RU

Последние новости

14:06Лондон умид қилмаяпти, Ноттингем иккиланмоқда: Зинченкони нима кутмоқда?  0 13:42Бугунги ўйинлар: "Барса” сафарда, А Серия баҳслари ва бошқалар  0 13:38"Ливерпуль" вакиллари Англия терма жамоаси ҳимоячисининг агенти билан учрашди  0 13:10Майкл Кэррикнинг илк қарори: "Манчестер Юнайтед" икки футболчини ижарадан қайтарди  3 13:05Суперлигадаги трансферлар бир саҳифада  56 12:47"Ал Иттиҳод" Мессини исталган шартлар асосида сафига қўшиб олишга тайёр  5 12:26"Насаф" ОЧЛ чорак финалида Австралия жамоаси билан тўқнаш келади  4 11:42Расман: "Қизилқум" грузиялик ҳимоячини таркибга қўшиб олди  1 11:21Ўзбекистон футзал терма жамоаси Осиё Кубогидан олдинги охирги йиғинини бошлади  0 10:53Sofascore. Ғаниев неча баҳога лойиқ кўрилди?  0 10:26Бугун “Насаф” Осиё чемпионлар лигаси чорак финал босқичидаги рақибини билиб олади  4 09:59"Динамо"ни яна бир футболчиси жамоа билан хайрлашди  2 09:32Ўтган мавсум "Навбаҳор"да ўтказган икки нафар футболчи ОКМК йиғинига қўшилди  3 09:06«Реал» Арбелоани дебют ўйиндан кейин ишдан бўшатиш ҳақида ўйламоқда — The Touchline  23 08:39"Насаф" Анталияга йўл олди. Таркибда кимлар бор?  17

Олий лига-2014. Кўзгуда – “Бунёдкор” Новости

Олий лига-2014. Кўзгуда – “Бунёдкор”

15 март куни навбатдаги миллий чемпионатга старт берилади.
Шу муносабат билан бу йилги олий лиганинг ҳар бир иштирокчисига тўхталишни лозим топдик. Демак, жамоалар ҳақида қисқача маълумот беришни биринчи галда амалдаги чемпион ва Кубок соҳиби “Бунёдкор”дан бошлаймиз.

“Бунёдкор” аллақачон учта расмий учрашув ўтказиб бўлди. Жамоа яқинда Суперкубокни қўлга киритди, лекин орадан кўп ўтмай ОЧЛда ютқазиб қўйди. Энди “қалдирғочлар” 19 март куни Эроннинг “Фулад” жамоасини қабул қилишади.

Ўтган йилги ўрни: 1
Бош мураббий:
Миржалол Қосимов
Миржалол Қосимовга бир пайтнинг ўзида ҳам терма жамоада, ҳам клубда ишлаши оғирлик қиляпти. Чунки ҳар иккаласи олдига юқори мақсадлар қўйилади. Қосимов учун бу йил чемпионлик ва Кубокни сақлаб қолиш осон бўлмаса керак.

Энг яхши харид: Карлес Кото (Испания)
“Бунёдкор”нинг энг катта хариди Карлес Кото бўлди десак янглишмаймиз. Бу ўйинчида нимадир бор, лекин жамоа ўйинига тўлиқ киришиб кета олгани йўқ. Унга бироз вақт керакка ўхшайди.

Энг катта йўқотиш: Игнатий Нестеров/Лутфулла Тўраев
“Ал Жаиш” билан ўйинда Нестеров билан Тўраевнинг йўқлиги яққол билинди. Мурод Зухуров ҳали у даражада кучли дарвозабон эмас, буни ўтказиб юборган голлардан ҳам билса бўлади. Тўраев кетганидан кейин Жавлон Иброҳимовнинг бир ўзи майдон марказида яккаланиб қолди.

Жамоа етакчиси: Александр Пишур
Нима бўлган тақдирда ҳам, клубнинг ҳозирги етакчиси украиналик форвард Александр Пишур. Усиз жамоа ҳужумда анча қийналиб қолиши турган гап. Пишур гол ҳам уриши, голли тўп узатиши ҳам мумкин. Ундан аксарият ҳимоячилар ҳайиқадилар.

Кашфиёт бўлиши кутилмоқда: Сардор Собирхўжаев
Сардор Собирхўжаев “портлаши” учун унга кўпроқ ўйин амалиёти керак. Аммо астойдил ҳаракат қилса, марказда бемалол Жавлон билан тандем бўла олади.

Чемпионатни кимга қарши бошлайди: уйда “Қизилқум”
“Бунёдкор” мавсумни “Қизилқум”га қарши баҳс билан бошлайди. Ўйин 15 март куни “Пахтакор” стадионида бўлиб ўтади.

Хайрулла Холиқов.
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика