Coca Cola Суперлига. Мавсумдаги биринчи гол муаллифи — "Олимпик" футболчиси
03 мар 2023 18:43
Новости
Coca Cola Суперлига. Мавсумдаги биринчи гол муаллифи — "Олимпик" футболчиси
Айни дақиқаларда учрашув биринчи бўлими давом этмоқда.
Ўйиннинг илк дақиқаларидаёқ Алишер Одилов ҳимоячиларни ортда қолдириб, тезилиги эвазига тўпга биринчи бўлиб етиб борди ва Элдор Суюнов уни йиқилишига сабабчи бўлди. Ҳакам Азиз Асимов "VAR" ёрдамида вазиятни такроран томоша қилди ва нуқтага ишора қилди.
"Пахтакор" дарвозасига белгиланган пенальтини Русланбек Жиянов аниқ амалга оширди ва Ўзбекистон Суперлигаси янги мавсумидаги биринчи гол муаллифига айланди.
Сўнгги йилларда Ўзбекистон чемпионатида мавсумнинг илк голини урган футболчилар рўйхати:
2023 - Русланбек Жиянов ("Олимпик")
2022 - Шаҳзодбек Убайдуллаев ("Нефтчи")
2021 - Элвин Фортес (ОКМК)
2020 - Иван Соловьёв ("Навбаҳор")
2019 - Ойбек Қиличев ("Андижон")
2018 - Марат Бикмаев ("Локомотив")
2017 - Давронбек Каримқулов ("Металлург", автогол)
2016 - Зоҳид Абдуллаев ("Металлург")
2015 - Шакер Зуаги ("Бунёдкор")

Похожие новости
championat.asia
Al Ain Cup. Остон Ўрунов порлаган оқшомда Ўзбекистон Мисрни мағлуб этди, финалда яна Эрон билан ўйнаймиз
U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон U-17 терма жамоаси пенальтилар сериясида Хорватияни енгиб, кейинги босқичга йўл олди
Криштиану Роналду фаолиятида илк бор Португалия термаси сафида қизил карточка олди
Миср терма жамоаси собиқ юлдузи кечаги учрашувдан сўнг жамоа бош мураббийини танқид қилди
Комментарии