RU

Последние новости

09:15Жавоҳир Ҳусанов: "Очиғини айтганда, Ўзбекистон терма жамоасига чақирув олишимни кутмагандим"   1 08:55Sofascore. Шомуродов ва Файзуллаев неча баҳо олди?  1 08:30"Андижон" гвинеялик футболчига кўз тикди  2 08:06Рубин Хебай "Сўғдиёна" билан хайрлашди  0 03:10Бундеслига. “Байер” меҳмонда “Айнтрахт”ни мағлуб этди, “Бавария” эса “Гамбург”ни мағлуб эта олмади  0 03:10А Серия. "Наполи" ўз уйида "Фиорентина"дан устун келди  0 03:03АПЛ. "Ливерпуль" ўз уйида "Ньюкасл"ни йирик ҳисобда мағлуб этди, Экитикедан дубль  5 02:55Ла Лига. "Барселона" меҳмонда "Эльче"га 3 та гол урди  43 01:00Ла Лига. "Атлетико" 19-ўриндаги "Леванте"ни мағлуб эта олмади  1 00:58АПЛ. "Челси" ўз уйида 0:2ни 3:2га айлантириб ғалабага эришди  16 23:30Эстевао "Челси"ни тарк этди  7 22:34Энсо Фернандес "Челси"дан маошини оширишни талаб қилмоқда  1 22:07Бельгия Про лигаси. "Антверпен" меҳмонда йирик ғалабага эришди, Ўринбоев жароҳатдан сўнг илк бор майдонга қайтди  3 22:00АПЛ. "Арсенал" меҳмонда "Лидс"ни тор-мор этди  6 21:35БАА Президенти кубоги. "Дибба" "Ал Айн"га мағлуб бўлиб, мусобақани тарк этди, Абдуллаев танаффусда ўйинга қўшилди  1

Андижонда "кесакдан олов чиқди" Новости

Андижонда "кесакдан олов чиқди"

Суперлиганинг 19-туридан ўрин олган дастлабки ўйин якунланди. Унда 2021 йилдаги энг эътиборга молик натижалардан бири қайд этилди.

"Пахтакор" мавсумдаги илк мағлубиятини қабул қилди

Эътиборлиси, бу воқеа кўпчилик учун кутилмаганда содир бўлди. 19-турга қадар мусобақа жадвалида охирги бўлиб турган "Андижон" пешқадам устидан зафар қучди (Фарҳод Соҳибжоновнинг голи эвазига).

Андижан

Фарход Сохибжонов - 25'

Суперлига. Тур 19

19/09/2021, 16:00

0
:
1
Завершен

Пахтакор

45'
90'
25'  Фарход Сохибжонов
25'  Василий Совпель
51'  Бахтиёр Касимов
74'  Фарход Сохибжонов
79'  Василий Совпель (Абдулхай Исмаилов)
86'  Фарход Сохибжонов (Диёр Рахимкулов)
90'  Павел Забелин (Шерзод Гуломжонов)
46'  Диёр Холматов (Хожимат Эркинов)
46'  Азизбек Тургунбаев (Достонбек Хамдамов)
46'  Сардор Собирходжаев (Аброр Исмоилов)
75'  Фаррух Сайфиев (Шароф Мухитдинов)
75'  Боян Матич (Шерзод Темиров)

Маълумот учун, 1-даврада ушбу жамоалар ўртасида ўтган баҳсда "шерлар" 3 очколик бўлган, ўша ўйин тақдирини Шерзод Темиров томонидан урилган гол ҳал қилганди.

"Насибуллаевдан Насибуллаевгача" — "Шерлар"нинг зафарли серияси тугади

Бунда ҳам эътиборга лойиқ жиҳат бор. "Пахтакор" Суперлигада 298 кунлик танаффусдан кейин яна мағлуб бўлди (20 ўйиндан иборат серия). 

Энг қизиғи, 2020 йилнинг 25 ноябрида ўтказилган "Насаф" билан ўйинни ҳам (3:0, 24-тур) бугунги баҳсда ишлаган Шавкат Насибуллаев бошчилигидаги ҳакамлар бригадаси бошқарган эди.

Шунингдек, бугун "Пахтакор"нинг 565 дақиқалик "қуруқ серияси" ҳам якунланди.

5 йил

"Бургутлар"нинг Тошкент клубига қарши охирги ғалабаси шунча муддат олдин қўлга киритилган эди. Аниқроқ айтсак, 2016 йилги мавсумнинг 16-турида водийга сафар қилган "шерлар" ортга бошлари эгик ҳолда қайтишган. Ўша ўйин тақдирини ҳам 1 та гол ҳал қилган бўлиб, Дилшод Жўраев томонидан пенальтидан урилган эди.

Шундан кейин ўтказилган 5 ўйиннинг барчаси "Пахтакор" фойдасига ҳал бўлганди (тўплар нисбати — 13:1). Маълумот учун, Фарҳод Соҳибжоновга қадар "Андижон"нинг "Пахтакор" дарвозасига урилган охирги голига Илдар Маматказин муаллифлик қилган эди (2019 йилнинг 27 августида).

Хуллас, 20 ўйиндан бери енгилмаётган "шерлар" охирги ўриндаги "бургутлар" олдида ожиз қолишди. Халқимиз бундай воқеалардан кейин шундай дейди: "Кесакдан олов чиқибди-да"

Нима деб ўйлайсиз, мавсум якунига қадар олдинда турган 7 турда бу вазифани яна қайсдир жамоа уддалай оладими?

Буюклик оддийликдан бошланади!

Автор :
Рейтинг: +9   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика