RU

Последние новости

15:31Суперлига. "Динамо" – "Андижон" (матнли трансляция)  0 14:44Ўртоқлик ўйини. Ўзбекистон U-23 Вьетнамни мағлуб этди  0 14:24ПСЖ Винисиус учун лойиҳа тайёрламоқда. Парижликлар бразилияликни текинга қўлга киритишмоқчи  2 13:22Гарсия "Реал"дан кетадими?  2 12:04"Манчестер Юнайтед" Онана бўйича қарор қабул қилди  1 11:24АПЛ клублари "Бавария" кўзлаган ўйинчини илиб кетмоқчи  0 10:49"Барселона"нинг икки нафар футболчиси турк клубига ўтиши мумкин  7 10:22Ҳиндистон Аргентина билан ўртоқлик учрашуви учун катта миқдорда пул тўлайди ва бир нечта шартлар қўяди  16 09:55"Ливерпуль" Салоҳнинг ўринбосарига 200 миллион евро тўлашга тайёр  4 09:27Флорентино Перес муддатидан аввал президентликдан кетмоқчи  18 09:00Миср терма жамоаси собиқ юлдузи кечаги учрашувдан сўнг жамоа бош мураббийини танқид қилди  29 08:32Суперлига. Бугун "Динамо" учинчи ўринга кўтарилиб олиши мумкин  9 08:05Миср терма жамоаси устози кечаги мағлубиятдан сўнг нималар деди?  25 07:39U-17 Жаҳон чемпионати. Бугун нимчорак финал йўлланмаси учун майдонга тушамиз  12 02:50ЖЧ-2026 саралаши. Хорватия жаҳон чемпионатида, Германиядан ғалаба ва бошқа натижалар  0

ЦСКА сўнгги дақиқада ўтказиб юборилган гол эвазига мағлуб бўлди. Файзуллаев 86 дақиқа ҳаракат қилди Новости

ЦСКА сўнгги дақиқада ўтказиб юборилган гол эвазига мағлуб бўлди. Файзуллаев 86 дақиқа ҳаракат қилди

ЦСКА - "Локомотив" баҳси якунланди.

Мезбонларнинг бугунги учрашуви учун таркиби маълум. "Армиячилар" таркибида Аббосбек Файзуллаев учрашувни асосий таркибда бошлайди.


ЦСКА – Локомотив 0:1

Гол: 0:1 – 90 Тикнизян.

ЦСКА – Акинфеев, Мойзес, Виллиан, Дивеев, Круговой (Лукин, 87), Гайич (Хелвен, 87), Здьелар, Обляков, Файзуллаев (Жемалетдинов, 87), Мусаев (Койта, 73), Давила (Яковлев, 90+3).

Локомотив – Лантратов, Сильянов, Морозов, Ньямси, Ненахов (Тикнизян, 76), Самошников, Баринов (Тимофеев, 66), Карпукас (Сарвели, 77), Пиняев (Раков, 61), Батраков, Воробьев (Сулейманов, 76).

Огоҳлантириш: Дивеев (23), Мусаев (28), Морозов (30), Карпукас (38), Раков (88).


ЯНГИЛАШ


УЧРАШУВ ЯКУНЛАНДИ

Ҳакам иккинчи бўлимга 6 дақиқа қўшиб берди

90. ГООЛ. Наир Тикнизян асосий бўлимнинг сўнгги дақиқасида гол урди ва меҳмонларни олдинга олиб чиқди

86. Аббосбек Файзуллаев учун баҳс якунланди. Унинг ўрнига учрашувни Жемалетдинов якунлаб қўяди

83. Аббоснинг ажойиб узатмасини Гаич тўхтата олмади

75. Аббос қўполлик ишлатди

72. ЗАРБААА. Аббос ҳисобни очишга жуда яқин келганди. Аммо унинг зарбасини сўнгги сонияларда рақиб ҳимоячи қайтарди. Мезбонлар яна бир бурчак зарбасига эга бўлди

69. Мезбонларда навбатдаги хавфли ҳужум. Рошанинг боши билан йўллаган зарбаси ноаниқ чиқди

68. Аббоснинг узатмасидан сўнг хавфли вазият содир бўлди, бироқ рақиб ҳимояси ўз ўрнида

61. Ўзгариш: Сергей Пиняевнинг ўрнига Раков тушди

56. Данил Круговой ажойиб имкониятга чиқиб борганди, бироқ унинг зарбасини дарвозабон ушлаб олди. Ҳужумни эса Файзуллаев бошлаб берганди

54. Иккинчи бўлимда меҳмонлар кўпроқ тўпга эгалик қилишмоқда

47. Аббос қанотдан қочиб кетишга ҳаракат қилди, бироқ тўп ён чизиқдан ўтиб кетди

Иккинчи бўлим бошланди

Биринчи бўлим якунланди. Ҳозирча ҳисоб 0:0. Бироқ учрашув анча қизиқарли ўтмоқда

Ҳакам биринчи бўлимга бир дақиқа қўшиб берди

39. Аббосбек Файзуллаевнинг жаримадан узатган тўпини Мойзес боши билан зарба йўллади, бироқ ноаниқ

38. Огоҳлантириш: Артем Карпукас ҳакам томонидан огоҳлантирилди

32. Милан Гаичнинг кучли зарбаси ҳимоячига тегиб, бурчакка чиқиб кетди

29. ОгоҳлантиришЖамоалар анча қўпол ўйнашмоқда. Бу сафар "Локомотив" вакили Евгений Морозов огоҳлантирилди

27. Оголантириш: Яна мезбонлар футболчиси. Бу сафар Тамерлан Мусаев ҳакам томонидан огоҳлантирилди

23. Огоҳлантириш: Милан Гайич ҳакам томонидан огоҳлантирилди

21. Мойзеснинг ажойиб зарбасидан сўнг яна тўп Давилага етиб келди. Унинг бу сафарги ажойиб зарбасига озгина аниқлик етишмади

17. Давилада навбатдаги имконият, бироқ унинг яна бир зарбасини дарвозабон ушлаб олди

13. Аббос қанотда ажойиб тарзда ҳаракат қилди ва тўпни Давилага узатди, мезбонлар ҳужумчининг кучли ва аниқ зарбасини дарвозабон қийинчилик билан қайтарди

9. Мойзеснинг узоқдан йўллаган зарбасини дарвозабон қийинчиликсиз ушлаб олди

5. Бурчакдан узатилган тўпдан сўнг Роша боши билан зарба йўллади, мезбонларнинг илк вазиятлари хавфли чиқди

3. Аббосбек Файзуллаев учрашувда илк бор тўпни эгаллади ва бир рақибдан ўтишга ҳаракат қилди, бироқ ҳимоячи ҳам яхши ҳаракат қилди

УЧРАШУВ БОШЛАНДИ

Рейтинг: +8   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика