Рис Жеймс: "Биз ҳурматсизлик қилдик"
19 апр 2025 01:17
Новости
Рис Жеймс: "Биз ҳурматсизлик қилдик"
"Челси" футболчиси Рис Жеймс жамоаси Конференциялар лигасига ҳурматсизлик кўрсатгани ҳақида гапирди.
Энцо Мареска шогирдлари мусобақанинг чорак финалида "Легия" майдонида 3:0 ҳисобида ғалабага эришганди. Жавоб ўйинида лондонликлар ўз майдонида 1:2 ҳисобида мағлуб бўлди.
"3:0 ҳисобида олдинда бораётгандик, балки айнан шу сабабли биз жуда бўшашдик. Биз олдинга ҳаракатланамиз, буни зинҳор ортга қадам деб ҳисобламайман.
Балки биз турнирга ҳурматсизлик қилгандирмиз. Агарда ўйинга юқори даражада тайёрланмасанг, бунинг тўловини тўлашинг керак бўлади.
Бу кайфиятга ҳам таъсир қилади. Бундай нарсалар мияда қолиб кетади. Мухлисларнинг бу ҳолатини тушунса бўлади. Одамлар ҳиссиётлар билан бизнинг ўйинин кўргани келишади. Бугун эса бизни томоша қилишнинг ўзи оғир эди", - деди Жеймс.
Похожие новости
championat.asia
Ла Лига. "Осасуна" ўз майдонида "Реал Мадрид"ни мағлуб этди
Ла Лига. "Барселона" ўз майдонида йирик ғалабага эришди ва жадвалда биринчи ўринга чиқиб олди
Туркия Суперлигаси. "Истанбул Башакшехир" меҳмонда "Аланяспор"ни мағлуб этди, Шомуродов ғалаба голини урди
"Реал" Винисиусга нисбатан ирқчилик ҳақоратлари иши бўйича УЕФАга далилларни топширди
Комментарии