RU

Последние новости

23:44Абдувоҳид Неъматов: "Кимдир имконият берганида балки, пенальтини тепган бўлардим"  0 23:30Ўзбекистон Суперкубоги. "Насаф" - "Андижон" 1:0  0 23:15Бектемир Абдуманнонов: "Омад биз томонда бўлмади"  6 22:55Шерзод Насруллаев: "Бу ҳали бошланиши, бундай ғалабалар кўпроқ бўлишига ҳаракат қиламиз"  11 22:24Ҳусайн Норчаев: "Совринни ота-онамга бағишлайман"  8 21:55Иско финал олдидан қандай фикрда?  0 21:38"Насаф" - 2025 йилги Ўзбекистон Суперкубоги соҳиби!  225 20:51Симоне Инзаги "Олтин тўп"ни ким олиши кераклигини айтди  9 20:29"Барселона" Шенсни бўйича қарор қабул қилди  2 19:52Хаби Алонсонинг "Реал" бош мураббийи этиб тайинланганидан кейинги илк фикрлари  7 19:25"Милан" янги спорт директорини тайинлади. Жамоани қайта тиклаш учун ким жавобгар бўлади?  7 19:02Дониёр Саидов: "Тажрибали мураббийларнинг тактик курашига гувоҳ бўламиз"  0 18:49Ўзбекистон Суперкубоги. "Насаф" – "Андижон". Таркиблар маълум  14 18:37"Насаф"нинг Суперкубок баҳси учун "Бунёдкор"га етиб келишидан суратлар  1 18:28"Андижон"нинг Суперкубок учрашуви учун стадионга етиб келишидан суратлар  9

Coca Cola Суперлига. "Бухоро" сўнгги сониялардаги гол туфайли "Бунёдкор"ни мағлуб этди Новости

Coca Cola Суперлига. "Бухоро" сўнгги сониялардаги гол туфайли "Бунёдкор"ни мағлуб этди

Coca Cola Суперлиганинг 18-туридан ўрин олган "Бунёдкор" - "Бухоро" учрашуви бўлиб ўтди.


Coca Cola Суперлига, 18-тур

БУНЁДКОР – БУХОРО - 1:2  

27 август 2023 йил. Тошкент, "Бунёдкор" стадиони. 18:00

Ҳакамлар: Рустам Лутфуллин, Санжар Шоюсупов, Алишер Усмонов, Санжар Назаров  

VAR ҳаками: Равшан Абдувоҳидов  

AVAR: Ҳусан Музаффаров

Назоратчи: Бахтиёр Намозов 

Комиссар: Сардор Қудратуллаев

Голлар: Асилбек Қаюмов 21, - 0:1. Милан Марчич 36, - 1:1. Шоҳруз Норхонов 90+7, - 1:2 (Александар Станисавлевич).

"Бунёдкор": 32. Суҳробжон Султонов, 2. Алексей Носко (19. Билол Туплиев, 75), 3. Маҳмуджон Маҳамаджонов, 4. Давронжон Эргашев, 6. Авазбек Ўлмасалиев (34. Суҳроб Иззатов, 14), 8. Шоҳруҳбек Абдураҳмонов, 15. Жасурбек Ҳакимов (14. Аҳмаджон Анваров, 75), 22. Усмонали Исмоналиев, 30. Велингтон Таира, 45. Фарҳод Ўткиров (99. Умидбек Султонов, 61), 77. Милан Марчич (7. Акбаржон Исматуллаев, 75).

Захирадагилар: 71. Сарвар Каримов, 18. Наримонжон Аҳмаджонов, 29. Музаффар Олимжонов, 57. Амир Тўрақулов, .

"Бухоро": 50. Лука Кукич, 2. Иззатилло Пўлатов, 7. Муҳаммаджон Раҳимов (4. Миржалол Жумаев, 90+1), 9. Жасур Холтўраев (11. Шоҳруз Норхонов, 46), 10. Ҳумоюнмирзо Иминов (70. Александар Станисавлевич, 55), 15. Диёрбек Ортиқбоев, 17. Жамолиддин Убайдуллоев, 77. Асилбек Қаюмов (91. Асилжон Бегимқулов, 55), 80. Фарруҳжон Иброҳимов, 94. Франье Икич, 99. Жавоҳир Рўзиев.

Захирадагилар: 20. Сардор Қобулжонов, 8. Аслиддин Турсунпўлатов, 22. Маҳмуд Жўрабоев, 29. Чингизхон Қоиров, 88. Всеволод Нихаев.

Огоҳлантириш: Франье Икич 7.



МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ

ЯНГИЛАШ



90+7. Учрашув якунланди. "Бунёдкор" - "Бухоро" 1:2

90+7. ГОЛ! ШОҲРУЗ НОРХОНОВ! Станисавлевич узатган тўпни Норхонов жарима майдонига кириб бориб дарвозага йўллади - 1:2. 

90+1. Ўзгариш. "Бухоро". Раҳимов ўрнига Жумаев тушди

90. Учрашувга 5 дақиқа қўшилди

89. Томонлар худди 1:1 ҳисоби уларни қониқтирадигандек ўйнашмоқда

75. Ўзгаришлар. "Бунёдкор". Марчич, Носко, Ҳакимов ўрнига Исматуллаев, Туплиев ва Анваров тушди

68. Тўп назорати "Бунёдкор"да, аммо голга тортадиган ҳужумлар йўқ

61. Ўзгариш. "Бунёдкор". Ўткиров ўрнига Умидбек Султонов тушди 

55. Ўзгаришлар. "Бухоро". Иминов ва Қаюмов ўрнига Станисавлевич ва Бегимқулов тушди

46. Иккинчи тайм бошланди 

46. Ўзгариш. "Бухоро". Холтўраев ўрнига Норхонов тушди


45+2. Биринчи тайм якунланди, ҳозирча 1:1

45+2. Асилбек Қаюмов бирга бир вазиятга чиқиб бораётганида Султонов тўпни қайтариб юборди

45+1. ЗАРБА! Шоҳруҳ Абдураҳмоновнинг 17 метрлардан йўллаган зарбаси ноаниқ чиқди!

45. Биринчи таймга 2 дақиқа қўшилди

36. ГОЛ! МИЛАН МАРЧИЧ! Ортиқбоевдан тўпни олиб қўйган Марчич жарима майдонига кириб ўнг оёғи билан гол урди - 1:1!

33. ЗАРБА! Ўнг қанотдан узатилган тўпни Носко боши билан дарвозага йўллади, ноаниқ

21. ГОЛ! АСИЛБЕК ҚАЮМОВ! Тахминан 30 метрлардан белгиланган жарима тўпидан кейин Қаюмов гол урди, Султонов тўпни қайтаришда қўпол хатога йўл қўйди 0:1!




20. ЗАРБА! Исмоналиев узатган тўпни Ҳакимов боши билан тўғрилади, Ўткировнинг яқин масофадан йўллаган зарбаси ноаниқ чиқди! 

14. Ўзгариш. "Бунёдкор". Жароҳат олган Ўлмасалиев ўрнига Иззатов тушди

13. ЗАРБА! Ортиқбоев бу сафар жарима майдони ташқарисидан кучли зарба берди, Султонов ўз ўрнида

12. "Бухоро"дан ҳужум, жарима майдонига узатилган тўпни Ортиқбоев боши билан дарвозага йўллади, кучсиз зарбадан кейин Султонов тўпни ушлаб олди

11. Авазбек Ўлмасалиевга шифокорлар ёрдам кўрсатишмоқда, футболчининг бурни қонамоқда. Мажбурий алмаштириш бўлади шекилли

8. Шоҳруҳ Абдураҳмоновнинг жарима майдони ичига узатган тўпига ҳеч ким ета олмади

7. Огоҳлантириш. "Бухоро". Франье Икич

1. ЎЙИН БОШЛАНДИ!

- Учрашув соат 18:00да бошланади.

Рейтинг: +5   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика