"Хоразм" "Бунёдкор" билан ўйинда тарихий натижа қайд этди
19 апр 08:20
Новости
"Хоразм" "Бунёдкор" билан ўйинда тарихий натижа қайд этди
Узоқ вақтдан сўнг Суперлигада ҳаракат қилаётган "Хоразм" кеча навбатдаги очкосини қўлга киритди.
Тошкентда "Бунёдкор"га қарши кечган ўйинда 0:0 ҳисобидаги дуранг натижа қайд этилди. Бу жамоаларнинг Суперлигадаги 15 йиллик танаффусдан кейинги илк учрашуви эди. Икки клуб бу ўйинга қадар чемпионат доирасида 4 бор куч синашишган бўлиб, бу ўйинларда тўлиқ устунлик "Бунёдкор" томонида эди, 4 та ғалаба. "Қалдирғочлар" рақиб дарвозасига 12 та гол урган ва 3 та ўтказганди. Кеча "Хоразм" тарихда илк бор "Бунёдкор"дан очко олишга муваффақ бўлди. Пойтахт клуби эса биринчи мартта рақиби дарвозасига йўл топа олмади.
Похожие новости
championat.asia
"Реал Мадрид" ва ниҳоят Ла Лигада ғалаба қозонди. Мбаппедан дубль
Расмий хабар: Исломбек Исмоилов — "Нефтчи" бош мураббийи
Ла Лига. "Барселона" муҳим учрашувда "Атлетико"ни мағлубиятга учратди
Суперлига: Мухлис йиғиш бўйича етакчи "Нефтчи", "Бунёдкор" охирги ўринда
Комментарии