RU

Последние новости

07:59"Реал" Алонсонинг илтимосини бажармайди  1 07:30"Насаф" етакчиларидан бири жамоадан кетаётганига ишора қилди  2 02:55АПЛ. "Манчестер Юнайтед" ўз майдонида "Ньюкасл"ни қийинчилик билан мағлуб қилди  11 01:30Жон Терри Чемпионшип жамоасини бошқариши мумкин  0 00:49"Goal" мавсумнинг биринчи қисми рамзий термасини тузди  4 00:31Саудия Арабистони. "Ал Ҳилол" ғалабага эришди, "Ал Аҳли" мағлуб бўлди  0 00:17Марсело: "Мен Роналдудек бўлмаганман. Доимо ҳаётдан завқ олганман"  4 23:45Пеп Гвардиола: "Барчадан 10 очко олдинда бўлишни истардим"  5 23:22ПСЖ ва Франция термаси собиқ мураббийи вафот этди  0 22:55Расман: Муҳаммадазиз Иброҳимов — "Қизилқум" футболчиси!  1 22:36Жибриль Сиссе: "Аргентина термасини кўра олмаяпман"  3 22:16Расман: Одил Абдумажидов - “Андижон” футболчиси  7 21:49Расман: "Шўртан" "Арал" посбонини ўз таркибига қўшиб олди  1 21:35Генрих Мхитарян финалда ПСЖдан учралган мағлубият ҳақида Киву нима деганини айтди?  0 21:08Расман: "Шўртан" Шайкуловни сафига қўшиб олди  1

Расман: Футзал ва соҳил футболи учун алоҳида федерация очилади Новости

Расман: Футзал ва соҳил футболи учун алоҳида федерация очилади

Ўзбекистон футзал терма жамоасининг юртимиз мезбонлик қилган Жаҳон чемпионатидаги иштироки ЎФА раҳбарияти томонидан танқидий руҳда кўриб чиқилганди.

Мазкур натижа футзални ривожлантириш ва оммалаштиришнинг янги механизмини ишлаб чиқишни талаб этарди.

Ноябр ойи давомида ЎФА мазкур масалани тўлиқ ўрганиб чиқиб, 2025 йилдан бошлаб бу борада қандай амалий ишлар олиб борилиши юзасидан якуний қарорга келди. Унинг дастлабки босқичида профессионал ва ҳаваскорлар футзални ҳамжиҳатликда ривожлантириш, шу асосида мамлакат терма жамоаларини шакллантириш, чемпионат ўйинларида рақобатни кучайтириш, клублар даражасини ошириш лозимлиги қайд этилди.

Бу тажриба муваффақиятли амалга оширилганини 2000 йиллар аввалида тузилган Футзал ассоциацияси мисолида эслаб ўтиш мумкин. Ўшанда ассоциациясининг фаол ташаббуслари натижасида юртимизда футзал жадаллик билан ривожланган ва натижалар яхшиланган.

ЎФА Ижроия қўмитасининг жорий йил 12 декабрь санасидаги йиғилиши баёнига асосан, мамлакат футзали ва соҳил футболи учун жавобгар алоҳида ташкилот (федерация) тузиш масаласи белгиланди. Айни вақтда ЎФА тегишли тартибда уни ташкил этиш ва давлат рўйхатидан ўтказиш билан боғлиқ ишларни амалга оширмоқда. Бу масалага оид барча тафсилотлар ЎФА расмий саҳифалари орқали ёритиб борилади.

Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика