Александр Хомяков: "Жамоамизда Бошняк каби футболчи пайдо бўлгани жуда ёқимли"
21 авг 2023 21:44
Новости
Александр Хомяков: "Жамоамизда Бошняк каби футболчи пайдо бўлгани жуда ёқимли"
Александр Хомяков: "Жуда хурсандман. Бизга юклатилган масъулиятни яхши тушуниб турган эдик. Мухлисларга байрам ташкил эта олдик деб ўйлайман. Асосийси - очколар ва ғалаба. Бу мен учун мавсумдаги энг муҳим баҳс эди. Йигитларга катта раҳмат, рақиб жиддий босим ўтказди, бироқ вазифани уддалашди. Ҳаммани табриклайман."
- Ғанихонов ва Эргашбоевлар нега майдонга туширилмади?
- Тўғрисини айтсам, ўйин қийин ўтди. Таркиб билан муаммолар бор эди. Бундай баҳсларга ҳамма ҳам киришиб кета олмайди. Келажакда улар ўзларини кўрсатишга имкон бўлади деб ўйлайман.
- Армин Бошняк ўтган турда "Бунёдкор"га, бу баҳсда "Олимпик"га гол урди...
- Футболчи жамоага тез кўникиб кетди, бироқ бу жараён давом этмоқда. У тез фойда кетиришни бошлади. Бизга шундай - ҳужум ташкил қиладиган ва уларни якунлайдиган футболчилар керак эди. У катта ҳажмдаги ишни бажарди. Жамоамизда бундай футболчи пайдо бўлгани жуда ёқимли.
Комментарии