RU

Последние новости

09:47"Олтин тўп" соҳиби Салоҳни танқид қилди  1 09:19Слот ва Салоҳ ўртасидаги низода "Ливерпуль" раҳбарияти кимни қўллаб-қувватлаши маълум  1 08:54Суперлига-2025: Иккинчи давранинг энг омадли трансферлари тўққизлиги  1 08:52Алонсо кечаги мағлубиятдан сўнг ҳакамни кескин танқид қилди  11 08:26"Андижон" сардори фаолиятини водийнинг бошқа жамоасида давом эттириши мумкин  1 08:00Неймар қийин ўтган мавсум ва мақсадлари ҳақида фикр билдирди  0 07:36Неймар ваъдасида турди. "Сантос" сўнгги турда йирик ғалабага эришди ва Элитада ўз ўрнини сақлаб қолди  1 03:08А Серия. Хойлунднинг дубли "Наполи"га "Ювентус" устидан ғалабани тақдим этди  11 03:05Ла Лига. "Реал" ўз уйида "Сельта"га мағлуб бўлди, Гарсия ва Кассерас қизил карточка олди  134 01:31Бундеслига. "Боруссия" ўз майдонида "Хоффенхайм"ни қийинчиликсиз мағлуб этди  0 23:16“Арсенал” собиқ ўйинчиси “Аякс”га йўл оладими?  0 22:09"Арсенал" "Реал"дан "Ювентус" юлдузини тортиб олмоқчи  3 21:08А Серия. "Рома" 82-дақиқада ўтказиб юборилган гол сабаб меҳмонда "Кальяри"га мағлуб бўлди  4 20:39"Барселона" Ольмони нима учун операция қилишни истамаётгани маълум бўлди  0 19:34"Севинч"га Ўзбекистон кубогини тантанали топшириш маросимидан ФОТОГАЛЕРЕЯ  2

Илёс Қурбонов: "ОКМКга қарши ўйинга уч очко учун чиққандик. Колосовский унга таклиф бўлгани сабаб клубдан кетди" Новости

Илёс Қурбонов: "ОКМКга қарши ўйинга уч очко учун чиққандик. Колосовский унга таклиф бўлгани сабаб клубдан кетди"

Суперлига 23-тур доирасидаги "Металлург" — ОКМК (1:1) ўйинидан сўнг мезбонлар катта мураббийи Илёс Қурбонов матбуот анжуманида иштирок этди.

— Бугун иккита турли тайм гувоҳи бўлдик. Биринчи бўлимнинг ярмидан сўнг ўйинни бўшаштириб юбордик, аммо рақиб вазиятлардан фойдалана олмади. Танаффусда йигитларга кўрсатма бердик ва иккинчи таймда улар яхши ҳаракат қилишди. Ўз вазиятларимиздан фойдалана олмадик.

Бизга ғалаба керак, вазиятнинг ўзингиз ҳам кўриб турибсиз. Бугун уч очкога ўйнаган эдик, аммо бироз етишмади. Йигитларга эса миннатдорчилик билдираман.

— Секулич ва Собиржонов бугунги ўйин учун қайдномада йўқ эди. Бунинг сабаби нимада?

— Уларда жароҳат бор эди. Улар бу ўйинга тайёргарлик кўришмади. Аммо, жароҳатлари жиддий эмас ва умид қиламанки, кейинги ўйинларда тайёр бўлишади.

— Колосовский кетганидан сўнг тактикада ўзгаришлар қилдингизми? Академиядан дебют қилган ўйинчилар ҳақида фикрингиз?

— Колосовскийда бошқа таклифлар бор эди, шу сабаб ўзининг хоҳишига кўра хайрлашдик. Бугунги ўйинда тактик ўзгаришлар бўлмади, сабаби вақт етарли эмасди. Таркибда бироз ўзгартиришлар киритдим. Академиямиздан 2007 йилда туғилган ўйинчини асосий таркибда туширдик. Ўйлайманки, дебют учун ёмон ўйин бўлмади. Яна бири захирада эди, аммо уни туширишга имкон бўлмади. Мақсадимиз академиядан ўйинчиларни асосий таркибда ўтказиш. Машғулотларга ҳам академиядан 6-7 нафар ўйинчилар жалб қиляпмиз.

— Бир неча ўйинлардан бери Шаҳзоджон Неъматжоновни асосий таркибда кўряпмиз. Аммо, фикримча, бугун унинг ўрнига туширилган Далер Шарипов яхшироқ таассурот қолдиргандек.

— Далер Шариповни захирадан майдонга тушириб, мақсадимиз ўйинни кучайтириш эди. Неъматжонов ҳам ёмон ўйин ўтказди деб бўлмайди.



Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика