RU

Последние новости

02:58Ла Лига. Ламин Ямалнинг голи "Барселона"га меҳмонда "Атлетик"га қарши ўйинда ғалаба тақдим этди  55 02:55А Серия. "Ювентус" "Пиза" дарвозасига жавобсиз 4 та гол урди  2 02:50Англия кубоги. "Манчестер Сити" Ҳусанов тўлиқ ўйнаган баҳсда "Ньюкасл"ни мағлуб этиб, чорак финалга йўл олди  19 02:02Саудия Арабистони Про лигаси. "Ал Насср" муҳим ўйинда 90+5 дақиқада гол уриб, ғалаба қозонди   3 01:50Англия кубоги. "Челси" Уэльс жамоасини экстра таймларда мағлуб этиб, чорак финалга чиқди  0 00:40БАА Про лигаси. "Бани Яс" ўз майдонида "Ал Васл"ни мағлуб этди, Шукуров захирадан ўйинга қўшилди  0 00:35Ла Лига. "Атлетико" ва "Реал Сосьедад" ўртасидаги ўйинда 5 та гол урилди  5 00:22Ўзбекистон Суперкубогида асосий вақт дуранг билан якунланса, қўшимча бўлимлар ўтказиладими?  3 00:01"Ньюкасл" — "Манчестер Сити". Таркиблар маълум  6 00:00Каннаваро "Истанбул Башакшехир" ўйинини стадиондан кузатди  3 23:39"Ливерпуль” Гравенберх билан шартномани 2032 йилгача узайтирди  0 22:28"Лочин" ўртоқлик ўйинида "БухДУ"ни мағлуб этди  1 22:03Шацких расмий дебютида қақшатқич мағлубият қабул қилди  9 21:28Левченко мураббийлигида "Истиқлол" Тожикистон чемпионатини дуранг билан бошлади  7 21:03"Арсенал" "Бавария" футболчисини трансфер қилмоқчи  2

Шомуродовнинг трансфери польшалик қизалоқнинг оиласи топилишида ёрдам берди Новости

Шомуродовнинг трансфери польшалик қизалоқнинг оиласи топилишида ёрдам берди

Айтганча, "Рома"нинг бу кампанияси билан 12 нафар бола оиласига қайтарилган!

Элдор Шомуродовнинг "Рома"га ўтиши клубга нафақат майдонда (Конференциялар Лигасидаги дебют ўйинда гол, А Серия 1-турида ассист), балки арена ташқарисида ҳам катта омад олиб келди.

Ўзбек форвардининг Рим клубига ўтиши ҳақидаги эълон польшалик қизчани топишда ёрдам берди. Қандай қилиб дейсизми? Гап шундаки, "Рома" 2019 йилдан буён кўпроқ эътибор жалб қилиш учун дунёнинг турли бурчакларидан йўқолган болалар фотосуратини трансфер видеоларига ҳам киритиб кетади. Клуб шу тариқа ўша болаларга кўпроқ эътибор жалб қилинишига эришишга ҳаракат қилади. Агар кимдир йўқолган бўлса, клуб у билан боғланиш мумкин бўлган хайрия ташкилотларининг рақамларини қолдиради.

Шомуродов билан бўлган омадли ҳодисани қўшиб ҳисобласак, "Рома" Буюк Британия, Италия, Греция, Бельгия, Кения ва энди эса Польшадан умумий 12 нафар болакай топилишида кўмаклашди.

Элдор бундан жуда бахтиёр:

"Бир боланинг топилиши ва бу билан бир оиланинг ташвиши енгиллашишида қайсидир маънода менинг ҳам ҳиссам қўшилганидан жуда хурсандман. Футбол оламидаги машҳурлигини яхшиликка сарфлайдиган клубнинг бир бўлаги эканимдан фахрланаман".

"Бу кампанияни барчамиз қўллаб-қувватлаймиз. Клуб 12 нафар бола оиласи бағрига қайтишига ёрдам берганидан фахрланади, — дейди клубнинг маркетинг бўйича директори Макс ван ден Дул. — Лекин албатта, асосий ишни ташкилотлар бажаради. Улар бизга қўнғироқ қилиб, яна бир болакай ўз оиласини топгани ҳақида хабар беришади. Бундай хабарларни эшитиб, тўғриси, бошимиз осмонга етади".


Нозима Зарипова таржимаси

Рейтинг: +79   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика