RU

Последние новости

16:05"Бавария" ҳимоячи учун курашда "Ливерпуль" ва "Манчестер Сити"га жиддий рақобат кўрсатмоқда  0 15:40U-23 Осиё Кубоги. Ўзбекистон U-23 - Жанубий Корея U-23. Таркиблар маълум  5 15:36Эронда вазият кескин: АҚШ ўз фуқароларини мамлакатдан чиқиб кетишга чақирди. Ўзбекистонлик футболчилар тақдири қандай кечади?  1 15:19Росеньор: "Челси"да олти йил, ҳатто ундан ҳам кўпроқ ишлашни истайман, лекин..."  0 14:51Расман: "Локомотив" россиялик дарвозабон трансферини эълон қилди  8 14:25Мундиал тарихи. Ялангоёқ ҳиндларга тақиқ, авиаҳалокат, очилиш ўйинига кечиккан ҳакамлар ҳамда стадиондаги 200 минг кишини йиғлатган финал ҳақида ҳикоя қиламиз  0 14:04Манба: Майкл Кэррик — МЮ янги устози  5 13:48Равшан Ҳайдаров: "Бугунги ўйинда ҳамма нарса муҳим"  11 13:30Расман: Мухторов "Бухоро" футболчисига айланди  0 13:08"Бухоро" Туркияга йўл олади: таркибда легионерлар бор  4 12:50Бугунги ўйинлар: Ўзбекистон U-23 — Корея U-23, "Ман Сити" сафарда ва бошқалар  0 12:36U-23 Осиё Кубоги. Дуранг ҳам қониқтирмаслиги мумкин: гуруҳимиздаги вазият ҳақида  27 12:30"Пахтакор" Назаров, Ресан ва бошқалар билан ҳамкорликни давом эттиради  5 12:09Расман: Роман Санжар — "Нефтчи" ёшлар жамоаси устози  2 11:48"У ўзгача ўйинчи, Топ трансфер". Пеп Гвардиола Ҳусанов ҳақида жуда илиқ фикрлар билдирди  17

Абдихолиқов ва Убайдуллаевнинг дебют учрашувида "Энергетик-БГУ" дуранг ўйнади Новости

Абдихолиқов ва Убайдуллаевнинг дебют учрашувида "Энергетик-БГУ" дуранг ўйнади

Бугун Беларусь чемпионатида 16-тур ўйинлари давом эттирилди.

"Энергетик-БГУ" сафарда "Сморгонь" билан 2:2 ҳисобида дуранг ўйнади. Меҳмонлар сафида ўзбекистонлик Бобир Абдихолиқов ва Шаҳзод Убайдуллаев дебют қилишди ва биринчи таймдан сўнг алмаштирилди.


"Сморгонь" – "Энергетик-БГУ" - 2:2
17 июль, 20.45, "Юность" стадиони.

Голлар: Леонович 7, - 1:0. Рилач 20, - 1:1. Пасевич 76, - 2:1. Свирепа 84, - 2:2.

"Сморгонь" – Шапко, Каборда, Интсоен, Зокоу, Савостьянов, Штигель, Яцкевич, Леонович, Пасевич, Камара, Ковель.

"Энергетик-БГУ" – 13. Русанов, 6.Сокол, 15.Свирепа, 55.Лаврик, 5.Мирошников, 27.Гирс, 18.Мусаханян, 7.Рилач, 10.Бобир Абдихолиқов (Васильев, 46), 9.Шаҳзод Убайдуллаев (Папарига, 46), 11.Диалло (Буличев, 64).



ЯНГИЛАШ


90+3. Ўйин тугади - 2:2. 

90. Учрашувга 3 дақиқа қўшилди

84. ГОООООООЛ! Свирепа бурчакдан узатилган тўпни дарвозага йўллади - 2:2. 

82. "Энергетик" ҳисобни тенглаштириш учун ҳаракат қилмоқда

76. ГООЛ! Пасевич ўнг қанотдан узатилган тўпни дарвозага йўллади - 2:1. 

64. Ўзгариш. "Энергетик". Диалло ўрнига Буличев тушди

61. Ташаббус "Энергетик-БГУ" томонида, аммо гол йўқ

46. Иккинчи тайм бошланди

46. Ўзгаришлар. "Энергетик-БГУ". Убайдуллаев ўрнига Папарига тушди, Абдихолиқов ўрнига Васильев тушди


45+1. Биринчи тайм якунланди. Ҳозирча 1:1

45. Биринчи таймга 1 дақиқа қўшилди

43. ЗАРБААА! Рилачнинг зарбасидан кейин тўпни дарвозабон қайтарди!

38. Убайдуллаев жамоасининг барча бурчак тўпларини амалга оширмоқда, Абдихолиқов ҳам фаол ўйнашга уринмоқда 

38. Тўп майдонда юриши жуда ҳам оғир, ёмғир ёққани иккала жамоага ҳам халал бермоқда

26. Мезбонлар ҳужум қилишдан тўхташмаяпти

20. ГООООООООЛ! РИЛАЧ! 1:1. Жарима майдони ташқарисидан йўллаган зарбаси рекошет ҳолатида дарвозадан ўрин олди. 

19. Огоҳлантириш. "Сморгонь". Штигель

16. Убайдуллаев бурчак тўпини амалга оширди, тўпни ҳимоячилар қайтаришди

15. УХХХХ! Бобир Абдихолиқов ҳозир гол уриши мумкин эди, дарвозабон тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборди. Бурчак тўпи.

12. Ўйиндан олдин кучли ёмғир ёққанлиги майдонга таъсир қилган

11. ЗАРБАА! Гирснинг узоқ масофадан йўллаган зарбаси ноаниқ кетди!

7. ГООЛ! Чап қанотдан узатилган тўпни Леонович дарвозага жойлаб қўйди - 1:0. 

6. ЗАРБА! Яна мезбонларнинг ҳужуми, зарбадан кейин тўпни Гирс ушлаб олди

3. Мезбонларнинг ҳужуми, бурчак тўпидан кейин тўпни ҳимоячилар қайтаришди

2. Абдихолиқов ўнг, Убайдуллаев чап қанот ҳужумчиси сифатида ўйнамоқда. Марказда Диалло ҳаракат қилмоқда.

1. ЎЙИН БОШЛАНДИ! 

- Учрашув соат 20:45да бошланади.

Рейтинг: +20   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика