RU

Последние новости

20:55Умид Ҳамроев учрашув қаҳрамони бўлган баҳсда "Бухоро" "Навбаҳор"ни меҳмонда мағлуб этди  40 20:35Суперлига. "Сурхон" – "Нефтчи" 0:2 (матнли трансляция)  15 20:25Суперлига. "Машъал" – "Локомотив" 0:2 (матнли трансляция)  2 19:56Анчелотти Неймарни Бразилия терма жамоасига чақирмоқчи  1 19:27Нагельсманн "Манчестер Юнайтед" бош мураббийлигига номзодлар қаторига кирди  0 17:49Испания дипломатик можаро фонида ЖЧ-2026да иштирок этишдан воз кечиши мумкин  12 17:27"Барселона" етакчисининг жароҳати ҳақида батафсил маълумотлар очиқланди  0 16:59Роналду Португалия термасининг навбатдаги ўйинларини ўтказиб юборади  0 16:33Жаба Жигаури: "Қизилқум" ғалабага муносиб эди"  0 16:05"Бавария" юлдузи учун 100 млн евро: даъвогарлар маълум  10 15:37Ҳамдамов ва Пажишек тандеми яна иш берди, “Қўқон-1912” жуда кеч уйғонди — Абдулазиз Искандаров  8 15:11Суперлига. "Локомотив" 2010 йилдан бери "Машъал" майдонида ютқазмаяпти  0 14:44"Андижон"нинг "Қизилқум" майдонидаги ғалабасиз серияси 10 та ўйинга етди  1 14:24Расман: "Металлург" Мўминжонов билан 3 йиллик шартнома тузди  3 14:07"Пахтакор" Қўқонда ғалабага эришган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0

Узоқ вақт сукут сақлаган "Сурхон" бугундан испаниялик мураббий бошчилигида йиғинни бошлади Новости

Узоқ вақт сукут сақлаган "Сурхон" бугундан испаниялик мураббий бошчилигида йиғинни бошлади

Хабарингиз бор, айни вақтда Суперлига жамоаларининг янги мавсумга тайёргарлиги ўзининг қизғин палласига кириб бўлди.

Улар орасида фақатгина "Сурхон" ҳали машғуотларни бошламаган эди. Ниҳоят термизликлар бугундан эътиборан Тошкентда йиғинни бошлашди. Йиғиннинг илк кунги жараёнини кузатган Championat.asia сайти жамоаси бир қатор муҳим маълумотларни эътиборингизга ҳавола қилишни лозим топди.

Демак эндиликда "Сурхон"ни испаниялик мураббий Хорди Фабрегат бошқаради. Ушбу мутахассис бошқарув соҳасида бунга қадар "Тортоса", "Мар Менор", "Портуенсэ", "Ампоста", "Арандина" ва сўнгги бор "Ордино" клубида  ишлаган. 

Унга жисмоний тайёргарлик бўйича мураббий Хорхе Руис кўмаклашмоқда. Яқин кунларда хориждан дарвозабонлар мураббийи ҳам келиши кутилмоқда. Клубда спорт директори сифатида Хуан Мануэль Бароссо иш бошлади.


Таркибдаги ўзгаришларга келсак, бир қатор бошқа номларни учратишимиз мумкин. Умумий ҳисобда бугунги машғулотда 22 нафарга яқин футболчи қатнашди. 

Янги келганлардан, Бахтиёр Қосимов, Улуғбек Абдуллаев, Давронбек Умиров, Шоҳруҳ Эшбўтаев, Тимур Ҳакимов, Саиджамол Давлатжонов, шунингдек, жамоа учун бегона бўлмаган Жавоҳир Эсонқулов ва Акром Хўжаев иштирок этмоқда. 

Жаҳонгир Аҳмадов жароҳати сабаб якка тартибда машғулот олиб борди. 

Бугун таркибда испаниялик уч нафар легионер ҳам келиб қўшилганлигини таъкидлаш жоиз. Серхио Сидония, Айтор Руэда ва Луис Санчес. Улардан бири Луис Санчес "Реал Мадрид" академияси тарбияланувчиси ҳисобланади. Шу кунларда Тожикистондан ҳам футболчи таклиф қилиниши кўзда тутилган. Бу борада алоҳида маълумот берамиз.


Фото: Толибжон Қосимов

Автор : Iskandarov Abdulaziz
Рейтинг: +43   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика