"Пахтакор" кимни рўйхатдан чиқаради?
28 июл 2022 20:33
Новости
"Пахтакор" кимни рўйхатдан чиқаради?
Шацких ёзда Камен Хаджиевни қўйиб юбориб, Пшемислав Банашак ҳамда Илия Мартиновични таркибга қўшиб олди. Шу ерда табиий муаммо пайдо бўляпти:
ЎзПФЛ регламентининг 9-боб 2-бандида легионерлар лимити 4+1 шаклида кўрсатилган. Бунда хорижлик ўйинчиларнинг камида 1 нафари осиёлик бўлиши талаб қилинади. Агар ОФКга аъзо мамлакатлардан ўйинчи бўлмаса, клуб 4 нафардан ортиқ легионерни рўйхатдан ўтказа олмайди. "Пахтакор"да эса айни пайтдаги легионерларнинг барчаси кўҳна қитъадан.

1. Драган Черан (Сербия)
2. Оливер Шаркич (Черногория)
3. Олексий Ларин (Украина)
4. Илия Мартинович (Черногория)
5. Пшемислав Банашак (Польша)
Ушбу ҳолатда "шерлар" раҳбарияти чет эллик ўйинчилардан бирини қўйиб юбориши керак. Акс ҳолда, клуб кимгадир "чиройли кўзлари" учун маош тўлашга мажбур бўлади.
Трансфер бозори очилиши билан Олексий Лариннинг "Нефтчи"га ўтиши ҳақида миш-мишлар тарқаган эди. Бироқ, Фарғона клубида ҳозирча янги ўйинчиларни рўйхатдан ўтказиш бўйича чеклов бор. Бозор ёпилишига эса бир кун қолди.

Oбуна бўлинг → ФА| футбол АНАЛИЗИ
Похожие новости
championat.asia
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" Вальверденинг хет-триги эвазига "Манчестер Сити"ни мағлуб этди
Суперлига. "Насаф" сўнгги дақиқаларда урилган гол эвазига "Динамо" билан дуранг ўйнади
Opta. EЧЛ учун асосий даъвогарлар рейтингини қайтадан тузиб чиқди
Камолиддин Тожиев: "Эртанги ўйинга 100 фоиз шаймиз. Пенальтилар сериясига тайёрланмадик" (тўлиқ матбуот анжумани)
Комментарии