RU

Последние новости

08:35Янги мавсум совриндорлари катта миқдордаги пулга эга бўлишади. ЎФФ Ижроия қўмитасининг навбатдан ташқари йиғилиши бўлиб ўтди  0 08:02Суперлига. Бугун 13-тур давом эттирилади  1 07:40Суперлига. "Навбаҳор" ОКМК устидан йирик ҳисобда ғалаба қозонди, иккала жамоанинг биттадан голи ҳисобга олинмади  0 07:3040 ёшли Касорланинг голи “Овьедо“га 24 йиллик танаффусдан сўнг Ла Лига йўлланмасини қўлга киритишда ёрдам берди  1 03:46Сергей Лебедев: "Биз вақтни чўзганимиз йўқ"  1 02:00КЖЧ. "Интер" ва "Урава Ред Даймондс" ўртасидаги ўйин тақдирини 90+2 дақиқада урилган гол ҳал қилди  27 00:03"Арсенал" бир сабабга кўра "Реал"дан Родригони сотиб ололмаслиги мумкин  8 23:11КЖЧ. "Боруссия Дортмунд" ва "Мамелоди Сандаунз" ўртасидаги ўйинда еттита гол урилди  0 22:43Фоден мураббий бўлишни хоҳлайди  1 22:03Суперлига. "Навбаҳор" Наманганда ОКМКни йирик ҳисобда мағлуб этди ва жадвалдаги очколар фарқини қисқартириб олди  87 21:38"Милан" ёш испан футболчисини ўз сафига қўшиб олмоқчи  0 20:48"Барселона" чемпионлик учун қанча мукофот пули тўлаши маълум бўлди  19 20:18Клублар ўртасидаги ЖЧ. "Мамелоди Сандаунс" - "Боруссия" Д. Асосий таркиблар маълум!  1 19:59Про-лига. "ФарДУ" тезкор гол эвазига "Олимпик"ни мағлуб қилди  1 19:23"Реал"га Родри керак  9

2025 йилда "Шўртан" бош мураббийи ким бўлади? Клуб бош директори жавоб берди Новости

2025 йилда "Шўртан" бош мураббийи ким бўлади? Клуб бош директори жавоб берди

Хабарингиз бор, Ғузорнинг "Шўртан" клуби 2025 йилги Суперлигада иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритди.

Жамоа бош мураббийи Анвар Бердиев клубдан кетиши ҳақида турли хабарлар пайдо бўлди. Championat.asia сайти "Шўртан" бош директори Шамиль Ярулин билан боғланиб, вазиятга ойдинлик киритди.


"Анвар Бердиев жуда яхши мураббий ва жуда яхши инсон. У билан бирга жамоамиз яна Суперлигага қайта олганидан хурсанд бўлдик. Айни пайтда Бердиев Про лицензиясига ўқимоқда ва ўз билимини янада кучайтирмоқда. Бироқ Суперлигада "Шўртан"ни тажрибалироқ мураббий бошқариши керак деб ҳисобладик.

Анвар Бердиев билан бу борада гаплашиб олдик ва уни клубимиз тизимида қолдиришга қарор қилдик. Бердиев агар клубда қолса, мураббий сифатида янада ўсарди ва бизга ҳам ёрдами теккан бўларди.

Ҳозирга қадар ҳеч қайси мураббий билан келишувга эришганимиз йўқ. Бир нарсани таъкидлаш керакки, "Шўртан" клубида Суперлига грандларидек катта смета йўқ. Шу сабаб хорижлик мураббий вариантини ўйламаяпмиз ҳам. Маҳаллий, ниманидир исботлашга ҳаракат қилаётган мураббий бўлса яхши бўларди.

Асрор Алиқулов? Тўғриси у билан бу борада гаплашганимиз йўқ. Бундан ташқари Алиқулов "Машъал" билан Суперлигага чиқди ва менимча Муборакда қолса керак", - деди Шамиль Ярулин.




Нарзулла Сайдуллаев суҳбатлашди

Рейтинг: +9   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика