Ўзбекистон U-23 – Миср U-23 баҳсида хатога йўл қўйган лайнсмен Ўзбекистон Кубоги ярим финалида ишламайдиган бўлди
17 окт 2023 13:08
Новости
Ўзбекистон U-23 – Миср U-23 баҳсида хатога йўл қўйган лайнсмен Ўзбекистон Кубоги ярим финалида ишламайдиган бўлди
Ўзбекистон Кубоги ярим финал баҳси учун тайинланган ҳакамлар жамоасига ўзгариш киритилди.
"Жорий йилнинг 19 октябрь куни бўлиб ўтиши режалаштирилган ОКМК – "Навбаҳор" баҳсига тайинланган ёрдамчи ҳакам Руслан Серазитдинов кеча, 16 октябрь куни бўлиб ўтган Ўзбекистон U-23 – Миср U-23 баҳсида қилган хатоси туфайли, ярим финал баҳсида ишламайдиган бўлди. Унинг ўрнини учрашув AVAR ҳаками сифатида тайинланган Ришат Нугманов эгаллайди. AVAR ҳаками вазифасини эса бошқа бир ФИФА рефериси Андрей Цапенко бажариши кўзда тутилган", – дейилади расмий хабарда.
Маълумот ўрнида, кеча ҳакамлар бригадаси томонидан Ҳожимат Эркиновнинг ҳаққоний голи офсайд қайд этилган ҳолда ҳисобга олинмаган ва бошқа кўплаб хатоликлар кузатилган эди.
Эслатиб ўтамиз, ОКМК – "Навбаҳор" учрашуви 19 октябрь куни 18:00 да старт олади.
Похожие новости
championat.asia
U-17 ЖЧ. Ўзбекистон Панама дарвозасига 6 та тўп йўллади
Эшитдик-да! Кападзе Ўзбекистон терма жамоасидан кетди
Ла Лига. "Реал" меҳмонда "Райо Вальекано"ни мағлуб эта олмади
АПЛ. "Манчестер Сити" "Ливерпул"ни йирик ҳисобда таслим этди, Ҳусанов эса...
Комментарии