RU

Последние новости

08:23Sofascore. Ҳусанов энг яхшилардан бири бўлди  0 07:57Ўзбекистон Суперкубоги. Чипталар нархи маълум  2 07:30МЛС. "Интер Майами"да навбатдаги ғалаба. Месси фаолиятидаги 899-голини урди  1 06:32Легионерларимиз. Шерзод Темиров Ироқ чемпионатидаги 16-голини урди, жамоаси ғалаба қозонди   2 02:58Ла Лига. Ламин Ямалнинг голи "Барселона"га меҳмонда "Атлетик"га қарши ўйинда ғалаба тақдим этди  60 02:55А Серия. "Ювентус" "Пиза" дарвозасига жавобсиз 4 та гол урди  2 02:50Англия кубоги. "Манчестер Сити" Ҳусанов тўлиқ ўйнаган баҳсда "Ньюкасл"ни мағлуб этиб, чорак финалга йўл олди  21 02:02Саудия Арабистони Про лигаси. "Ал Насср" муҳим ўйинда 90+5 дақиқада гол уриб, ғалаба қозонди   5 01:50Англия кубоги. "Челси" Уэльс жамоасини экстра таймларда мағлуб этиб, чорак финалга чиқди  0 00:40БАА Про лигаси. "Бани Яс" ўз майдонида "Ал Васл"ни мағлуб этди, Шукуров захирадан ўйинга қўшилди  0 00:35Ла Лига. "Атлетико" ва "Реал Сосьедад" ўртасидаги ўйинда 5 та гол урилди  5 00:22Ўзбекистон Суперкубогида асосий вақт дуранг билан якунланса, қўшимча бўлимлар ўтказиладими?  5 00:01"Ньюкасл" — "Манчестер Сити". Таркиблар маълум  6 00:00Каннаваро "Истанбул Башакшехир" ўйинини стадиондан кузатди  4 23:39"Ливерпуль” Гравенберх билан шартномани 2032 йилгача узайтирди  0

"Барселона" Депайни "Интер" футболчисига алмаштиришга яқин Новости

"Барселона" Депайни "Интер" футболчисига алмаштиришга яқин

"Барселона" футболчиси Мемфис Депай ўзига янги клуб излаяпти.

Испаниянинг "Барселона" ва Италиянинг "Интер" клублари ўзаро футболчи алмашиш борасида келишувга эришиш арафасида турибди. Унга кўра, "кўк-анорранглилар" форварди Мемфис Депай "Интер" аъзоси Хоакин Корреа ўрнига Милан клубига йўл олади. 



Нидерландиялик футболчи ушбу мавсумда жамоасида етарлича ўйин амалиётига эга бўла олмаётгани боис қишки трансферлар ойнасида бошқа жамоага кўчиб ўтмоқчи эди. У жорий мавсумда Ла Лигада бор-йўғи 116 дақиқа ўйнади. Жоау Феликсни "Челси"га ижара асосида берган "Атлетико" Депайга қизиқаётгани маълум қилинган эди. Рақиблар ўртасида икки футболчини ўзаро айирбошлаш варианти муҳокама қилинган эди. Бироқ ҳеч қандай амалий юриш амалга оширилмади.

"Барса" ва "Интер" ўртасида келишув Депай А Серияга кўчишга розилик билдирсагина содир бўлиши мумкин. Баъзи манбалар Мемфис Каталонияни тарк этса ҳам Испанияда қолишни исташини билдирганини айтмоқда. 2021 йилда "Лион"дан текинга "Барселона"га келиб қўшилган ҳужумчи "Атлетико"га ўтишни хоҳлаётган кўринади. Клуб уни кўндира олса, футболчи мавсумнинг қолган қисмини Италияда давом эттиради.

Мемфис Депай 2022/23 йилги мавсум Ла Лигада 2 та ўйинда 1 та гол урди.

Рейтинг: +3   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика