RU

Последние новости

09:00"Пахтакор" бугун Туркияга йўл олади. Таркибда кимлар бор?  1 08:35Гвардиола дерби олдидан Ҳусанов ҳақида фикр билдирди  2 08:20"Сурхон"нинг собиқ бош мураббийи водий жамоасида иш бошлади  1 07:54"Реал" бир футболчи учун ярим миллиард евро сарфлаши мумкин  5 07:28Ўзбекистон МТЖ БААда кимга қарши назорат учрашувида майдонга тушиши маълум  3 07:01U-23 Осиё кубоги. Бугун ярим финал йўлланмаси учун курашамиз  3 02:58Франция. ПСЖдан йирик ғалаба, "Монако" ўз уйида ютқазди  1 02:06"Бухоро" Туркия йиғинидаги рақибларни маълум қилди  1 01:45Жаҳон чемпионатидан кейин Франция термасида бош мураббий алмашишига тайёрланишмоқда  0 01:20"Навбаҳор" Туркияда кимлар билан ўйнайди?  1 00:50Арбелоа жамоанинг ҳолати ҳақида: "Алонсони айбламайман"  1 00:29Саудия Арабистони. "Ал Иттиҳод" ўз майдонида мағлуб бўлди  3 00:10Ван Нистелрой ўзига янги иш топди  1 23:51Тер Штеген жамоасини алмаштиришга рози  3 23:37U23 Осиё Кубоги. Вьетнам кутилмаганда ярим финалга йўлланма олди  19

"Металлург" қаерга кетяпти? Новости

"Металлург" қаерга кетяпти?

Суперлиганинг 20-турида Жиззахда меҳмон бўлган бекободликлар бошлари эгик ҳолда ортга қайтишга мажбур бўлишди.

Шу тариқа "Металлург" мавсумдаги 13-мағлубиятини қабул қилиб олди ва бу борада барчадан ўзиб кетди ("Сурхон" билан бирга). Бу йилги Бекобод клубини таниб бўлмаяпти. Жамоа айни пайтда 19 очко билан мусобақа жадвалида 10-бўлиб турибди. Хавфли ҳудуд билан орадаги тафовут атиги 3 очко. 

Эътибор қилинг, "Металлург" сўнгги 9 ўйинда 27 очколик имкониятдан атиги 3 очко тўплади. Жамоа охирги 3 ойда 4 та гол урди, холос. 

Турнир жадвалида "Металлург"дан ортда қолаётган 4 клубнинг ("Машъал", "Андижон", "Сурхон", "Турон") барчаси охирги 9 турда нисбатан яхшироқ натижа қайд этди. Бу даврда Суперлигадаги энг ёмон клуб айнан "Металлург" бўлиб турибди. Агар Жасур Абдураимов ўз шогирдларини зудлик билан ўзгартирмаса, жамоа Про лига сари дадил одимламоқда. Воқеалар ривожи шу тақлид давом этса, "Металлург" 1 турдан кейин аутсайдарлар зонасига тушиб қолади.

Ўтган йилги мавсумга эътибор қаратамиз. 2020 йилнинг 20-туридан кейин Андрей Шипилов жамоаси ҳисобида 32 очко бор эди (ҳозиргидан 13 очко кўпроқ). Жамоа 6-ўринда бўлиб, хавфли ҳудуддан 20 очко олдинда бўлгани ҳолда элитада қолишни кафолатлаб бўлганди.

Юқорида "Металлург" Про лигага тушиш учун даъвогарлардан бири, дейилди. Жамоанинг бўлажак рақиблари ҳақидаги маълумот жамоа мухлисларининг бу борадаги хавотирини янада кучайтирса керак.

21-тур. "Металлург" — "Локомотив" (8-ўрин)

22-тур. "Насаф" (6-ўрин) — "Металлург"

23-тур. "Металлург" — АГМК (3-ўрин)

24-тур. "Навбаҳор" (6-ўрин) — "Металлург"

25-тур. "Металлург" — "Турон" (14-ўрин)

26-тур. "Қизилқум" (7-ўрин)  — "Металлург"

Хуллас, Бекобод жамоасида аҳвол оғир. Юқоридаги саволларга эса мавсум охирида жавоб топишимиз мумкин.

"Сурхон"га битта "зарб" етади

Автор :
Рейтинг: +3   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика