RU

Последние новости

19:51Жеррард Салоҳ ҳақида: "Автобус тагига ташлашди" қабилидаги гаплар нотўғри, аммо ҳеч ким мукаммал эмас"  0 19:25Хитойда спорт идорасининг собиқ раҳбари коррупция сабаб ўлимга ҳукм қилинди  2 19:10Александр Хомяков: "Очиғи, нима дейишга ҳам ҳайронман"  5 18:49Анри Салоҳ ҳақида: "Ливерпуль"да муаммолар бўлиб турганда ва ўзинг натижа кўрсатмаётган пайтда фақат ўзинг ҳақингда гапириш ярамайди. Мен "Барса"да ўйнамаётганимда буни Пепнинг юзига айтганман, оммага эмас. Жамоани ҳимоя қилиш керак"  13 18:39Александр Ежов: "Ҳақли ғалабага эришдик деб ўйлайман"  5 18:15Погба туя пойгаларига инвестиция киритди: "Спорт бу — спорт, асослари ўхшаш. Дунёдаги энг қиммат туяга эгалик қилишни хоҳлардим"  2 17:40Ван Бастен Салоҳ ҳақида: "Агар Мо шундай муносабат билдираётган бўлса, унинг ақли май қўнғизиникидек экан"  10 17:25Николя Пепе: "Роналду Месси ҳақида жуда кўп гапиради. "Наруто"да ким тинмай валдирайди? Саске. Ким жим юради? Наруто"  24 17:00"Хоразм" Суперлигада қолди, "Бухоро" Нукусга боради  48 16:40Камбэк: "Бавария" ҳимоячиси 262 кун деганда қайтди  1 14:55Ротен ЖЧдаги 3 дақиқалик танаффуслар ҳақида: "Футбол – бу бейсбол ёки баскетбол эмас, улар спортимизни ўлдирмоқда"  4 14:25Суперлигада қолиш учун плей-офф. Улар нега бу ерда?  10 13:40Гвардиола "Реал" билан ўйин ҳақида: "Менга "қасос" сўзи ёқмайди. Бу "Ман Сити" учун яхши синов. Агар Мбаппе бўлмаса, Винисиус ёки Родриго бор"  8 13:13"Реал" ва "Барселона" собиқ футболчиси энди Қирғизистон миллий терма жамоасини бошқаради  8 13:00Transfermarkt ва Championat.asia 2025 йилнинг энг яхшиларини аниқлашди   10

ЕЧЛ. Бензема жароҳат олган ўйинда "Реал" "Селтик"ни йирик ҳисобда енгди Новости

ЕЧЛ. Бензема жароҳат олган ўйинда "Реал" "Селтик"ни йирик ҳисобда енгди

Бугун узоқ кутилган ЕЧЛ гуруҳ босқичи ўйинлари старт олди.

"Селтик" (Шотландия) – "Реал Мадрид" (Испания) 0:3

Голлар: 0:1 – 56 Винисиус Жуниор, 0:2 – 60 Модрич, 0:3 – 77 Азар.

Селтик – Харт, Юранович, Картер-Викерс, Йенц, Тэйлор, Макгрегор, О`Райли (Муй, 72), Хатате (Тернбулл, 72), Якумакис (Фурухаси, 72), Жота (Хакшабанович, 82), Абада (Маэда, 46).

Реал Мадрид – Куртуа, Карвахаль, Алаба, Милитао (Рюдигер, 46), Менди, Модрич (Асенсио, 80), Кроос, Тчуамени (Камавинга, 71), Вальверде, Бензема (Азар, 30), Винисиус Жуниор (Родриго, 80).

Огоҳлантиришлар: Менди (10), Маэда (64).

МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ

ЯНГИЛАШ

Учрашув якунланди! "Реал" турнирнинг янги мавсумини ғалаба билан бошлади.

90. Иккинчи бўлимга 2 дақиқа қўшиб берилди.

88. Асенсион Жо Хартнинг қучоғи тўпни совға қилди.

86. Куртуа ҳам ғалабага ҳиссасини қўшадиган ҳаракат амалга оширди.

82. Жота "Ливерпул"даги фамилиядоши каби ҳаракат қила олмади, натижада захирага олинди.

80. Ўзгаришлар: Винисиус ўрнига Родриго, Модрич ўрнига Асенсио майдонга туширилди.

77. ГООООООООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! Иккита 7 си бор дақиқада 7-рақамли Азар рақиб дарвозасини ишғол қилмоқда.


75. "Реал"да стандарт вазият юзага келди.

Зерикарли футбол ўртасида Самарқанд манзараларини кўриш ёқимли...

70. Чуамени ўрнига унинг жўраси Камавинга майдонга тушмоқда.

69. Тони Кроос рақибларига тўпни олиб қўйиш бўйича ўқув марказида дарс ўта олишини кўрсатди.

64. Дайзен бироз аввал гол урган Модричга хизматлари учун "раҳмат" айтди, оқибатда ҳакам ҳам унинг "миннатдорчилиги"ни "тақдирлади".

60. ГООООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! Модрич Азарнинг пасидан сўнг чап оёқда тепса бўладиган нуқтадан ўнг оёқда тўпни дарвозага жойлаб қўйди.


56. ГООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! Ўтган йилги финални кўрганмисиз? Шунга ўхшаш гол урилди. Валверди автомобилларга жарима солса бўладиган тезликда олдинга борди ва ичкарига узатма берди, Вини эса ушбу вазиятни увол қилишни истамади.


54. Ўйин темпи кун давомида фойдаланилган мобил қурилмамнинг қуввати каби кўриниш олмоқда.

49. Азар ҳозирги паси орқали ҳамон асосий таркиб футболчиси эмаслигини исботлади.

47. "Селтик" иккинчи бўлимни хавфли ҳужум билан бошлади. 

46. "Реал"да иккинчи мажбурий ўзгариш: Рюдигер Милитао ўрнига майдонга туширилди.

Танаффус.

45. Биринчи бўлимга 4 дақиқа қўшиб берилди.

43. Винисиус рақиб дарвозабони билан бирга-бир вазиятдан фойдалана олмади.

41. Азар рақиб дарвозасига озор етказишни истамади.

39. Крооснинг кроссидан сўнг ўйиндан ташқари ҳолат қайд этилди. 

35. Карвахал тўп учун курашаётган Жота билан бирга ўз шеригининг ҳам тўпни эгаллашига йўл қўймади.

31. Азар майдонга тушганига бир дақиқа бўлмасдан енгил жароҳат олди.

30. Бензема жароҳат олди, унинг ўрнига жароҳатлар қироли — Азар майдонга туширилди.

"Реал"дан кимдир майдонга тушади, жароҳат олган Бензема майдонни тарк этса керак.

27. Крооснинг зарбасига бирооз аниқлик етишмади.

26. Милитао гол уриб, рақибни ҳисобда олдинга олиб чиқишига озгина қолди.

24. Бенземадан нафақат яхши ҳужумчи, балки яхши ҳимоячи чиқиши мумкинлигини исботлади.

21. Макгрегор Куртуа қўриқлаётган дарвоза тўсинини тўп билан "калтаклади".

19. Бенземанинг имкониятлари "Олтин тўп"ни олиши учун юқори, аммо унинг бўйи Алаба узатган тўпга етказадиган даражада юқори эмас.

16. "Селтик" футболчиси рақиб жарима майдонида йиқилди, бироқ қандай йиқилган бўлса, шундоқ ўрнидан кўтарилди.

13. Бўрондек олдинга югурган Абаданинг зарбаси шабада каби оҳиста йўналтирилди.

11. Бензема ва Модрич ҳозирги вазиятда чапақай бўлмаганига афсусланган бўлса керак.

10. Менди сариқ карточка олганидан хурсанд қиёфада кўринди.

8. "Реал" футболчилари майдон бўйлаб олапарнинг русча талқинидаги машғулот-ўйинини ижро этмоқда. 

3. Федя Вальверди ўтган мавсум финалидаги пасини кўролмаганларга қайта ижро этиб бермоқчи эди, мезбон ҳимоячилари эса ўша лавҳани кўрганликлари аён бўлди, оқибатда, ҳужум бартараф этилди.

2. Иккинчи дақиқа мезбонлар иккинчи бурчак зарбасини ишлаб олди.

1. Мезбонлар 25 сония ичида ҳисобни очишига бир баҳя қолди, мадридликлар уйқусирамаслиги лозим.

1. Учрашув бошланди.


"Селтик" анъанавий оқ-яшил либосда ҳаракат қилса, "Реал Мадрид" қора рангли футболкада ўйнайди.

Жамоалар майдонга чиқиб келишмоқда. 


Бугун шотландияликлар ҳам жиддий қаршидик кўрсатишини кутяпман, сабаби "Селтик" чемпионат бошида 9:0 ҳисобида ғалаба қозонди, қолаверса, яқин таъқибчиси "Глазго"га ҳам имконият қолдирмади.

Мана бу инсондан барчага салом.

Бу учрашув кўпчиликнинг диққат-марказида бўлмаслиги табиий, сабаби, бугун ПСЖ ва "Ювентус" ўртасидаги даҳшатли қарама-қаршилик кутиб турибди. Биз доим шу каби дербиларга ошно бўламиз, лекин барибир "Реал" чемпион бўлаверади.

Ассалому алайкум, ухламасам, эртага бошлиқдан ёки синф раҳбаридан гапнинг бувасини эшитаман деб, барибир музқаймоқдан ширин уйқусидан воз кечаётган футбол ишқибозлари! Бугун уйқудан-да чиройлироқ футбол гувоҳига айланишингизга тилакдошман. Умид қиламанки, кўзларингиз юмилиб, ўйн ярмида бизни ташлаб кетмайсиз.

Рейтинг: +13   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика