RU

Последние новости

22:49"Бухоро-W" қизлари Қозоғистон жамоасига қарши ўртоқлик ўйини ўтказди  0 22:12МТРК учун футбол мусобақаларини ёритишга мослашган КТС сотиб олинади  5 21:57ДАҲШАТ! "Фулхэм" дербида "Стэмфорд Бриж"да ғалабага эришди!  27 21:34АПЛ. "Вулверхэмптон" - "Манчестер Юнайтед" баҳси асосий таркиблар маълум!  4 21:09"Манчестер Сити"да нохуш статистикалар  2 20:52Пеп Гвардиола: "Бизда ҳозир шундай даврки..."  7 20:19Аканжи: "Адолатсиз натижа"  6 19:56Моуриньюнинг "Фенербахче"си Абдуқодир Ҳусанов бўйича таклиф билан чиқмоқчи  29 19:32"ФарДУ" клубида мавсум якунларига бағишланган тақдирлаш маросими ўтказилди  2 19:24Муваффақиятсизлик давом этади: "Манчестер Сити" бу сафар ўз уйида "Эвертон" билан дуранг ўйнади, Холанд пенальтидан гол ура олмади  33 19:10АПЛ. Тез орада бошланадиган "Челси", "Тоттенхэм" ва бошқа жамоалар иштирокидаги ўйинлар учун таркиблар маълум  6 18:48"Шўртан": Суперлигага тайёргарлик давом этмоқда  1 18:41Қатор топ клублар ПСЖ футболчиси учун курашади  1 18:12"Чадормалу Ардакан" — "Истиқлол". Машарипов асосий таркибда  0 18:07Умид Эргашев "Насаф" билан хайрлашди. У "Навбаҳор"га ўтмоқда  9

Мозийга қайтиб... Пойдевор (4-қисм) Новости

Мозийга қайтиб... Пойдевор (4-қисм)

Аввал эслатиб ўтганимиздек, 1993 йилнинг 21 июлидан юртимизда “Ўзбекистон футболи” газетаси чоп этила бошланди.

Орадан 14 йил ўтиб, “Одамлар орасида” газетаси чиқа бошлаганда, унинг бош муҳаррири Хайрулла Ҳамидов менга юзланиб юртимизда болалар футболи муаммолари ҳали ҳам ҳал бўлмагани, шу ҳақда таҳлилий мақола ёзиб беришимни сўради. Шу тариқа “Пойдевор” мавзуси давом эттирилди ҳамда газетанинг бир неча сонида ўқувчилар эътиборига ҳавола этилди.



Мозийга қайтиб... Пойдевор (1-қисм)        

Мозийга қайтиб... Пойдевор (2-қисм)        

Мозийга қайтиб... Пойдевор (3-қисм)         


ПОЙДЕВОР. ТЎРТИНЧИ МАҚОЛА
(“Одамлар орасида” газетасининг 2007 йил 10 май сонидан олинган).


Ҳамма нарса солиштирганда маълум бўлади, дейишади. Футбол бошқа мамлакатларда қай тарзда ривожланган ва у ердаги болалар футболи тизими ҳақида фикрлашиб кўрсак. Валерий Лобановскийни танимаган футбол мухлиси бўлмаса керак. Айниқса МДҲ мамлакатларида. Шунингдек, бутун жаҳон футбол мутахассислари уни билишади ва ҳурмат қилишади, десак муболаға бўлмайди. Ёшлигимда бир воқеани ўқиб ҳайрон бўлган эдим. Ҳозир аниқ эсимда йўқ, лекин 80-йилларда қайсидир давлатда Лобановский футбол мавзусида маъруза ўқиган. Маъруза тугагач, у саволларга жавоб қайтарган.

Тадбирдан сўнг машҳур нашрлардан бирининг мухбири Лобановскийни эксклюзив интервьюга кўндирган. Мутахассис саволларга жавоб бера туриб мавзу чуқурлашаётганини, яъни саволлар журналист қизиқишидан ташқарига чиқаётганини пайқаган. Шунда у журналистдан бу саволлар ким томонидан тайёрланганини рўйи-рост айтса, у ҳам барча саволларга батафсил жавоб қайтаришга ваъда берган. Бошқа иложи қолмаган журналист бу саволларни унга энди мураббийлик сари қадам ташлаётган собиқ футболчи ...Йохан Круифф берганини ва унга жавоблар олиб беришини илтимос қилганини айтишга мажбур бўлган. Тасаввур қилаяпсизми, жаҳон миқёсидаги футбол юлдузи мураббийлик соҳасидаги дастлабки саволларига айнан украиналик мутахассисдан жавоб олишни лозим топган. Замонамизнинг энг малакали мутахассисларидан бири, ўтган йили шогирдлари билан Жаҳон чемпиони бўлишга эришган Марчелло Липпи ҳам Лобановскийни буюк деб атаган.

Хўш, Лобановскийнинг буюклиги нимада ифода этган? Агар натижада десак, у клуб жамоаси билан икки марта Европа Кубок эгалари кубоги ва бир марта Суперкубокни, терма жамоа билан эса Европа чемпионати кумуш медали ва Олимпиада ўйинларининг бронза медалини қўлга киритган холос. Айтмоқчимиз-ки, унга нисбатан бир неча кўп совринларни қўлга киритган мураббийлар ҳам буюк деган номга эга бўлмаганлар. Унда нимада?

Гап шундаки, Валерий Васильевич амалда мураббий бўлишига қарамасдан, жуда кучли назариячи ҳам бўлган. Масалан ҳозир мураббийлар машғулотларда футболчиларга ҳар хил кўрсатмалар берадилар ва унинг ижросини назорат қиладилар. Кўпгина футболчилар бугун нега айнан шу машқни бажараётганлари ҳақида қизиқиб ҳам кўрмайдилар. Лобановский эса ҳар бир машғулотдан олдин бугун қандай машқлар бажарилиши, у нима учунлиги, футболчига ва унинг организмига нима бериши ҳақида эринмай тушунтирган. Яъни ҳар бир футболчи машқни кўр-кўрона эмас, онгли равишда бажарган. Бу эса нафақат юксак натижаларга олиб келган, балки бўлажак малакали мураббийлар етишиб чиқишида ҳам асқотган.

Олег Блохин, Владимир Матвиенко, Михаил Фоменко, Владимир Мунтян, Владимир Веремеев, Леонид Буряк, Владимир Бессонов, Павел Яковенко, Анатолий Демьяненко, Андрей Баль, Алексей Михайличенко сингари собиқ ўйинчилар, ҳозирда Украина ва Россияда мураббийлик қилаётган мутахассисларни кўпчилигимиз таниймиз. Уларни бирлаштиручи омил эса битта - бари Лобановский шогирдлари.

1986 йилги Жаҳон чемпионатида Лобановский аритмия усули билан барчани лол қолдирган ва чорак финалгача етиб борган эди. Агар ҳакам иккита ноқонуний голни инобатга олмаганда, ярим финал ҳам бизники эди. Орадан 20 йил ўтиб унинг шогирди Олег Блохин украиналикларни ана шу босқичга олиб чиқди. Ва фақатгина бўлғуси жаҳон чемпионларига имконият бой берилди. 1988 йилги Европа чемпионатида Лобановский бошчилигидаги терма жамоа финалгача етиб келган ва машҳурликда Лобановскийдан қолишмайдиган Ринус Михелс бошчилигидаги голландияликларга енгилиб кумуш медаль соҳиби бўлишди. Орадан 18 йил ўтиб, унинг шогирди Алексей Михайличенко бошчилигидаги Украина ўсмирлари Европа чемпионати финалигача етиб боришди ва голландияликларга енгилиб кумуш медалга эга чиқишди. Айтмоқчиманки, Лобановскийнинг ўзи шунчалик мустаҳкам пойдевор ясаганки, унинг ўзи бу дунёни тарк этганига қарамай шогирдлари ундан ўтса-ўтадиган, лекин кам бўлмайдиган натижаларга эришишмоқда.

Украинада футбол бундан буён ривожланса-ривожланадики, пастга тушмайди. Бундай ишончга сабаб ҳам Лобановский қўйган бошқа пойдеворнинг борлиги. У ўз пайтида мамлакат раҳбариятини футбол ўрта мактабларда алоҳида фан сифатида киритилиши келажакка ижобий таъсир кўрсатишини кўндирганди. Ва яқинда мамлакат Радасида (парламент) 2006 йил якунлари бўйича ҳисобот берган Украина футбол федерацияси президенти сўзларига кўра ҳозирда футбол дарси мамлакат умумтаълим мактабларининг 92 фоизида мавжуд бўлиб, у билан уч миллиондан ортиқ болакайлар шуғилланишмоқда. Бу ҳам аниқ мақсадга йўналтирилган пойдевордир.



Аброр ИМОМХЎЖАЕВ.
(Давоми бор).


Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика