RU

Последние новости

10:46Тома Табатадзе: "Қўқон-1912"га қўшилиш ғояси клуб томонидан кўрсатилган қизиқиш, бош мураббийнинг менга бўлган ишончи ҳамда жамоа қўйган мақсадлар туфайли пайдо бўлди"  1 10:18Ёзда "Манчестер Юнайтед"ни бошқариши мумкин бўлган асосий номзод номи маълум  7 09:51Клопп Алонсонинг "Реал"дан кетишига муносабат билдирди  9 09:23Жуд Беллингем ОАВни кескин танқид қилди  2 08:57"Манчестер Юнайтед"да Кэррик даврида биринчи эҳтимолий трансфер номи маълум бўлди — The Guardin  0 08:30Гвардиола кечаги учрашувдан сўнг ҳимоячилари ҳақида фикр билдирди  6 08:02Трансфермаркт. "Навбаҳор" Ваня Илични қанчага сотиб олгани маълум  10 07:25Суперлигадаги трансферлар бир саҳифада  54 03:29Бундеслига. "Боруссия Д" "Вердер"ни йирик ҳисобда мағлубиятга учратди  1 03:26Италия кубоги. "Рома" "Торино"га ютқазди  3 03:01Равшан Ҳайдаров: "Биз учун энг муҳими - кейинги ўйин. Ҳар бир ғалаба бизни чемпионликка яқинлаштиради"   8 03:00Англия лига кубоги. "Ман Сити" ярим финалнинг илк учрашувида "Ньюкасл"ни мағлубиятга учратди. Ҳусанов ўта ишончли ўйин кўрсатди  16 02:00Н'Голо Канте турк клубига ўтиши мумкин  1 01:40"Барселона" келишилган нархга Рэшфордни тўлиқ сотиб олишни хоҳламаяпти  4 01:20"Бухоро" икки нафар футболчиси билан шартномани узайтирди  3

Суперлига. "Қизилқум" "Металлург"ни мағлуб этиб, хавфли зонадан узоқлашди Новости

Суперлига. "Қизилқум" "Металлург"ни мағлуб этиб, хавфли зонадан узоқлашди

Суперлига 20-туридан ўрин олган "Қизилқум" – "Металлург" учрашуви якунланди.

Кызылкум

Элгуджа Лобжанидзе - 2'

Суперлига. Тур 20

27/09/2024, 17:00

0
:
1
Завершен

Металлург

45'
90'
2'  Элгуджа Лобжанидзе
2'  Шахзод Рахматуллаев
25'  Робертс Озолс (Хумоюншох Сайётов)
46'  Фаррух Джураев (Джамолиддин Убайдуллаев)
72'  Файзуллобек Жуманкузиев (Диёр Рахматиллоев)
72'  Гиорги Кухианидзе (Даврон Анваров)
75'  Асрор Гафуров
88'  Илхом Вахобов (Абдухолик Турсунов)
45'  Азиз Пирмухаммадов
45'  Шахзод Негматжонов
56'  Даврон Хошимов
60'  Балса Секулич (Далер Шарипов)
60'  Керим Палич (Сироджиддин Кузиев)
66'  Марко Миличкович
70'  Шахзод Негматжонов (Шахзод Убайдуллаев)
84'  Одилбек Абдумажидов (Аброр Тошкузиев)

Суперлига 

20-тур

"Қизилқум" – "Металлург" 1:0

27 сентябрь. Қарши. "Марказий" стадиони. 17:00

Бош ҳакам: Шавкат Насибуллаев

Ёрдамчи ҳакамлар: Ислом Носиров, Шоҳрух Аъзамов

Захира ҳаками: Жаҳонгир Норалиев

VAR: Наим Қосимов

AVAR: Хуснора Жумаева

Назоратчи: Виктор Серазитдинов

Комиссар: Бекзод Арипов

Гол: 1:0 — 2, Элгужа Лобжанидзе (Шаҳзод Раҳматуллаев).

"Қизилқум": 12.Роберт Озолс (1.Ҳумоюншох Сайётов, 25), 2.Фарруҳ Жўраев (71.Жамолиддин Убайдуллоев, 46), 4.Илҳом Ваҳобов (24.Абдухолиқ Турсунов, 88), 6.Асрор Ғофуров, 8.Гиорги Кухианидзе (7.Даврон Анваров, 72), 10.Элгужа Лобжанидзе, 13.Николай Тарасов, 14.Файзулла Қамбаров, 17.Муҳаммадали Ғиёсов, 22.Шаҳзод Раҳматуллаев, 77.Файзуллобек Жуманқўзиев (79.Диёр Рахматиллоев, 82).

Захира: 3.Достон Турсунов, 9.Ҳумоюн Абдуалимов, 99.Асадбек Асадов.

"Металлург": 35.Раҳимжон Давронов, 2.Одилбек Абдумажидов (14.Аброрбек Тошқўзиев, 84), 4.Керим Палич (88.Сирожиддин Қўзиев, 60), 5.Олександр Кучеренко, 7.Асадбек Собиржонов, 9.Забиҳилло Ўринбоев, 15.Азизбек Пирмуҳаммадов, 24.Даврон Ҳошимов, 25.Шаҳзод Неъматжонов (10.Шаҳзодбек Убайдуллаев, 70), 31.Марко Миличкович, 98.Балса Секулич (11.Далер Шарипов, 60).

Захира: 87.Акмал Ортиқов, 6.Худойшукур Сатторов, 19.Абубакир Ашуров, 77.Алишер Хайруллаев, 99.Аббос Эргашбоев.

Огоҳлантиришлар: Азизбек Пирмуҳаммадов (45), Шаҳзод Неъматжонов (45+3), Даврон Ҳошимов (56), Марко Миличкович (66), Асрор Ғофуров (75).

МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ

ЯНГИЛАШ

Учрашув якунланди.

90+6. Хавфли вазият! Ғиёсовнинг зарбаси дарвоза тўсинига тегиб қайтди.

90+3. Хавфли вазият! Ўринбоевнинг рақиб жарима майдонида бош билан йўллаган зарбасига бироз аниқлик етишмади.

90+2. Ғиёсовнинг зарбасини Давронов қайтарди.

90. Иккинчи бўлимга ҳам 7 дақиқа қўшиб берилди.

88. "Қизилқум"да ўзгариш.

83. Хавфли вазият! Ғиёсов яккама-якка вазиятда тўпни дарвозабон устидан ошириб қўйди, бироқ дарвозага кириб кетаётган тўпни меҳмонлар ҳимоячиси қайтарди.

81. Қўзиевнинг зарбаси юқорилаб кетди.

79. "Металлург"нинг бурчак узатмаси хавфли кўриниш олди. Мезбонлар қийинчилик билан тўпни қайтарди.

75. Ғофуров огоҳлантирилди.

72. "Қизилқум"да икки ўзгариш.

70. "Металлург"да ўзгариш.

66. Марко Миличковичга сариқ карточка кўрсатилди.

63. Хавфли вазият! "Металлург"нинг жарима зарбасини Сайётов бартараф этди.

60. "Металлург" таркибида икки ўзгариш амалга оширилди.

56. Ҳошимов "Қизилқум" футболчисига нисбатан қўпол ўйнагани учун огоҳлантирилди.

51. Хавфли вазият! Ўринбоевнинг бош билан йўллаган хавфли зарбасига бироз аниқлик етишмади.

46. Иккинчи бўлим бошланди.

Тайм якунланди.

45+3. Неъматжонов Жўраевга нисбатан қўполлиги учун огоҳлантирилди. "Металлург" ёрдамчи мураббийи эса четлатилди.

45. Биринчи бўлимга 7 дақиқа қўшиб берилди.

45. Пирмуҳаммадов Жуманқўзиевга нисбатан қўполлиги учун огоҳлантирилди.

44. Лобжанидзе ўйиндан ташқари ҳолатда қолиб кетди.

41. Ўринбоев шеригини бирга-бир вазиятга чиқаришга ҳаракат қилди, аммо "Қизилқум" ҳимоячиси сўнгги лаҳзада бунга имкон бермади.

33. Раҳматуллаевнинг рақиб жарима майдони ичида йўллаган зарбасига аниқлик етишмади.

32. Хавфли вазият! Тарасовнинг бош билан йўллаган зарбасидан сўнг Давронов ўз маҳоратини намойиш этди.

25. "Қизилқум" таркибида мажбурий ўзгариш: дарвозабон Озолс ўрнига Сайётов майдонга тушди.

21. Хавфли вазият! Мезбонлар дарвозабони ва Жўраев ўртасидаги тушунмовчиликдан Пирмуҳаммадов унумли фойдалана олмади.

17. Неъматонжоновга нисбатан Тарасов томонидан қўполлик ишлатилди, унга тиббий ёрдам кўрсатилмоқда.

14. "Металлург"да стандарт вазият юзага келди. Собиржоновнинг узатмасини мезбонлар ҳимоячиси қайтарди. 

11. Ўринбоевнинг узатмаси/зарбаси шеригига тегиб, майдон ташқарисига чиқиб кетди.

7. "Металлург"нинг чап қанотдан бошлаган ҳужуми муваффақиятсиз якунланди, устига-устак ҳужумда қўполлик ишлатилди.

2. ГОЛ! Лобжанидзе Раҳматуллаевнинг стандарт вазиятдан узатган тўпини бош билан рақиб дарвозасига тўғрилаб қўйди!

1. Учрашув бошланди.

Жамоалар майдонга чиқиб келишди. "Қизилқум" қизил, "Металлург" тўқ бинафшаранг либосларда ҳаракат қилади.

Рейтинг: +1   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика