RU

Последние новости

00:17Амир Ғалинои: "CAFA'да қатнашмаслик ҳақида хат ёздик, лекин шартларимиз қабул қилинмади"  15 23:40Мемфис Депай Нидерландия терма жамоаси тарихида энг яхши тўпурарга айланди.  1 23:12ЖЧ-2026 саралаш босқичи. Нидерландияда қийин ғалаба, Грузия Болгариядан устун келди  0 22:23Ўртоқлик учрашуви. Россия меҳмонда Қатардан устун келди  13 22:00Ҳаким Зиеш "Севилья"га ўтиши мумкин  0 21:30Ромелу Лукаку декабргача майдонга қайтмайди  1 21:00Файзуллаевнинг кайфияти чоғ, Ғаниевдан ўткир нигоҳлар. Ўзбекистон терма жамоасининг Эрон билан ўйиндан олдинги расмий машғулотидан галерея  12 20:40"Пахтакор" ўз уйига қайтган норасмий ўйинда "Олимпик"дан устун келди  5 20:09Азизбек Турғунбоев: "Эрондан алам оладиган вақт келди"  5 19:56Неъматов, Насруллаев, Норчаев ва Эшмуродов терма жамоа лагерини тарк этди  17 19:30Эрон билан рақобатнинг бошланиши. Али Дайига аталган ва Ўзбекистон форсларга йирик ҳисобда енгилган ўйинни ёдга оламиз  19 18:59Тимур Кападзе: "Сергеевдек ҳужумчимиз борлигидан хурсандман"   12 18:25Кевин де Брюйне Конте ва Гвардиолани таққослади  0 17:55"Байер" бош мураббийлиги учун янги номзод пайдо бўлди  3 17:25Усмон Дембеле нима учун "Барселона"да кўп жароҳат олган?  7

Суперлига. "Қўқон-1912" драматик учрашувда "Пахтакор"ни таслим этди Новости

Суперлига. "Қўқон-1912" драматик учрашувда "Пахтакор"ни таслим этди

Суперлиганинг 21-туридан ўрин олган "Қўқон-1912" - "Пахтакор" учрашувида қўқонликлар ғалаба қозонишди.

Coca-Cola Суперлига. 21-тур

октябрь, жума

"ҚЎҚОН-1912" – "ПАХТАКОР" 4:2

Голлар: Ойбек Рустамов 9', Муҳаммаданас Ҳасанов 40', Шаҳзод Азмиддинов 47', Ҳожимат Эркинов 71', Якуба Бамба 73', Сардор Азимов 76

Ҳакамлар: Вадим Агишев, Санжар Шоюсупов, Алишер Усмонов, Алишер Тўхтасинов

Назоратчи: Дмитрий Роман

Комиссар: Александр Давиденко

"Қўқон-1912": 1. Музаффар Абдуллаев, 7. Асадбек Собиржонов (13. Сардорбек Азимов 62'), 8. Фарҳодбек Бекмуратов (20. Иқбол Маликжонов 62'), 10. Шоҳназар Норбеков, 14. Авазхон Маматхўжаев, 15. Ойбек Рустамов, 22. Муҳаммаданас Ҳасанов (4. Илҳомжон Ваҳобов 82'), 23. Александр Мерзляков, 33. Иван Йосович, 91. Якуба Бамба (11. Мўминжон Мелиев 74'), 70. Мурод Ҳолмуҳаммедов

Захира: 46. Хуршид Ҳўжаев, 5. Славко Лукич, 9. Ҳамидулло Абдуҳамидов, 19. Суҳроб Бердиев, 99. Андрей Сидоров

"Пахтакор": 25. Элдор Суюнов, 3. Хожиакбар Алижонов (88. Шаҳзод Азмиддинов 46'), 5. Анзур Исмоилов, 7. Одилжон Ҳамробеков, 9. Шерзод Темиров (11. Боян Матич 78'), 10. Драган Черан, 17. Достонбек Ҳамдамов, 18. Хожимат Эркинов (8. Азизбек Турғунбоев 74'), 23. Шерзод Аъзамов (16. Марлен Чобанов 43'), 27. Сардор Собирхўжаев (21. Аброрбек Исмоилов 46'), 34. Фарруҳ Сайфиев

Захира: 35. Санжар Қувватов, 14. Хумоюнмирзо Иминов, 28. Диёр Холматов, 42. Аббосбек Файзуллаев

Огоҳлантиришлар: Шерзод Аъзамов 15', Муҳаммаданас Ҳасанов 44', Азизбек Турғунбоев 75'

ЯНГИЛАШ


90+4. Учрашув якунланди.

90+1. Драган Чераннинг жаримадан йўллаган зарбаси бироз ноаниқ кетди.

90. Иккинчи бўлимга 4 дақиқа қўшилди.

87. Мурод Холмуҳаммедовнинг жаримадан йўллаган кучли зарбасини Суюнов қайтариб юборди.

Норбеков тўпни Азимовга узатди. У дарвоза томон кучли зарба бериб гол урди.

76. ГОООООООЛ! Қўқон 1912 ҳисобни иккитага оширди!


Якуба Бамба гол уриб жамоасини ҳисобда олдинга олиб чиқди.

73. ГОООООООООЛ! Қўқонликлар ҳисобни яна оширишди!


Одилжон Ҳамробеков тўпни Ҳожимат Эркиновга узатди, Эркинов эса бўш қолган дарвозани ишғол этди.

71. ГОООООООООООЛ! Ҳисоб тенглашди! 


69. Шоҳназар Норбеков тошкентликлар дарвозаси томон кучли зарба йўллади бироқ ноаниқ кетди.

65. Қўқонликлар жарима майдончасида палапартишлик бироқ бундан ҳеч қандай самара чиқмади. Ўйин давом этади. 

63. "Пахтакор" жамоаси иккинчи бўлимда анчагина фаол. Жамоа бир неча марта олдинга ўтиб, иккинчи голга ҳаракат қилмоқда. 

54. Марлен Чобановнинг футболкаси йиртилиб кетди. 

Бурчакдан узатилган тўпни захирадан туширилган Шаҳзод дарвозага йўллади ва асосий жамоа учун биринчи голини урди.

47. ГООООООООООЛ! Ҳисоб қисқарди.




46. Иккинчи бўлимга старт берилди. 

45+2. Биринчи бўлим якунланди.

45. Биринчи бўлимга 2 дақиқа қўшиб берилди.

Фото: "Қўқон-1912" матбуот хизмати

Муҳаммаданас Ҳасанов бош билан етказиб берилган тўпни кучли зарба билан дарвоза томон йўллади ва гол урди.

40. ГООООООООООООООЛ! Ҳисоб иккитага оширилди. 


29. Драган Чераннинг яқин масофадан берган зарбасини дарвозабон ушлаб олди.

18. Муҳаммаданас Ҳасанов Достон Ҳамдамовни ўтиб кетаётганида ушлаб қолди. Тошкентликлар бош ҳакамдан сариқ карточка сўради. 

17. Ўйин темпи юқори. "Қўқон 1912" ҳам, "Пахтакор" ҳам тинмаяпти...

16. Мурод Холмуҳаммедовнинг жаримадан берган зарбаси бироз ноаниқ кетди.

Фото: "Қўқон-1912" матбуот хизмати

Тўп бурчакдан тошкентликлар жарима майдончаси томон узатилди. Ойбек Рустамовнинг берган зарбаси голга айланди. 

9. ГОООООООООЛ! Ҳисоб очилди!


8. Муҳаммаданас Ҳасановнинг жаримадан берган зарбасини Суюнов қайтариб юборди. 

6. Иван Йосовичнинг бош билан берган зарбаси бироз ноаниқ кетди. Бу қўқонликларнинг ўйиндаги учинчи ҳужуми. 

5. Бугун стадионга анчагина мухлислар келган. "Пахтакор"нинг фан-клуби ҳам стадиондан туриб ўз сюклиларини қўллаб-қувватлашмоқда.  

3. Яна мезбонлардан ҳужум. Бурчак зарбасидан тошкентликлар дарвозаси томон тўғридан-тўғри зарба берилди бироқ ноаниқ. 

1. Ўйинни қўқонликлар фаоллик билан бошлади. Жамоанинг дастлабки ҳужуми самарасиз якунланди.

Фото: "Қўқон-1912" матбуот хизмати

1. Учрашувга старт берилди!

Жамоалар майдонга чиқиб келишмоқда.

Учрашув 16:00да бошланади.

Рейтинг: +16   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика