RU

Последние новости

21:47РИЁД ДЕРБИСИ! "Ал Ҳилол" ва "Ал Насср"нинг асосий таркиблари маълум  0 21:26Собиқ ҳакам "Реал"нинг 45+6-дақиқадаги голи ҳақида: "Монтеро гол билан якунланган бурчак зарбасига йўл қўймаслиги керак эди"  3 21:00Назорат ўйини. "Нефтчи" УЕФА Чемпионлар лигаси иштирокчисига ютқазди  40 20:35"Ямаль доим шўнғийди". Винисиус Суперкубок финалида ҳакам Мунуэра Монтерога "Барса" вингери устидан шикоят қилди  7 19:55"Ювентус" "Барселона"нинг трансфер мақсадини илиб кетмоқчи  0 19:28Transfermarkt: "Машъал" футболчиси Ироқ клубига ўтди  1 19:02"Шўртан", "Арал" "Олимпик-MobiUz" ва "ФарДУ" Про лигада иштирок этиши аниқ  7 18:35Кэррик "Манчестер Юнайтед"нинг вақтинчалик мураббийи бўлиши мумкин  8 18:07Бобир Абдихолиқов: "Насаф" — иккинчи уйим"  15 17:39Гашек АҚШни Жаҳон чемпионатидан маҳрум этишга чақирди  10 17:10Ўзбекистон Кубогининг гуруҳ босқичида иштирокчилар саватларга ажратилади  1 16:48"Арсенал" собиқ ҳимоячиси "Ал Ҳилол"га ўтди  0 16:21Рафинья: "Агар Флик келмаганида, мен "Барса"дан кетган бўлардим. У ҳаммасини ўзгартирди"  7 15:53Расман: Балотелли "Ал Иттифоқ" билан шартнома имзолади  4 15:25Салоҳ: "Миср терма жамоасидаги шерикларим билан бирга ўйнаш имкониятидан жуда бахтиёрман"  1

"Бухоро" "карвонсарой"ми? Новости

"Бухоро" "карвонсарой"ми?

Телеграмдаги "қизил ВАР" канали "Бухоро" клубига тўхталди.

Айни пайтда Ўзбекистоннинг 2 клубига ФИФА томонидан трансфер тақиқи қўйилган. "Насаф"нинг муаммоларига бир неча кун олдин тўхталгандик. Энди эса Бухоро вилоятининг бош жамоаси ҳақида...

Бу жамоага нисбатан айни пайтда фақат битта сифатни ишлатиш мумкин — қўнимсизлик. Хўш, нега?

Диққат қилинг, "Бухоро" клубида ишлаган директорлар рўйхати:

1. Алишер Рустамовнинг ўрнини Жамол Алимов эгаллади (2021 йил январь);

2. Жамол Алимовнинг ўрнини Усмон Тошев эгаллади (2021 йил 10 май);

3. Усмон Тошевнинг ўрнини Фарруҳ Хамраев эгаллади (2021 йил 9 июль);

4. Фарруҳ Хамраевнинг ўрнини Ўткир Қодиров эгаллади (2021 йил ноябрь ойида).

Бу ўзгаришларнинг барчаси 365  кун ичида бўлди ва ҳар гал янги раҳбар ишни эскисининг қарорларини бекор қилиш билан бошлади. Мисол учун, Усмон Қудратович келиб нафақат жамоа ходимларини, унинг номини ҳам ўзгартиришга ҳаракат қилди ("Нурафшон"га). Кейинги раҳбар эса ишни клубнинг олдинги номига қайтиш билан бошлади. Тизимдаги беқарорлик, албатта, жамоанинг натижаларига ҳам салбий таъсир қилади. Аммо фойдали ўзгаришлар, масалан, 2019 йилнинг декабридан бери ўйин ўтказилмаган асосий стадионга қайтишни ҳеч ким эплолмади.

2021 йилда "Бухоро" (ёки "Нурафшон") клубида ишлаган мураббийлар рўйхати: Жамшид Саидов (18 мартда шартнома бекор қилинди), Даврон Файзиев, Анвар Бердиев, Мирислом Ҳасанов, Усмон Тошев, Ҳаким Фузайлов (18 декабрдан). 

❗️12 ойда 6 мураббий. Шу ўринда савол туғилади: "Бухоро" — профессонал футбол клубими ёки барчага очиқ карвонсаройми?

"Бухоро"нинг минглаб мухлислари бор. Жамоанинг муваффақиятсизликлари кадрларнинг тинимсиз алмашинуви билан боғлиқ. Бу беқарорликнинг сабабини кимдир ишқибозларга тушунтириб бера оладими?

Ғалати дунё (Бубаньянинг ғаройиб ҳикояси)

Рейтинг: +6   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика