"Торпедо" президенти: "Бизда Эркиновдек ўйинчи йўқ эди"
13 июл 2022 14:58
Новости
"Торпедо" президенти: "Бизда Эркиновдек ўйинчи йўқ эди"
– Нега Эркинов билан шартнома имзолашга қарор қилдингиз?
– У ҳужумкор инсайд. Унда яхши тезлик бор – бундай ўйинчи жамоамизда шунчаки йўқ, бутун РПЛда эса жуда кам. Йигитчада ажойиб дриблинг бор, у жарима майдончасига ўзи кириб боришдан қўрқмайди. Бир қанотда Султонов, бошқасида эса Эркинов ўйнашини режалаштирмоқдамиз. Биз унга жуда ҳам ишонамиз. Макс билан биргаликда музокаралар учун Ўзбекистонга учдик ва у ерда уч кун бўлдик.
– Нега уч кун?
– Сабаби шарқ – нозик иш. 120та сомса емагунингча, ҳеч ким мулоқот қилмайди (кулади).
– Айнан ким Эркиновни бизга ўтишга ишонтирди? Адашмасам, унга кўплар даъвогарлар бор эди.
– Биринчи марта футболчиларни жамоага таклиф қилаётганимиз йўқ, биз ишонтиришни биламиз. Қолаверса, Шомуродов мисоли ҳам бор.

Похожие новости
championat.asia
U-23 Осиё Кубоги. Эрон билан дуранг ўйнадик. Гуруҳдан чиқиш масаласи охирги турга қолди
"Барселона" Испания Суперкубоги финалида "Реал"ни мағлуб этиб, бош совринни қўлга киритди
Бугун Испания Суперкубоги финали доирасида “Эл класико” бўлиб ўтади
Эронга қарши учрашувдан сўнг Равшан Ҳайдаров нималар деди?
Комментарии