RU

Последние новости

00:17Амир Ғалинои: "CAFA'да қатнашмаслик ҳақида хат ёздик, лекин шартларимиз қабул қилинмади"  15 23:40Мемфис Депай Нидерландия терма жамоаси тарихида энг яхши тўпурарга айланди.  1 23:12ЖЧ-2026 саралаш босқичи. Нидерландияда қийин ғалаба, Грузия Болгариядан устун келди  0 22:23Ўртоқлик учрашуви. Россия меҳмонда Қатардан устун келди  13 22:00Ҳаким Зиеш "Севилья"га ўтиши мумкин  0 21:30Ромелу Лукаку декабргача майдонга қайтмайди  1 21:00Файзуллаевнинг кайфияти чоғ, Ғаниевдан ўткир нигоҳлар. Ўзбекистон терма жамоасининг Эрон билан ўйиндан олдинги расмий машғулотидан галерея  12 20:40"Пахтакор" ўз уйига қайтган норасмий ўйинда "Олимпик"дан устун келди  5 20:09Азизбек Турғунбоев: "Эрондан алам оладиган вақт келди"  5 19:56Неъматов, Насруллаев, Норчаев ва Эшмуродов терма жамоа лагерини тарк этди  17 19:30Эрон билан рақобатнинг бошланиши. Али Дайига аталган ва Ўзбекистон форсларга йирик ҳисобда енгилган ўйинни ёдга оламиз  20 18:59Тимур Кападзе: "Сергеевдек ҳужумчимиз борлигидан хурсандман"   12 18:25Кевин де Брюйне Конте ва Гвардиолани таққослади  0 17:55"Байер" бош мураббийлиги учун янги номзод пайдо бўлди  3 17:25Усмон Дембеле нима учун "Барселона"да кўп жароҳат олган?  7

Суперлига. Дарвозаларга 4та гол урилган ўйинда "Қўқон-1912" ва АГМК жанговар дуранг қайд этди Новости

Суперлига. Дарвозаларга 4та гол урилган ўйинда "Қўқон-1912" ва АГМК жанговар дуранг қайд этди

Суперлиганинг 25-туридан ўрин олган "Қўқон-1912" - АГМК учрашуви бўлиб ўтди.



ҚЎҚОН-1912 – АГМК 2:2 (ТУГАДИ)
20 ноябрь 2021 йил. Қўқон. "Марказий" стадион. 14:00
Ҳакамлар:
Илгиз Танташев, Андрей Цапенко, Тимур Гайнуллин, Алишер Тўхтасинов
Назоратчи: Арслон Хотамов
Комиссар: Александр Давиденко

Гол:  Мартин Боаке 14 - 0:1, Андрей Сидоров 71 - 1:1, Бобур Йўлдошев 82 - 1:2, Иван Йосович 84 - 2:2

"Қўқон-1912": 1.Музаффар Абдуллаев - 14.Авазхон Маматхўжаев, 70.Мурод Холмуҳаммедов, 33.Иван Йосович, 23.Александр Мерзляков (3.Бобур Акбаров 85) - 8.Фарҳод Бекмуротов, 15.Ойбек Рустамов ( 99.Андрей Сидоров,65) - 22.Муҳаммаданас Ҳасанов (7.Асадбек Собиржонов, 65), 91.Якуба Бамба (20.Иқбол Маликжонов, 85), 13.Сардор Азимов (19.Суҳроб Бердиев, 76) - 10.Шоҳназар Норбеков.
Захира: 96.Ислом Абдуллаев, 4.Илҳом Ваҳобов, 5.Славко Лукич, 18.Анвар Хожимирзаев,

АГМК: 35.Валижон Раҳимов - 77.Дилшод Аҳмадалиев ( 20.Мирғиёс Сулаймонов, 76), 8.Бобур Йўлдошев, 15.Аббос Отахонов, 2.Акром Комилов - 23.Йован Жокич, 22.Санжар Шоаҳмедов ( 9.Зафар Полвонов, 76), 4.Миржамол Қосимов - 17.Санжар Турсунов (11.Мурод Тошматов, 90), 27.Мартин Боаке (18.Александр Касьян, 76), 10.Ҳусниддин Ғофуров (28.Шоҳруҳ Гадоев, 86)
Захира: 1.Ботирали Эргашев, 32.Суҳроб Султонов - 5.Дилшод Жўраев,    42.Нодир Абдураззоқов.

Огоҳлантириш: Иван Йосович 17, Санжар Турсунов 24, Ойбек Рустамов 56


ЯНГИЛАШ


Учрашув якунланди.

90+3. Жамоалар ҳужумга зўр бермоқда. Майдон ёняпти!

90. ЎЗГАРИШ. АГМК, Санжар Турсунов ўрнига Муроджон Тошматов тушди. 

90. Иккинчи бўлимга 4 дақиқа қўшиб берилди. 

86. ЎЗГАРИШ. АГМК, Ҳусниддин Ғофуров ўрнига Шоҳруҳ Гадоев тушди.  

85. ЎЗГАРИШ. "Қўқон-1912", Александр Мерзляков ўрнига Бобир Акбаров, Якуба Бамба ўрнига Иқбол Маликжонов тушди.

84. ГОООООООЛ. "Қўқон-1912" ҳисобни тенглаштирди. Норбековнинг аутдан отиб берган тўпидан сўнг ҳимояда тартибсизлик юзага келди. Йосович бундан унумли фойдаланиб кетди. 




82. ГОООООООЛ. АГМК ҳисобда олдинга чиқиб олди. Миржамол Қосимов тепган жарима зарбасини Абдуллаев қайтарди. Қайтган тўпни Бобур Йўлдошев дарвозага йўллади




76. ЎЗГАРИШ. "Қўқон-1912", Сардор Азимов ўрнига Суҳроб Бердиев тушди.

76. ЎЗГАРИШ. АГМК Санжар Шоаҳмедов ўрнига Зафар Полвонов, Дилшод Аҳмадалиев ўрнига Мирғиёс Сулаймонов, Мартин Боаке ўрнига Александр Касян тушди. 

71. ГОООООООООООООЛ. Андрей Сидоров боши билан АГМК дарвозасини ишғол қилди. Унга Асадбек Собиржонов ассистентлик қилди. 

68. Мурод Ҳомуҳаммедовнинг зарбаси рекошет бўлиб майдон ташқарисига чиқиб кетди. 

65. ЎЗГАРИШ. Майдон эгалари таркибида Муҳаммаданас Ҳасанов ўрнига Асад Собиржонов, Ойбек Рустамов ўрнига Андрей Сидоров тушди. 

61. Шоҳназар Норбековнинг пасидан сўнг Сардор Азимов дарвозабон билан бирга бир вазиятга чиқиб борди. Раҳимов тўп йўлига ғов бўла олди.

56. ОГОҲЛАНТИРИШ. "Қўқон-1912", Ойбек Рустамов

51. "Қўқон-1912" ҳужум уюштирди. Ҳасановнинг зарбасини Валижон Раҳимов ушлаб олди. 

Иккинчи бўлим бошланди. 

Биринчи бўлим якунланди. Танаффус

45. Биринчи бўлимга 2 дақиқа қўшиб берилди. 

43. Муҳаммаданас Ҳасановнинг жаримадан йўллаган узатмасини Валижон Раҳимов майдон ташқарисига чиқариб юборди. 

41. Меҳмон жамоа ҳимоячилари бехато ўйнаяпти. 

37. АГМК футболчилари бўш худудлардан унумли фойдаланмоқда.

31. Қўқонликлар темпни оширди. Қанотлар анча фаол.

29. ЗАРБААААААААААА. Санжар Турсунов  чамаси 20 метрлардан ажойиб зарба йўллади. Тўп дарвоза тўсинини титратиб юборди. Музаффар Абдуллаев ҳам бунда маҳоратини кўрсатди. 

26. Мезбонлар ҳужумчиси Шоҳназар Норбеков жарима майдончасига кириб бориб зарба берди. Бироқи ноаниқ

24. ОГОҲЛАНТИРИШ. АГМК, Санжар Турсунов

17. ОГОҲЛАНТИРИШ. "Қўқон-1912", Иван Йосович

15. ЗАРБАААААААА. Санжар Турсунов очилиб бораётган Ҳусниддин Ғофуровга пас берди. Ғофуров дарвозабон билан бирга бир вазиятда қолиб зарба йўллади. Музаффар Абдуллаев жамоасини голдан қутқариб қолди. 

14. ГОООООООООЛ. АГМК учрашувда ҳисобни очди.  Санжар Шоаҳмедов бошлаган ҳужумни Миржамол Қосимов давом эттирди ва тўпни юқорилатиб жарима майдончасига узатди. Бўйдор ҳужумчи Мартин Боаке боши билан дарвозани ишғол қилди. 

13. "Қўқон-1912" тўпни яхши назорат қиляпти. Лекин ҳужумлар зарбагача бораётгани йўқ.

8. Майдонда тенг кураш кечмоқда. 

3. АГМК яна жарима ишлади. Миржамол Қосимовнинг жарима майдончаси ичига узатган тўпини ҳимоячилар қайтарди.

2.  ЗАРБААА. АГМК ярим ҳимоячиси Йован Жокичнинг жарима тўпидан йўллаган зарбасини Музаффар Абдуллаев осонликча ушлаб олди. 

1. ЗАРБАААА. Мезбонлар илк ҳужумни ташкил қилди. Якуба Бамбанинг зарбасига аниқлик етишмади. 

Ўйин бошланди. 

- Учрашув соат 14:00да бошланади.

Рейтинг: +1   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика