RU

Последние новости

23:50Элдор Мойлиев: "Иккинчи дақиқадаёқ қизил карточка билан жазоландик ва режамиз ўзгариб кетди"  0 23:31Германаия кубоги финали. "Арминия" ва "Штутгарт" ўзаро баҳс олиб бормоқда (онлайн ҳисоб)  0 23:17Эрон кубоги. "Истиқлол" "Санат Нафт"ни мағлуб этиб, финалга чиқди, Машарипов захирада қолдирилди  3 23:11ПСЖ — "Реймс". Франция кубоги финали учун таркиблар маълум  2 23:09Виталий Левченко: "Жокич ва Йовович касал. Кўплаб позицион ҳужумлар уюштирдик"  1 23:05"Милан" — "Монца". Таркиблар маълум  0 23:02Суперлига. "Сўғдиёна" ва "Бухоро" муроса кўчасини танлади  24 22:45Та "Бавария" билан шартнома имзолайди. "Байер" ҳимоячини компенсация эвазига КЖЧга қўйиб юбориш таклифини кутмоқда  0 22:30ОПЛ. "Сабаҳ" ўз уйида ғалабага эришди, Раҳмоналиев захирадан ўйинга қўшилди  0 22:25CAFA U-17 Championship 2025. Ўзбекистон бир киши кам бўлиб Қирғиз Республикасини йирик ҳисобда мағлуб этди  4 22:00"Краснодар" ўз тарихида илк бор Россия чемпиони бўлди  3 21:21Аморим Гарначога янги жамоа қидиришни айтди. Футболчи Европа лигаси финалидан кейин МЮ устозидан норози бўлганди  9 21:10Ла Лига. "Реал" сўнгги ўйинда Мбаппенинг дубли эвазига "Реал Сосьедад"ни мағлуб этди, "қироллик клуби" мавсумни иккинчи ўрин билан якунлади  28 20:59Суперлига. "Нефтчи" ўз майдонида бир киши кам "Шўртан"ни йирик ҳисобда енгди  29 20:38РПЛ. Файзуллаев захирадан тушиб ассист қайд этган ўйинда ЦСКА ғалабага эришди, Ашурматов "Рубин" ғалаба қозонган ўйинда захирадан ўйинга қўшилди, "Акрон" эса...  16

ОЧЛ. "Навбаҳор" сўнгги дақиқалардаги камбэк эвазига "Нассажи"ни енгиб, гуруҳ пешқадамига айланди Новости

ОЧЛ. "Навбаҳор" сўнгги дақиқалардаги камбэк эвазига "Нассажи"ни енгиб, гуруҳ пешқадамига айланди

"Навбаҳор" ҳамда "Нассажи Мозандарон" ўртасидаги ОЧЛ гуруҳ босқичининг 3-тур ўйини якунланди.

"Навбаҳор" - "Нассажи Мозандарон" 2:1

Бош ҳакам: Салмон Аҳмад Фалаҳи (Қатар);

Қанот ҳакамлари: Рамзн Саид Ал Наеми (Қатр), Мажид Ҳудайрес Алшаммари (Қатар);

Захира ҳаками: Дилан Перера (Шри-Ланка);

ВАР: Абдулраҳмон Ал Жассим (Қатар);

АВАР: Муҳаммад Аҳмад (Қатар);

Назоратчи: Салоҳ Муҳаммад Алмарзуқи (БАА);

Комиссар: Минду Доржи (Бутан);

Голлар: 0:1 — 44, Муҳаммадризо Азади, 1:1 — 74, Остон Ўрунов, 2:1 — 90+7 (автогол), Саид Беиги. 

"Навбаҳор": 1.Ўткир Юсупов, 4.Азимжон Аҳмедов (7.Остон Ўрунов, 46), 5.Милош Милович, 6.Иброҳим Йўлдошев, 10.Жамшид Искандеров, 13.Филип Иванович, 14.Жамшид Болтабоев, 17.Аброр Исмоилов, 19.Дониёр Абдуманнопов (77.Асадбек Собиржонов, 62), 21.Темурхўжа Абдуҳолиқов, 22.Игорь Голбан.

Захира: 12.Игнатий Нестеров, 20.Музаффархон Мўминов, 27.Шоҳбоз Жўрабеков, 31.Лука Чермель, 56.Аброр Каримов, 96.Усмонали Абдукаримов, 98.Давронбек Олимжонов.

"Нассажи Мозандарон"1.Рашид Мазаҳери, 3.Воҳид Муҳаммадзода, 4.Амирмаҳди Жанмалеки, 5.Саид Беиги, 8.Фаршид Исмоили (14.Али Даврон, 65), 9.Муҳаммадризо Азади, 11.Маҳмуд Ҳайдараҳмати (6.Меҳрдод Абдиҳанан, 24), 32.Сабер Ҳардани, 77.Муҳаммад Ҳуссейни, 88.Исмоил Бобои (20.Аҳмад Мусави, 65), 96.Муҳаммадризо Аббоси (22.Хосе Антонио Вильяр, 82)

Захира: 12.Ҳуссайн Ҳатир, 10.Ҳуссайн Замеҳрон, 18.Меҳди Ризои, 50.Амирхуссан Далири, 55.Мерсад Сайфи, 70.Амирҳусайн Маҳжури, 81.Ариа Барзегар, 99.Алаа Аббос.

Огоҳлантиришлар: Азимжон Аҳмедов (7), Игорь Голбан (27), Муҳаммадризо Азади (87)

Четлатиш: Сабер Ҳардани (52)

МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ

ЯНГИЛАШ

Учрашув якунланди!

90+7. ГОООООООООООООООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! "Навбаҳор" ҳисобда олдинга чиқиб олди! Эронликлар 2-голини уришди, бироқ ҳисоб 2:1, наманганликлар фойдасига!

90+6. Собиржоновнинг узатмасига Абдухолиқов ета олмади...

90+4. Ўруновнинг яна бир зарбасига аниқлик етишмади.

90+2. Исмоиловнинг олисдан йўллаган зарбасига бироз аниқлик етишмади.

90+1. Меҳмонларда хавфли вазият юзага келди, бахтимизга вазият осойишта якунланди.

90. Иккинчи бўлимга нақ 11 дақиқа қўшиб берилди.

87. Азади ҳакам томонидан огоҳлантирилди.

81. Хавфли вазият! Остоннинг зарбаси рекошет ҳосил қилиб, рақиб посбонига етиб борди.

80. Ўруновга нисбатан қўполлик ишлатилди. Мезбонлар жарима зарбаси амалга оширади.

78. Дарвозага тескари турган Абдухолиқовнинг бош билан йўллаган зарбаси анча юқорилаб кетди.

77. Меҳмонларнинг бурчакдан узатмаси "Навбаҳор" ҳимоячилари томонидан бартараф этилди.

74. ГОООООООООООООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! ЎРУНОВ рақиб ҳимоячилари орасидан "Нассажи" дарвозасининг олис бурчагини аниқ нишонга олди!

73. Мезбонларда яна бир яхши имконият юзага келганди, сўнгги паллада қулай нуқтада турган Иванович "ухлаб қолди".

71. Ўруновдан яна бир зарба! Бироқ бу уриниш унча кучли чиқмади.

69. Хавфли вазият! Рақиб посбонининг олдинга чиққани пайқаган Ўрунов ўз омадини синаб кўрди, Мазаҳери қийинчилик билан тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборди.

67. Йўлдошевнинг қанотдан узатмаси тўғри рақиб посбонининг қўлига бориб тушди.

67. Икки Жамшид жамоасининг навбатдаги ҳужумида бир-бирини тушунмади. 

62. Собиржонов майдонга туширилди, Абдуманнопов захирага олинди.

58. Хавфли вазият! Болтабоевнинг узоқ масофадан йўллаган зарбасидан сўнг рақиб ҳимоячиси жамоаси жонига оро кирди.

56. "Нассажи"нинг икки футболчиси майдонда ётиб олган.

52. Болтабоевга нисбатан қўпол ўйнаган Сабер Ҳардани майдондан четлатилди!

50. Хавфли вазият! Абдухолиқов рақиб посбони билан бирга-бир вазиятдан фойдалана олмади, кейинги уринишда эса рақиб футболчилари томонидан Болтабоевга зарба беришга имкон берилмади. Устига-устак ўйиндан ташқари ҳолат қайд этилган экан. Ҳакам қизил карточка бўйича ВАРга мурожаат қилди.

49. Абдухолиқовнинг қанотдан узатмаси мўлжалга аниқ етиб бормади.

46. Иккинчи бўлим бошланди. Ўрунов Аҳмедовни алмаштирди.

Биринчи бўлим якунланди.

45. Биринчи бўлимга 4 дақиқа қўшиб берилди.

44. ГОЛ! Аҳмедов ва Ивановичнинг қўпол хатосини Муҳаммадризо Азади кечирмади ва Юсупов билан бирга-бир вазиятдан унумли фойдаланди!

43. Абдуманнопов рақиб билан тўқнашиб кетди. "Навбаҳор" футболчисининг аҳволи яхши.

40. Абдуманноповнинг узоқ масофадан йўллаган зарбаси анча ноаниқ кўриниш олди.

39. Меҳмонларнинг узоқ масофадан йўллаган зарбаси "Навбаҳор" ҳимоячисига тегиб қайтди.

34. ЗАРБА! Абдухолиқовнинг зарбаси рақиб ҳимоячисининг оёғига тегиб, майдон ташқарисига чиқиб кетди. 

31. Хавфли вазият! Искандеровнинг жаримадан узатмаси Йўлдошевнинг зарбаси билан давом этди, бироқ унинг шундоққина қаршисида турган Мазаҳери тўпни қайтарди, кейинчалик Ивановичнинг зарбасига аниқлик етишмади.

29. Босим натижаси "Нассажи" ҳимояда хатога йўл қўйди. Абдуманноповга нисбатан қўполлик ишлатилди.

27. Игорь Голбан рақиб футболчисини тўхтатиб қолган учун сариқ карточка билан жазоланди. Огоҳлантиришлар бўйича кўрсаткич 2:0 га етди. Ҳисоб эса очилмади.

24. Мажбурий ўзгариш: Абдиҳанан Ҳайдараҳматини алмаштирди.

22. Ҳайдараҳматига нисбатан тиббий ёрдам кўрсатилмоқда. Футболчи ўйинни давом эттира олмаслиги мумкин. Уни замбилда майдон ташқарисига олиб чиқишди. 11-рақамли ўйинчи Болтабоев билан тўқнашиб кетди.

17. Аҳмедов яна рақиб футболчисини йиқитди. Ҳакам бу сафар индамади.

14. Абдухолиқовга узатма амалга оширилди, бироқ Темирхўжа тўпни қабул қилишга бироз кечикди.

10. Абдихолиқовга нисбатан Аббоси томонидан қўполлик ишлатилди. 

9. Стандарт вазиятда оширилган тўпни Юсупов эгаллаб олди.

7. Аҳмедов рақиб футболчисига нисбатан қўполлик ишлатгани учун огоҳлантирилди. Бундан буёғига наманганлик ярим ҳимоячи эҳтиёткор ўйин кўрсатишига тўғри келади.

4. Абдуманнопов тўпни ўзига бўйсиндира олмади, акс ҳолда у рақиб посбони билан бирга-бир вазиятга чиқиб борган бўларди.

3. Искандеров рақиб жарима майдони яқинида йиқитилди. Тўп мезбонларда қолгани учун ўйин давом эттирилди.

2. Абдуманноповда яхши вазият юзага келганди, бироқ ярим ҳимоячи сўнгги паллада тўпни ўзидан узоқлаштириб юборди.

1. Учрашув бошланди. Илк дақиқадаёқ икки жамоа футболчилари ўртасида тўқнашув юзага келди. Аҳмедов жабрдийда ролида.

Рейтинг: +33   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика