RU

Последние новости

13:42Бугунги ўйинлар: "Барса” сафарда, А Серия баҳслари ва бошқалар  0 13:38"Ливерпуль" вакиллари Англия терма жамоаси ҳимоячисининг агенти билан учрашди  0 13:10Майкл Кэррикнинг илк қарори: "Манчестер Юнайтед" икки футболчини ижарадан қайтарди  0 13:05Суперлигадаги трансферлар бир саҳифада  56 12:47"Ал Иттиҳод" Мессини исталган шартлар асосида сафига қўшиб олишга тайёр  1 12:26"Насаф" ОЧЛ чорак финалида Австралия жамоаси билан тўқнаш келади  3 11:42Расман: "Қизилқум" грузиялик ҳимоячини таркибга қўшиб олди  1 11:21Ўзбекистон футзал терма жамоаси Осиё Кубогидан олдинги охирги йиғинини бошлади  0 10:53Sofascore. Ғаниев неча баҳога лойиқ кўрилди?  0 10:26Бугун “Насаф” Осиё чемпионлар лигаси чорак финал босқичидаги рақибини билиб олади  3 09:59"Динамо"ни яна бир футболчиси жамоа билан хайрлашди  1 09:32Ўтган мавсум "Навбаҳор"да ўтказган икки нафар футболчи ОКМК йиғинига қўшилди  3 09:06«Реал» Арбелоани дебют ўйиндан кейин ишдан бўшатиш ҳақида ўйламоқда — The Touchline  22 08:39"Насаф" Анталияга йўл олди. Таркибда кимлар бор?  16 08:10"Динамо" "Андижон"нинг асосий футболчиларидан бирини сотиб олди  8

"Сурхон" клубида юзага келган вазият бўйича ЎФА баёнот берди Новости

"Сурхон" клубида юзага келган вазият бўйича ЎФА баёнот берди

“Сурхон” футбол клуби вакиллари ва унинг собиқ футболчилари ўртасида вужудга келган вазият бўйича ЎФА ўз баёнотини тақдим қилди.

"Ижтимоий тармоқларда “Сурхон” футбол клубининг маъмурий бошқарув офисига футбол клубининг собиқ футболчилари Жавоҳир Эсонқулов ва Акром Хўжаев ташриф буюргани, клуб офисида клубнинг айрим ходимлари ва мазкур футболчилар ўртасида вужудга келган низоли вазият билан боғлиқ маълумотлар тарқалди.

Ушбу вазият бўйича бугун Ўзбекистон футбол ассоциацияси раҳбарияти ва масъул мутахассислари иштирокида махсус йиғилиш бўлиб ўтди.

Ўзбекистон футбол ассоциацияси бу каби салбий ҳолатларни кескин қоралайди. Мазкур шахсларнинг масъулиятсизлиги ва этика нормаларига риоя қилмаслиги ўзбек футболи имиджига путур етказмоқда. 

Айни вақтда ушбу ҳолат тегишли ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан терговга қадар текширув ишлари олиб борилмоқда. Шунингдек, ҳолат юзасидан суд тиббий экспертизаси ҳам тайинланган.   

Мазкур ҳолатга ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан аниқлик киритилгунига қадар ЎФА томонидан “Сурхон” футбол клуби бош директори Азамат Абдурахмонов, спорт директори Абдумажид Тоиров, футболчилар Асрор Ғофуров, Жавоҳир Эсонқулов ва Акром Ходжаев футбол билан боғлиқ ҳар қандай фаолиятдан четлаштирилди.

Шу билан бирга, Ўзбекистон футбол ассоциацияси барча футбол клублари раҳбариятига ўз жамоаларида қатъий интизомни сақлашни ва ҳар қандай вазиятда ҳам этика нормаларига риоя қилишни тавсия этади", -дейилади ташкилот баёнотида.

Рейтинг: +17   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика