RU

Последние новости

12:47"Бавария" хавбеки Евро-2024да ўйнамаслиги мумкин  0 12:20"Тоттенхэм"нинг икки футболчиси мавсумнинг қолган қисмини ўтказиб юборади  0 11:58Германия Чемпионлар Лигасида қўшимча йўлланмани қўлга киритди  3 11:35Футбол мухлислари қалайсиз энди, Парижда музқаймоқ ялайсиз энди!  8 11:15 Ашраф Ҳакими: "ПСЖ ўз имкониятларидан фойдалана олгани йўқ"  1 10:45Футбол олами. Хайр, "Насаф", ОКМК ва "Локомотив": Ўзбекистон кубоги гуруҳ босқичи якунлари   1 10:15Даврон Файзиев "Боруссия Дортмунд" - ПСЖ учрашуви ҳақида нима деди?  5 09:35Эдин Терзич: "Парижда дуранг қониқтиради, лекин биз ғалабани истаймиз"  3 09:05ПСЖнинг Дортмунддаги "қора" анъанаси давом этади   4 08:40Русланбек Жиянов: "Япония терма жамоаси билан икки йил аввал ҳам тўқнаш келганмиз"  7 08:17Луис Энрике: "Парижда жуда кучли жамоага айланамиз, чунки йўқотадиган нарсамиз йўқ"  4 07:50U-23 Осиё кубоги. Бугун финалдан олдинги матбуот анжумани бўлиб ўтади   5 07:20Рустам Абдуҳамидов: "Амалдаги финалчиларнинг чиқиб кетиши ва "Қизириқ" Ўзбекистон кубогининг сенсациясига айланди"  1 06:40Қирол кубоги. "Ал Насср" - "Ал Ҳалиж" 3:1  4 06:30 Чемпионлар лигаси 1/2 финал. "Боруссия Д" - ПСЖ 1:0   0

Терма жамоа гвардиячилари №10. Виктор Карпенко Новости

Терма жамоа гвардиячилари №10. Виктор Карпенко

Ҳафтанинг ҳар жума куни ўқувчиларимизга Ўзбекистон миллий терма жамоаси сафида энг кўп ўйин ўтказган футболчилар ҳақида маълумот бериб боришда давом этамиз.
Бугун Ўзбекистон терма жамоасида ўйин ўтказиш бўйича 10-ўринда турган ярим ҳимоячи Виктор Карпенко ҳақида маълумот берамиз. Айни пайтда “Локомотив” клубида фаолият олиб бораётган ҳамюртимиз 60 марта миллий терма жамоа сафида майдонга тушган.

Карпенко 60 учрашувнинг 18тасида тўлиқ ўйнаган. 32 марта асосий таркибда майдонга тушган ҳамда учрашув давомида алмаштирилган. Қолган 10та баҳсда мураббий томонидан захирадан майдонга туширилган. Виктор Карпенко миллий терма жамоа сафида жами 3951 дақиқа ҳаракат қилган.



Илк ўйини, голи ва сариқ карточкаси
Карпенко терма жамоадаги ўз дебютини 2003 йилнинг 4 февралида Белоруссияга қарши ўртоқлик учрашувида ўтказган. Уни терма жамоага Равшан Ҳайдаров жалб этган. Ўша куни ярим ҳимоячи асосий таркибда майдонга тушган 74 дақиқа ўйнаган. Минксда бўлиб ўтган баҳсда дуранг қайд этилган – 2:2.

У терма жамоа сафидаги 60 учрашувда 1 марта огоҳлантириш олган. Карпенко ўзининг илк ва ягона сариқ карточкасини 2009 йилда ЖЧ-2010 саралашида Баҳрайнга қарши ўйинда олган.

Виктор Карпенко Ўзбекистон терма жамоаси сафида 4та гол урган.



Иштирок этган мусобақалари
Қаҳрамонимиз Осиё Кубоги-2007 ва 2011 саралаши ва финал босқичиларида иштирок этган. Бундан ташқари Карпенко ЖЧ-2006, 2010 ва 2014 саралашларида ҳам майдонга тушган.
Осиё Кубоги-2007да Ўзбекистон гуруҳда Малайзияни (5:0), Хитойни (3:0) мағлуб этган, Эронга таслим бўлган (1:2). Чорак финалда Саудия Арабистонига ютқазиб қўйиб (1:2 )мусобақани тарк этган. Карпенко учта ўйинда майдонга тушганди.

Қатардаги Осиё Кубогида Карпенко Қатар ва Қувайтга қарши ўйинларда тўлиқ ўйнаганди. Хитой, Австралия ва Жанубий Кореяга қарши баҳсларда бошқа футболчиларга алмаштирилган эди.



Рақиб терма жамоалар
У футболчи сифатида 30та давлат терма жамоаларига қарши майдонга тушган. Энг кўп Баҳрайнга қарши ўйнаган – 7 марта. Кейинги ўринда Саудия Арабистони ўрин олган - 5та ўйин.

Сариқ карточкаси
Юқорида айтиб ўтганимиздек Карпенко терма жамоа сафида атига бир бор сариқ карточка билан жазоланган. Футболчи бу огоҳлантиришни ЖЧ-2010 саралаши доирасида Баҳрайнга қарши сафарда ўйинда олганди.



Йиллар
Карпенко 2003-2012 йиллар давомида терма жамоада фаолият олиб борган. У 2011 йилда энг кўп учрашув ўтказган – 14та.

Виктор Карпенко терма жамоадаги энг сўнгги учрашувини 2012 йил 6 август куни Ливанга қарши ўтказган. ЖЧ-2014 саралашидаги ўйинда дуранг қайд этилган 1:1.



Виктор Карпенконинг юбилей ўйинлари

Рақиб

Ўйин мақоми

Ҳисоб

Сана

Дақиқаси

1

Белоруссия

Ўртоқлик учрашуви

2:2

04.02.2003

74

10

Саудия Арабистони

ЖЧ-2006 саралаши

0:3

06.08.2005

45

20

Озарбойжон

Ўртоқлик учрашуви

0:0

02.07.2007

66

30

Иордания

Ўртоқлик учрашуви

4:1

03.22.2008

45

40

Албания

Ўртоқлик учрашуви

0:1

08.11.2010

90

50

Жанубий Корея

Осиё Кубоги-2011

2:3

01.28.2001

87

60

Ливан

ЖЧ-2014 саралаши

1:1

06.08.2012

90



Кейинги жума куни Одил Аҳмедов ҳақида маълумот берамиз.

Нарзулла Сайдуллаев тайёрлади.

Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика