RU

Последние новости

13:21"Нефтчи" кениялик форвардга қизиқмоқда  1 12:58Буну, Кукурелья, Витинья, Палмер... КЖЧ рамзий терма жамоаси  0 12:30"Хоразм" ярим ҳимоячиси жамоадан кетди  1 12:08Расман: Ҳожимат Эркинов "Пахтакор"га қайтди  3 11:50"Атлетико" Аргентина терма жамоасининг яна бир вакилини харид қилмоқчи  0 11:21Флетчер "Манчестер Юнайтед" U-18 бош мураббийи этиб тайинланди  0 10:45"Андижон"нинг янги легионери: "Максим Шацких Украина футболи учун ҳақиқий афсонадир"  5 10:07Клублар ўртасидаги ЖЧ. Ким қанча ишлаб олди?  6 09:30Суперлиганинг ўтган мавсумдаги энг яхши ёш футболчиси фаолиятини водий жамоасида давом эттиради  3 08:53Терма жамоамизнинг яна бир аъзосига Греция ва Ла Лига 2 жамоасидан қизиқиш бор  18 08:19"Реал" ўз тарбияланувчисининг қайтганини эълон қилди  8 07:47Терма жамоамизнинг яна бир аъзоси легионерга айланди. Унинг янги жамоасидаги рақами ҳам маълум  8 07:39Ўзбекистон МТЖ аъзоси Эрон чемпиони билан шартнома имзолайди  13 01:44Жезуш Роналду ҳақида: "Унинг таклифи туфайли "Ал Насср"даман"  18 00:48Тер Штеген ғазабда, клубдагилар уни кетади деб ўйлашяпти, аммо...  7

Петр Сегрт: "Ўтказиб юборилган голдан кейин футболчиларга таслим бўлишга ҳаққимиз йўқлигини тушунтирдим" Новости

Петр Сегрт: "Ўтказиб юборилган голдан кейин футболчиларга таслим бўлишга ҳаққимиз йўқлигини тушунтирдим"

Осиё кубоги нимчорак финал босқичидан ўрин олган Тожикистон ва Бирлашган Араб Амирликлари ўртасидаги тарихий ўйиндан сўнг тожикистонликлар бош мураббийи Петр Сегрт ва учрашувнинг энг яхши ўйинчиси Ваҳдат Ҳанонов матбуот анжуманида қатнашишди.

- Ваҳдат Ҳаноновнинг ўйин ҳақидаги фикрлари қандай?

- Ўйин шунчаки ажойиб бўлди. Барча мухлисларга миннатдорчилик билдираман. Тожикистон Футбол Федерациясига яратиб берилган барча шароит учун алоҳида раҳмат.. Бутун дунёдаги тожик тилида сўзлашувчи мухлисларни ғалаба билан табриклайман.

- Ваҳдат, Бугун Осиё кубогидаги илк голингизни киритдингиз ва эмоцияларингизни жиловлай олмадингиз. Ушбу гол ҳақида гапирсангиз...

- Мен бу голдан жуда бахтлиман. Ушбу голни вафот этган акамга бағишладим. Ҳозир у орамизда йўқ (йиғлаб юборади).

- Жаноб мураббий, Тожикистон чорак финал йўлланмасини қўлга киритди. Кейинги мақсадингиз нима?

- Рақиб бугун яхши ўйин кўрсатди. Аввалроқ, бизни мусобақа сюрпризи бўлади дейишганди. Мана шундай ҳам бўлмоқда. Бугун жанг қилдик. Учрашув сўнгида гол ўтказиш осон бўлгани йўқ, аммо якунда барчаси яхши якунланди. Ятимов мен учун энг зўр ўйинчи. У бугун шунчаки супер ҳаракат қилди. Кеча биз пенальтилар сериясига тайёрлангандик. Шу билан бирга, омад ҳам бугун биз томонда бўлди. Буни алоҳида таъкидлаб ўтиш жоиз. Бундай ғалабадан сўнг тожикистонлик бирорта инсон ухламайди. Биз эса янги орзуларга эришишда давом этамиз.

- Сўнгги дақиқаларда гол ўтказиш осон бўлмагани ҳақида гапирдингиз. Ушбу голдан кейин жамоанинг кайфияти қандай эди?

- Ўша вазиятда барчанинг кайфияти тушиб кетганди, аҳвол ёмон эди. Бироқ, футболчиларга таслим бўлишга ҳаққимиз йўқлигини тушунтирдим. Биз жанговарлик ва ғалаба руҳини кўрсатдик. Тожикистон терма жамоаси, мураббийлар ва умуман мамлакатдаги инсонларнинг табиати шундай.

- Тожикистоннинг Осиё кубогидаги ўйинлари 2016 йилги Европа чемпионатидаги Исландия термасини эслатмоқда. Омадингизнинг сабаби нимада?

- Бу бизнинг характер. Хорватиялик сифатида пенальтилар сериясига қандай тайёрланишни яхши билардим. Марокаш терма жамоаси ҳам охирги Жаҳон чемпионатида ҳамма нарсанинг иложи борлигини кўрсатди. Жамоада гармонияни таъминлай оладиган инсон ҳақиқий мураббий ҳисобланади. Бизнинг жамоада якдиллик ва гармония бор.

- 20 йил олдин Греция Европа чемпионатини ютган. Сиз ҳам Осиё кубогида ғолиб бўлиш ҳақида ўйлаб кўрдингизми?

- Биз ўз орзумиз сари ҳаракат қиламиз. Ҳозирги мақсадимиз кейинги ўйинни ютиш. Орзу қилиш яхши, лекин вазиятга реал қараган маъқул. Албатта, яхши натижа қайд этишга ҳаракат қиламиз.

- Сиздаги бу энергия ва кучли харизманинг сабаби нимада?

- Биласизми, мен жуда қийин ҳаётни бошдан кечирганман. Ёшлигимдан барчани ҳурмат қилишга одатланганман. Ҳеч қачон аслида қаердан чиққанимни унутмайман. Матбуот анжуманларида барча билан кўришганим шов-шув бўлиб кетди, аммо мен бу ишни 28 йилдан бери бажариб келардим. Мағлуб бўлсам, мени танқид қилишингиз мумкин. Бу ишимизнинг бир қисми.

- Бундан бир қанча вақт илгари Тожикистон футбол федерацияси билан келишолмай қолганингиз ва улар сизни истеъфога чиқармоқчи бўлишгани қулоғимизга чалинди. Бугун эса сиз терма жамоа билан тарих яратдингиз. Терма билан шартномангиз Осиё кубогидан сўнг якунланади. Кейинги режаларингиз қандай?

- Федерация билан алоқамиз ҳозир жуда яхши. Баъзида тушунмовчиликлар бўлиб туради. Мен жуда кучли характерга эгаман. Ҳа, Осиё кубогидан сўнг шартномам ўз ниҳоясига етади. Кейин нима бўлишини кўрамиз. Агарда менда бир нечта таклифлар бўлса, Тожикистонни биринчи ўринга қўяман.

- Жаноб Сегрт, бугун жуда кўп ўзбекистонлик мухлислар Тожикистон термасига мухлислик қилишди. Сиз ҳам эртага Ўзбекистонни стадиондан туриб қўллаб-қувватлайсизми?

- Дастлаб, ҳамма жамоаларнинг ўйинига бормоқчи эдим. Бироқ, эртага бўлажак рақибимизни аниқлаб берадиган ўйин бор. Айнан ушбу учрашувни томоша қиламан. Рақибни ўрганиш энг муҳими, албатта. Ўзбекистонга эса албатта мухлислик қиламиз. Бугуннинг ўзида Ўзбекистондан 20га яқин хат олдим. Мамлакатингиз жуда ажойиб.

- Жаноб мураббий, янги кўзойнакларингиз сизга ярашибди...

- Бу кўзойнакни олиб берганларга раҳмат. Бугун ҳам ўйиндан кейин ақлдан озган футболчиларим мен томон югуришни бошлашди. Шу заҳоти кўзойнакларни асрашга ҳаракат қилдим (кулади).

- Тасаввур қилайлик, ўзаро ўхшаш тилда сўзлашувчи Эрон ва Тожикистон термалари финалда ўзаро тўқнаш келишди...

- Тўғрисини айтсам, Эрон бошқа даражадаги жамоа. Уларда имконият жуда зўр. Эронликларнинг менталитетини тожикистонликлар билан солиштириб бўлмайди. Орада фарқ бор. Айни дамда бундай нарсалар ҳақида ўйламаяпман. Ҳозир фақат кейинги ўйин ҳақида ўйлаяпман.

Рейтинг: +22   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика