RU

Последние новости

19:47ЎФА навбатдан ташқари сайлов Конгресси 22 февраль куни бўлиб ўтади  0 19:28U-17 Antalya Youth Cup. Ўзбекистон U-17 марокашлик тенгқурларига мағлуб бўлди  5 19:17"Манчестер Юнайтед" "Манчестер Сити" собиқ футболчиси билан шартнома имзоламоқчи  0 18:50"Манчестер Юнайтед" Куньяни нишонга олди  1 18:24U-20 Осиё кубоги. Хитой ва Қатар ўртасидаги ўйинда учта гол урилди  3 18:09U-20 Осиё кубоги тарихидан. Дарвозабон Холмуҳаммедов, Гейнрихдан кутилмаган совға, Президент келган оқшомдаги чемпионлик ва Боймуродовни кашф этган мусобақа  1 17:50Испания кубоги ярим финалига қуръа ташланди  39 17:28"Челси" Испания терма жамоаси юлдузини ўз сафига қўшиб олмоқчи  3 17:06А Серия клуби Погбага қизиқмоқда  0 16:47U-20 Осиё кубоги. Қирғизистон мусобақани йирик мағлубият билан бошлади  2 16:24"Барселона" ва Левандовски шартномани бир йилга узайтириш бўйича келишувга эришди  2 15:58Винисиус "Реал" билан шартномани узайтириш борасида музокараларни бошлади  4 15:29Ўзбекистон ампутантлар терма жамоаси - Осиё чемпиони!  26 15:22Тен Хаг Европанинг таниқли клубини қабул қилиб олиши мумкин  3 14:57"Манчестер Юнайтед" ёзда тўрт футболчи билан хайрлашади  0

Япония U-23 бош мураббийи Го Оива: "Ўтган ўйинда нима юз берганидан хабарим бор. Мухлисларни тўлиқ тушунаман" Новости

Япония U-23 бош мураббийи Го Оива: "Ўтган ўйинда нима юз берганидан хабарим бор. Мухлисларни тўлиқ тушунаман"

Эртага U-23 Осиё кубоги ярим финал ўйинида Ўзбекистон U-23 ва Япония U-23 терма жамоалари ўзаро кураш олиб боришади.

Ўйиндан олдин ташкил қилинган матбуот анжуманида  Япония U-23 бош мураббийи Го Оива ва ўйинчи Мао Хосоя ўзларининг ўйин ҳақидаги фикрларини билдириб ўтишди.

- Ярим финал ўйини ҳақидаги фикрингиз?

- Барча мусобақа ташкилотчиларига раҳмат айтаман. Ярим финалга чиқиш жамоа сифатида биз учун яхши натижа. Ўзбекистон мезбон жамоа ва ўйин қийин бўлиши аниқ. Финалга чиқишга ҳаракат қиламиз.

- Ўйинчи Мао Хосоянинг ўйин ҳақидаги фикралари қандай?

- Ярим финал қийин ўтиши аниқ. Ўзбекистон мусобақа мезбони. Жуда қийин ўйин бўлади. Ўйинга етарлича тайёрланишга ҳаракат қиламан.

- Жаноб мураббий, ҳар ўйинда Япония терма жамоаси ҳужумкор ўйин кўрсатишини таъкидлаб келдингиз. Ўзбекистонга қарши ҳам ҳужумкор ўйин кўрсатасизми?
- Албатта, ҳужумкор ўйин кўрсатиш бу бизнинг услубимиз. Бу жамоани мураббий сифатида қабул қилиб олганимдан бери ҳужумкор ўйин кўрсатиб келмоқдамиз. Ўз ўйин услубимизни сақлаб қолиш биз учун муҳим.

- 2016 йилда айнан шундан мусобақада ғалаба қозонгансиз. Бу сафар ҳам шундай мақсаддамисизлар?

- 2016 йилда нима юз берганини аҳамияти йўқ. Биз айнан ҳозирги мусобақа ҳақида ўйлаяпмиз. Ҳозир ўзимизнинг энг яхши ўйинни кўрсатиш  ниятидамиз. 

- 2018 йил Ўзбекситон Японияга қарши 4:0 ҳисобида ғалаба қозонган. Ўзбекистондан бу сафар ҳам шунга ўхшаш сюрпризлар кутмоқдамисиз?

- Ўзбекистон билан ўйинда турли совғаларга тайёрмиз. Бу сафар Ўзбекистон жамоаси жуда кучли. Буни биламиз. Уларни ҳурмат қиламиз. Қийин ўйин бўлиши аниқ. Эртага боримизни берамиз.

- Ўзбекистон таркибидаги асосий ўйинчи ким деб ҳисоблайсиз?

- Майдонга тушиши мумкин бўлган барча ўйинчи.

- Эртага агарда мухлислар стадионга киритилса, бу ўйинга қандай таъсир қилади?

 - Ўтган ўйинда нима юз берганидан хабарим бор. Мухлисларни тўлиқ тушунаман. Бу ишлар эмоция натижасида келиб чиқди. Ўзбекистон мезбон жамоа. Биз уларга қарши қандай ўйнашни биламиз. Барча нарсага тайёр бўлишимиз керак. 

- Футболчи Мао Хосоянинг ушбу саволга жавоб қандай?

- Мен ҳам ўтган ўйинда нима бўлганини эшитдим. Ўзбек мухлисларини тўлиқ тушундим. Менинг ишим эса ўйинга тайёрланиш.

- Ўзбекистоннинг қайси позицияларини кучли деб биласиз? Асосий дарвозабон бу ўйинда майдонга туша олмайди. Шу ҳақида фикрингиз...

- Мен рақибнинг ҳар бир позициясидаги ўйинчиларни кучли деб ҳисоблайман. Дарвозабонга келсак, захирадан тушган дарвозабон ҳам жуда иқтидорли экан.

- Ўйинчи Мао Хосояга савол. Ўйин давомида жамоадошларингиз бир-бирларини қандай рухлантиришади?

- Бизда ўзаро ажойиб мулоқот қиламиз. Ўзбекистон термаси ҳақида жуда кўп маълумотга эга эмасман. Ҳозирда айнан ўйинга тайёрланмоқдамиз.

Рейтинг: +16   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика