RU

Последние новости

21:35Генрих Мхитарян финалда ПСЖдан учралган мағлубият ҳақида Киву нима деганини айтди?  0 21:08Расман: "Шўртан" Шайкуловни сафига қўшиб олди  0 20:53Рубен Аморим: "У МЮнинг келажаги"  0 20:37Давид Луис Конте ҳақида: "У билан доим жанжаллашардик"  0 20:22Эрон. "Персеполис" сафарда ғалабага эришди ва пешқадам бўлиб олди  0 19:49Каталония дербиси қайноқ ўтади. "Эспаньол" "Барселона"га қарши ўйин олдидан эҳтиёт чораларини кўрмоқда  2 19:30Эрон чемпионати. "Трактор" "Шамс Азар" меҳмони бўлди, Ҳамробеков 56 дақиқа ўйнади  1 19:13Расман: Ўзбекистон МТЖнинг дарвозабонлар бўйича собиқ мураббийи ОКМКда иш бошлади  3 18:56​Расман: "Андижон" грузиялик футболчи трансферини эълон қилди  6 18:36"Барселона" ва АПЛ клублари Камерун терма жамоаси ҳужумчисини кузатмоқда  1 18:07"Хоразм" футболчиси "Сурхон"га ўтмоқда  1 17:39"Ювентус" ва "Рома" афсонаси Левандовскини "Милан"га ўтишдан огоҳлантирди  3 17:05Азмиддинов "Андижон"дан кетди  10 16:38"Барселона" АПЛ жамоаси ҳимоячисининг трансфери бўйича музокара олиб бормоқда  1 16:10"Шўртан" ҳимоячиси "Андижон"га ўтди  8

Сречко Катанец: "Катта турнирлар арафасида бир ой вақт ажратилса, шунда нимадир қила оламан" Новости

Сречко Катанец: "Катта турнирлар арафасида бир ой вақт ажратилса, шунда нимадир қила оламан"

Осиё Кубоги 3-саралаш босқичи 3-тури доирасидаги Ўзбекистон – Таиланд (2:0) баҳси якунланди.

Ўйиндан кейин ўткизилган матбуот анжуманида Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи Сречко Катанец ва ўйинчи Элдор Шомуродов қатнашишди.

Сречко Катанецнинг ўйин ҳақида фикрлари:

- Авваламбор барчангизга раҳмат айтаман. Шунингдек, футболчиларга ҳам миннатдорчилик билдираман. Бугун яхши ўйин намойиш этдик. Тўғри, олдинга баҳсларда ҳам ишончли ўйнаганмиз, бироқ бугунги ўйин энг яхшиси эди. Учрашув давомида камида 5-6 та гол уришимиз мумкин эди.

Элдор Шомуродов: Бугун ишлаб чиққан тактикамиз ўйин давомида амалга ошди. Таиланд қандай ўйин намойиш этишини яхши билардик. Ўйлашимча, муносиб ўйин кўрсатдик.

- Машарипов захирага олингач, норозилигини намойиш этиб, сизга эътироз билдирди. Бунга муносабатингиз қандай?

- Буни муаммо деб ҳисобламайман. Ўзимнинг ҳам футболчилик пайтимда шунда ҳиссиётлар бошимдан ўтган. Бу нормал ҳолат. Мен ўз ишимни бажаряпман. Қолган ўйинчиларни ҳам синаб кўришим керак. Ҳеч қандай муаммо юзага келгани йўқ.

- Ўзбек клублари терма жамоа мураббийига футболчи етиштириб бериши керак. Ҳозирда кечаётган бу жараённи қандай баҳолайсиз?

- Бу ҳақда ҳеч қандай фикр билдира олмайман. Барча мураббийларни ҳурмат қиламан. Мен фақатгина уларга маслаҳат бера олишим мумкин, чунки уларнинг ўз режалари бор. Футболчи клуб ихтиёрида бўлганида, уларга қўшимча топшириқ беролмайман. Энг яхши йўл — катта турнирлар арафасида бир ой вақт ажратилса, шунда нимадир қилоламан.

- Ўзбекистон учала рақибга қарши икки ҳужумчи билан ўйнади. Бу тактика рақибга қараб танландими ёки доимий равишда қўлланиладими?

- Йўқ, тактика рақибга қараб танланади. Биз бир хил тактикада ўйнамаймиз. Масалан, кеча ўйиндан олдин режамда бошқача кўриниш бор эди, бироқ баъзи ўзгаришлар киритиб, бугунги таркибни майдонга туширдим. Мен доимий равишда ўзимни сўроққа тутаман. Агарда юқори даражадаги 15 та ўта моҳир ўйинчи бўлса, бир тактикада бемалол ўйнатаверардим ва бундан хурсанд бўлардим.

- Элдор Шомуродовнинг келажакдаги режалари қандай?

- Фаол қўллаб-қувватлашаётгани учун мухлисларга миннатдорчилик билдираман. Фаолиятимга келадиган бўлсам, ҳозирча ҳеч қаерга кетиш ниятим йўқ.

- Элдор, ҳужумда қайси футболчи билан яхши тандем ҳосил қиласиз?

- Ҳар бир футболчининг ўз ўрни бор. Масалан, Амонов бироз орқароқда ҳаракат қилади, Сергеев эса соф ҳужумчи позициясида ўйнайди. Бу асосан қандай тактика танланишга боғлиқ. Менга иккиси билан ҳам ўйнаш қулай. 

- Сречко Катанец келгусидаги режалар қандай?

- Эндиликда қолган ўйинчиларни ҳам кузатамиз. Сентябрь ва ноябрь ойларида ФИФА кунлари ўтказилади. Ўйлайманки, бундан фойдаланиб, кучли жамоалар билан ўртоқлик ўйинларини ўтказамиз.

Рейтинг: +33   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика