RU

Последние новости

17:55Назорат ўйини. Ўзбекистон U-19 Туркияни мағлуб этди  2 17:38Назорат учрашуви. ОКМК - "Динамо" 1:1  1 16:37Микель Артета: "Хаверцни жуда соғинган эдик. Унинг қайтиши жамоа учун катта ёрдам бўлади"  0 15:44Оскар Гарсия: "Арбелоа фақат Моуриньо ҳақида гапиргани учун мураббий бўлди"  11 15:16Алонсо "Реал" машғулотларининг бирида: "Болалар боғчасини бошқараман деб ўйламагандим!"  21 14:46"Локомотив" австралиялик футболчи билан шартнома имзолади  7 14:21"Аякс" Ибрагимовичнинг ўғлини "Милан"дан ижарага олди  0 13:54Бернарду Силва: "Ҳусанов ва Аллейн охирги ўйинларда даҳшатли даражада ўйнашди!"  3 13:36Тўртта терма жамоа мухлислари АҚШга кириш тақиқи сабабли ЖЧ-2026 дан қуруқ қолишлари мумкин  3 12:48Нима учун МЮ Сульшерни эмас, Кэррикни танлади?  3 12:30Бугунги ўйинлар: "Лондон дербиси", Арбелоанинг "Реал"даги дебюти ва бошқалар  0 12:22Антуан Семеньо "Ман Сити"да 17 йиллик камёб натижани такрорлади  0 12:02Нарзулла Сайдуллаев: "Навбаҳор" Илични 250 минг еврога сотиб олмаган  7 11:44УЕФА "Венгер офсайди" ғояси борасида бир қарорга келганга ўхшайди  9 11:36Хаби Алонсо истеъфосининг тафсилотлари ошкор қилинди  11

Шуҳрат Мақсудов: "Бош мураббийни ишдан олиш ёки тайинлаш мухлисларнинг иши эмас" Новости

Шуҳрат Мақсудов: "Бош мураббийни ишдан олиш ёки тайинлаш мухлисларнинг иши эмас"

Суперлиганинг 6-туридан ўрин олган "Бунёдкор" – "Олимпик" (1:5) учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Шуҳрат Мақсудов матбуот анжуманида иштирок этди.

- Ўйин ҳақида

- Бунақанги ўйин, бунақа натижа учун биринчи навбатда мухлислардан узр сўраймиз. Мен ўзим ҳам тушунолмай қолдим, йигитларда бугун ҳеч нарса ўхшамади. "Нефтчи" билан ўйиннинг эртасигаёқ "Олимпик" билан баҳсга тайёргарлик кўришга киришгандик. Ҳеч қайси футболчимизнинг ўйини чиқмади. Жамоа ютса, демак, ҳамма ютади. Мағлубият учун мураббий айбдор. Лекин биз бугун бутун жамоа ютқаздик. "Олимпик"ни ҳаққоний ғалаба билан табриклайман.

- "Бунёдкор"нинг айни пайтдаги натижалари мураббийнинг истеъфосига сабаб бўладиган даражада эмас. Нима деб ўйлайсиз, мухлислар томонидан сизнинг истеъфонгиз талаб қилиниши тўғрими?

- Ўзингиз айтиб турибсиз, жамоанинг натижалари ёмон эмас. Биргина мағлубият учун шундай ҳаракатни амалга оширган бўлсалар, билмадим, очиғи, эътибор қаратганим йўқ. Жамоа бош мураббийини ишдан олиш мухлисларнинг иши эмас. Такрор айтаман, "Бунёдкор"нинг ҳақиқий мухлисларидан узр сўрайман. Мен ваъда берганман, биз аввалги "Бунёдкор"ни қайтариш ҳаракатидамиз.

- Мухлислар орасида уларни сизга қарши йўналтириб турган шахслар бор деб ўйлайсизми?

- Илтимос, бундай провакацион савол берманглар. Журналист маданиятга риоя қилган холда савол бериши лозим. Бу каби саволарга жавоб беришни истамайман, футбол ҳақида сўранглар, бемалол жавоб бераман.

Рейтинг: -23   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика