RU

Последние новости

02:58Ла Лига. Ламин Ямалнинг голи "Барселона"га меҳмонда "Атлетик"га қарши ўйинда ғалаба тақдим этди  50 02:55А Серия. "Ювентус" "Пиза" дарвозасига жавобсиз 4 та гол урди  0 02:50Англия кубоги. "Манчестер Сити" Ҳусанов тўлиқ ўйнаган баҳсда "Ньюкасл"ни мағлуб этиб, чорак финалга йўл олди  15 02:02Саудия Арабистони Про лигаси. "Ал Насср" муҳим ўйинда 90+5 дақиқада гол уриб, ғалаба қозонди   0 01:50Англия кубоги. "Челси" Уэльс жамоасини экстра таймларда мағлуб этиб, чорак финалга чиқди  0 00:40БАА Про лигаси. "Бани Яс" ўз майдонида "Ал Васл"ни мағлуб этди, Шукуров захирадан ўйинга қўшилди  0 00:35Ла Лига. "Атлетико" ва "Реал Сосьедад" ўртасидаги ўйинда 5 та гол урилди  5 00:22Ўзбекистон Суперкубогида асосий вақт дуранг билан якунланса, қўшимча бўлимлар ўтказиладими?  2 00:01"Ньюкасл" — "Манчестер Сити". Таркиблар маълум  6 00:00Каннаваро "Истанбул Башакшехир" ўйинини стадиондан кузатди  2 23:39"Ливерпуль” Гравенберх билан шартномани 2032 йилгача узайтирди  0 22:28"Лочин" ўртоқлик ўйинида "БухДУ"ни мағлуб этди  1 22:03Шацких расмий дебютида қақшатқич мағлубият қабул қилди  9 21:28Левченко мураббийлигида "Истиқлол" Тожикистон чемпионатини дуранг билан бошлади  7 21:03"Арсенал" "Бавария" футболчисини трансфер қилмоқчи  2

"Пахтакор" Элит Чемпионлар лигаси ўйинларини "Бунёдкор"да қабул қилади Новости

"Пахтакор" Элит Чемпионлар лигаси ўйинларини "Бунёдкор"да қабул қилади

"Пахтакор" стадиони халқаро учрашувларни ўтказиш талабига жавоб бермайди.

Стадион трибуналари авария ҳолатида эканидан келиб чиқиб, 2023 йилнинг 9 апрель куни трибуналарнинг тахминан 70 фоизи қисмига мухлислар киритилмаслиги бўйича қарор қабул қилинганди.

Шу йил сентябрь ойидан бошлаб ОФК янги форматдаги Элит Чемпионлар лигаси ўйинларини бошлайди. Унда Ўзбекистон шарафини мамлакатнинг амалдаги чемпиони сифатида "Пахтакор" ҳимоя қилади.

ОФК платформасига "Пахтакор" уй учрашувларини қабул қилувчи стадион сифатида "Бунёдкор" аренасини юклашга мажбур бўлди. Куз фаслидаги уч ой давомида бир қатор юлдузлар Тошкентга ташриф буюриши мумкин. Айни вақтда пойтахтда кўплаб футбол мухлисларини сиғдира оладиган ва халқаро талабга жавоб берадиган стадион "Бунёдкор" ҳисобланади.

"Бунёдкор" клубидан ташқари бу аренада "Локомотив" Суперлига учрашувларини ўтказади. Шунингдек, ФИФА кунларида Ўзбекистон миллий терма жамоаси ҳам ундан фойдаланади. Лига учрашувлар тақвимини шакллантиришда стадион майсасига нафас ростлаш имконини бериш устида ҳам ишлайди.

Рейтинг: -9   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика