"Манчестер Юнайтед" Куньяни нишонга олди
12 фев 2025 18:50
Новости
"Манчестер Юнайтед" Куньяни нишонга олди
"Манчестер Юнайтед" "Вулверхэмптон" ҳужумчиси Матеус Кунья атрофидаги вазиятни диққат билан кузатмоқда.
Бразилиялик яқинда 2029 йилга қадар мўлжалланган шартнома имзолади. Битимга кўра, форвардни харид қилиш ҳуқуқи 70 млн евро атрофидаги нархни ташкил этади. Ушбу банд ёзда кучга киради. Агар "Вулверхэмптон" АПЛдан тушиб кетса, нарх камайиши мумкин. Куньяга "Арсенал" ва "Тоттенхэм" ҳам қизиқиш билдирмоқда.
Матеус Кунья "Вулверхэмптон"га 2023 йилда "Атлетико"дан ўтганди. Бразилиялик ҳужумчи "бўрилар" сафида 81та ўйинда майдонга тушиб, 28та гол ва 13та ассист қайд этди.
Похожие новости
championat.asia
Ла Лига. "Реал" 90+10 дақиқада гол уриб, ўн киши бўлиб қолган "Райо Вальекано"ни мағлубиятга учратди
ЕЧЛ ўтиш учрашувларига қуръа ташланди: "Реал" яна Моуриньюнинг "Бенфика"си билан ўйнайди!
АПЛ. "Манчестер Сити" "Тоттенхэм" билан ўйинда 2:0 ҳисобида ғалаба қозона туриб, якунда очко йўқотди
Футзал бўйича Осиё кубоги. Ўзбекистон гуруҳдаги сўнгги ўйинда Японияга мағлуб бўлди, аммо кейинги босқичга чиқди
Комментарии