RU

Последние новости

00:07Игорь Сергеев: "Бундай жамоалар ҳеч қачон 90 дақиқа тўлиқ борини бериб ўйнамайди"  2 23:36Отабек Шукуров: "Шундай ўйинлар орқали Жаҳон чемпионатини ҳис қилиб оламиз"  13 23:21Кабо-Верде терма жамоаси тарихда илк бор Жаҳон чемпионатига йўл олди  11 22:35Абдувоҳид Неъматов: "Янги мураббийнинг талабларини бажаришга ҳаракат қиляпмиз"  15 22:10Элдор Шомуродов: "Умуман олганда ёмон ўйнамадик"  3 22:10Ушбу ФИФА кунлари охиргиси...   7 22:05"Динамо" назорат учрашувида "Машъал"ни таслим қилди  0 21:21Фабио Каннаваро: "Бизда буни ўнглаш учун яна 8 ой вақт бор"  54 21:21Рустам Ашурматов: "Ўйин томонлама кучайтирадиган жиҳатларимиз бор экан"  4 20:24Ўзбекистон терма жамоасининг 11 ўйинлик мағлубиятсиз серияси якунига етди  25 20:08Русланбек Жиянов: "Уругвай каби кучли жамоаларга қарши учрашувларда катта тажриба оламиз"  21 20:00Ўртоқлик учрашуви. Ўзбекистон – Уругвай 1:2  10 19:52"Манчестер Юнайтед" собиқ бош мураббийи "Рейнжерс" билан музокаралар ўтказмоқда  0 19:38Ўртоқлик учрашуви. Ўзбекистон Уругвайга кичик ҳисобда мағлуб бўлди  433 19:13МЮни сотиб олишга даъвогар тадбиркор клубга "Олтин тўп" соҳибини олиб келмоқчи  3

Футзал. Ўзбекистон терма жамоаси ўртоқлик ўйинида Қирғиз Республикасини мағлуб қилди Новости

Футзал. Ўзбекистон терма жамоаси ўртоқлик ўйинида Қирғиз Республикасини мағлуб қилди

Мазкур саҳифада Ўзбекистон футзал терма жамоаси иштирокидаги халқаро ўртоқлик ўйини матнли тарзда онлайн трансляция қилинди.

САҲИФАНИ ЯНГИЛАШ

Ўзбекистон 4:2 Қирғиз Республикаси

Гол: 
Даврон Чориев (14, 31), Анасхон Раҳматов (21), Аббос Элмуродов (33) — Максат Алимов (18), Абдужалил Улу Аидарбек (40)

Ўзбекистон: 1. Рустам Умаров, 4. Ихтиёр Ропиев, 6. Илҳом Ҳамроев, 8. Ҳусниддин Нишонов, 10. Даврон Чориев

Захира: 16. Аббос Элмуродов, 2. Анасхон Раҳматов, 3. Машраб Одилов, 5. Музаффар Аҳаджонов, 7. Далер Эшонқулов, 9. Элбек Тўлқинов, 11. Акбар Усмонов, 13. Аслбек Исроилов, 14. Хайрулла Салиҳов

Қирғиз Республикаси: 2. Акматалиев Бекболот, 4. Саламат Мамбеталиев, 6. Абдилаев Нурсултан, 9. Максат Алимов, 17. Абдужалил Улу Аидарбек

Захира: 1. Улуғбек Абдилаев, 3. Азат Исабеков, 7. Маҳмадаминов Шоҳруҳ, 8. Аскарбеков Муҳамед, 10. Ҳолдубаев Марлен, 11. Долоткелдиев Азамат, 12. Данияр Улу Абдураҳим, 13. Кубайчов Кайрат, 14. Абдурасул Улуу Манас, 15. Исабеков Азамат

Огоҳлантириш: И.Ҳамроев 34

Учрашув якунланди. Барчани ғалаба билан табриклаймиз!

40. Гол! Абдужалил Улу Аидарбек жамоадоши етказиб берган тўпни бўш қолган дарвозага киргизиб қўйди (4:2).

39. Учрашув охирида Баҳодир Аҳмедов бугун ўйнамаган футзалчилардан Хайрулла Салихов, Далер Эшонқулов ва Аслбек Исроиловни майдонга чиқарди.

38. Кубайчов Кайрат дарвозабон турган нуқтани нишонга олди.

37. Анасхон Раҳматовнинг майдон марказидан берган кучли зарбасини Акматалиев бартараф қилди.

34. Абдурасул Улуу Манас барчани алдади, аммо зарба беришда адашди.

33. Гооооооол! Дарвозабонимиз ҳисобни йириклаштирди. Аббос Элмуродовнинг майдон марказидан ўтиб, йўллаган зарбаси рақибларни ранжитди.

31. Гоооол! Даврон Чориев тўпни рақиб дарвозасига "михлаб" қўйди.
30. Ихтиёр Ропиевга майдон ташқарисида тиббий ёрдам кўрсатилмоқда... Футзалчи ўрнидан турди, ҳаммаси жойида.

28. Дарвоқе, 2-бўлимда Рустам Умаровнинг ўрнини Аббос Элмуродов эгаллаганди. Айни дақиқада дарвозабон ижросида сейв кўрдик.

26. Бир неча сония ичида Ихтиёр Ропиев ижросида 2 та зарба кўрдик. Яна рақиб посбони ишончлик ҳаракат қилди. 

23. Бурчакдан оширилган тўпни Ихтиёр Ропиев дарвозага йўллаган эди. Акматалиевнинг маҳорати қирғизларни голдан қутқариб қолди.

Гоооооол!!! Таймни гол билан бошладик. Анасхон Раҳматовнинг кучли зарбаси билан тўпни дарвозага жойлаб қўйди.

21. 2-бўлимга старт берилди. Тўпни ўйинга Қирғиз Республикаси шарафини ҳимоя қилаётган футзалчилар киритиб беришди.

Биринчи бўлим якунланди. Танаффус!

20. Таймдаги сўнгги ҳужумимизни ташкил қилишимиз мумкин эди. Бироқ, Ҳусниддин Нишоновнинг алдамчи ҳаракатлари ўхшамади.

18. Гол! Қирғизлар сардори Максат Алимов ҳисобдаги мувозанатни тиклади. Тўп Рустам Умаровнинг оёқлари орасидан ўтиб, тўрга бориб тушди.

17. Анасхон Раҳматовнинг кучли зарбасини Акматалиев қайтариб юборди.

16. Ухх! Рустам Умаров билан юзма-юз вазиятга чиққан Абдужалил Улу Аидарбек тўпни бурчакка қараб тепди.

14. Гооооол!!! Илҳом Ҳамроевнинг ён чизиқдан оширган тўпини Даврон Чориев дарвозага жойлаб қўйди.

12. "ХУАХИН-Жиззах" клубида тўп тепадиган Элбек Тўлқиновнинг кучли зарбасини рақиб посбони бартараф қилди.

10. Акбар Усмоновдан яна бир кучли зарба. Аммо тўп дарвозага қадар етиб бормади. Зарба йўналишини навбатдаги бор С. Мамбеталиев "блоклади".

9. Ихтиёр Ропиевнинг зарбасига Саламат Мамбеталиев тўғоноқ бўлди.

8. Дарвозабон ҳаводан узатган тўпни рақиб жамоа сардори Максат Алимов тўхтата олмади.

5. Бурчак зарбасини амалга ошираётган Машраб Одилов тўпни тўғри дарвоза йўллади. Тўп тўсинга тегиб қайтди. 

4. Қирғиз футзалчиларининг қаторасига 2 ҳужуми хавфли кўриниш олганди, лекин зарбага қадар етиб бормади.

3. Акбар Усмонов ва Элбек Тўлқинов иштирокидаги комбинация зарбага қадар етиб бормади.

2. Даврон Чориевнинг чап қанотдан йўллаган кучли зарбасига аниқлик етишмади.

1. Учрашув старт олди! Тўпни ҳамюртларимиз ўйинга киритиб беришди.

Рейтинг: +17   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика