"Ал Мумтоз" тарихидан. Анвар Бердиевнинг юбилей учрашуви қандай ўтганди?  4 09:10Ҳамидулло Абдунабиев: "Бунёдкор" учун бу натижа адолатсиз ҳисобланади. Ғалабага ҳақли эдик"  6 08:40"Қўқон-1912" 6 йилдан буён меҳмонда "Қизилқум"ни мағлуб эта олмаяпти  0 08:20"Хоразм" "Бунёдкор" билан ўйинда тарихий натижа қайд этди  2 08:00"Персеполис" ўз майдонида "Сепахон"га ютқазди. Остон Ўрунов 25-дақиқада алмаштирилди  5 07:40Мурод Исмоилов "Нефтчи" - "Пахтакор" ўйини олдидан: "Турнир жадвалидаги фарқ бугун ҳеч нарсани англатмайди"  9 07:10Суперлига. Бугун "Нефтчи" - "Пахтакор" ва яна 2 та ўйин бор  21 01:45Луис Энрике: "ПСЖ Европанинг энг кучли жамоаларидан бирига қарши ўйнайди"  5 01:17Рис Жеймс: "Биз ҳурматсизлик қилдик"  2 00:59Саудия Арабистони. "Ал Насср" сафарда мағлуб бўлди  14 00:27Арне Слот: "АПЛнинг 7-жамоаси ПСЖни мағлуб қилди. Биз шундай лигада ўйнаймиз"  29 23:50Суперлига. "Бунёдкор"ни сўнги дақиқада дарвоза устуни қутқарди, "Қизилқум" эса "Қўқон-1912"ни мағлуб этди  1

Ҳаким Фузайлов: "Хоразм" мухлислари Суперлигани соғинган, режамизда Туркия йиғини бор. Фақат..." Новости

Ҳаким Фузайлов: "Хоразм" мухлислари Суперлигани соғинган, режамизда Туркия йиғини бор. Фақат..."

Бугунги куннинг асосий мавзуси Суперлиганинг сўнгги иштирокчиси номини аниқлаш бўлиб турибди.

Спорт принциплари бўйича айни пайтда "Хоразм" бу борада ҳаракатларни бошлаб юборган. Тошкентда йиғин ўтказаётган "Хоразм" бугун "Динамо"га қарши назорат учрашувида майдонга тушди. Учрашувдан сўнг жамоа устози Ҳаким Фузайловнинг фикрлари билан қизиқдик. 

- Қишки йиғиндаги биринчи назорат учрашувидан қандай хулосалар олинди?

- Бу таркибда майдонга тушганларнинг катта қисми ёшлар, хоразмлик йигитлар ҳисобланади. Уларни кўриб олдик.  Бу ўйинда турлича таркибни синовдан ўтказдик деган бўлардим. 

- Ҳаким Қаюмович янги мавсумга тайёргарлик қандай кетмоқда?

- Режа асосида йиғинларни давом эттирмоқдамиз. Таркибга имкон қадар Суперлигада ўйнаган, тажрибали футболчиларни жалб қилиш устида иш олиб бормоқдамиз. Умуман олганда барчаси яхши кетяпти. Энди мавсумни қаерда бошлашимиз тўлиқ аниқ бўлса шунга қараб яна ҳаракатларимизга ўзгаришлар киритишимиз мумкин.

- Биринчи йиғин Хоразмда ўтказилди ва унда кўп маҳаллий футболчилар кўрикдан ўтди. Бу яна давом этаётганини кўришимиз мумкин...

- Декабрь ойида ташкил қилган йиғинимизда кўплаб ёшлар жамоамизда шуғулланди. Юқорида айтганимдек Суперлигада иштирок этадиган бўлсак табиийки таркибимизни кучайтириш керак бўлади. 

- Жамоанинг Суперлигада иштирок этиши бўйича ҳаракатлар қандай кетяпти?

- Хоразмлик мухлислар Суперлигани соғинишган. Элитада қатнашадиган бўлсак ишқибозларимизга катта байрам бўларди. "Хоразм" аввал ҳам Суперлигада ўйнаган ва ўшанда стадионга кўплаб мухлислар ташриф буюрган. Клубимиз раҳбарлари барча ҳаракатларни амалга оширмоқда. Таркиб, майдон, инфратузилма борасида ишлар олиб борилаётганини айтишим мумкин. 

 - Хорижда йиғин ўтказиш учун қайси мамлакат танланмоқда?

- Бу устида ишлаяпмиз. Молиявий имкониятларимиздан келиб чиқиб Туркия йиғинини мўлжаллаб турибмиз. Фақат ундан аввал Тошкентда яна битта йиғин ўтказамиз. Таркибни 90 фоизга аниқлаштириб олган ҳолда хорижга йўл олишимиз мумкин. 

Автор : Iskandarov Abdulaziz
Рейтинг: +3   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика