Эшитдик-да! Микаэль Секейрага жарима солинди
02 ноя 2021 19:03
Новости
Эшитдик-да! Микаэль Секейрага жарима солинди
Тартиб-интизом қўмитаси у билан боғлиқ ишни кўриб чиққан ва шундай қарорга келган.
Эшитишимизга қараганда, Суперлига 23-туридан ўрин олган "Қўқон-1912" – "Локомотив" (2:1) учрашувидан кейинги матбуот анжуманида кескин фикрлар билдирган португалиялик мутахассис Микаэль Секейра 5 миллион сўм миқдорда жаримага тортилган.
Регламенгта кўра мураббий ўйиндан кейин ҳакамлар билан боғлиқ эътирозларини расмий тартибдаги ўз шикоятида ёзиб ўтишга, шундан кейингина ҳакамларни танқид қилиш ҳуқуқига эга.
Олдинроқ ЎзПФЛ матбуот хизмати Хюистра, Ҳасанов, Секейра, Йўлдошева ва Бердиев ишлари қўмиталарга оширилганини маълум қилганди.
Похожие новости
18:25
Суперлига. «Сўғдиёна» «Локомотив»ни қийинчиликсиз мағлуб этди ва учинчи ўринга кўтарилиб олди 11
Комментарии