RU

Последние новости

23:34Эрон. "Персеполис" "Истиқлол Ҳузистон"га қарши фантастик камбэк қайд этди. Ўрунов ғалаба голини урди ва жамоасини биринчи ўринга олиб чиқди!  3 23:12Тимур Кападзе: "Дуранг адолатли натижа бўлди. Айрим футболчилар жамоамизни ёзда тарк этиши мумкин"  3 23:03Муҳсин Низомиддинов: "Бухоро" билан дуранг ўйнаш осон иш эмас"  0 22:42Веско Стешевич: "Менимча, "Навбаҳор" гол урган вазиятда ўйин қоидаси бузилганди"  8 22:25Улуғбек Бакаев: "Ўйин дуранг натижага мос ўтди"  2 22:21Самвел Бабаян: "Бугун ғалабага ўйнамадик. Натижа адолатли бўлди"  27 22:08"Шанба кунидан бошлаб стадиондаги мухлислар сони биттага кўпаяди" – Хави "Барселона" мухлислари билан хайрлашди  6 21:42Суперлига. "Олимпик" – "Андижон" (0:0). Highlights  8 21:25Суперлига. "Олимпик" ва "Андижон" нурсиз дурангга имзо чекди  43 21:10Сафонов кетиши керак, лекин ПСЖга эмас...  2 21:00Суперлига. "Навбаҳор" сўнгги ўриндаги "Металлург" билан дуранг ўйнади  137 20:25ПСЖ Хвича учун 100 млн евро таклиф қилди, бироқ...  1 19:58Про лига. "Бухоро" – "Қўқон-1912" учрашуви нурсиз дуранг билан тугади  13 19:40VAR хатоларидан энг кўп жабр кўрган АПЛ клублари аниқланди  5 19:16"Реал" футболчиси ЕЧЛ финалини ўтказиб юборади  1

ЕЧЛ. "Энфилд"да "нурли дуранг" қайд этилди ва "Реал Мадрид" ярим финалга йўл олди Новости

ЕЧЛ. "Энфилд"да "нурли дуранг" қайд этилди ва "Реал Мадрид" ярим финалга йўл олди

Чемпионлар Лигаси 1/4 финалидан ўрин эгаллаган "Ливерпуль" - "Реал Мадрид" жавоб баҳси бўлиб ўтди.

"Ливерпуль" – "Реал Мадрид" 0:0
"Энфилд" стадиони

"Ливерпуль" – Алиссон, Кабак (Диогу Жота, 60), Робертсон, Филлипс, Александер-Арнолд, Фабиньо, Милнер (Тиаго Алькантара, 60), Мане (Окслейд-Чемберлен, 82), Вейналдум, Салах, Фирмино (Шакири, 82).

"Реал Мадрид" – Куртуа, Начо, Менди, Милитао, Вальверде, Кроос (Одриосола, 72), Каземиро, Винисиус Жуниор (Родриго, 72), Модрич, Асенсио (Иско, 82), Бензема.

Огоҳлантиришлар: Каземиро (25), Робертсон (25), Филлипс (59).


Ливерпуль

Лига Чемпионов УЕФА. Плей-офф . Тур Quarter Finals

15/04/2021, 00:00

0
:
0
Завершен

Реал Мадрид

Стадион: Anfield, 0 зрителей

Главный судья: Бьерн Куиперс

45'
90'
25'  Эндрю Робертсон
59'  Натаниэль Филлипс
60'  Джеймс Милнер (Тиаго Алькантара)
60'  Озан Кабак (Диогу Жота)
82'  Садио Мане (Алекс Окслейд-Чемберлен)
82'  Роберто Фирмино (Джердан Шакири)
25'  Каземиро
72'  Тони Кроос (Альваро Одриосола)
72'  Винисиус Жуниор (Родриго)
82'  Марко Асенсио (Иcкo)


Ушбу саҳифада учрашувнинг матнли трансляциясини кузатиб боришингиз мумкин бўлди. 

ЯНГИЛАШ


90+4-дақиқа. Бўлди бурчак зарбасидан кейин ҳам "Ливерпуль" наф чиқара олмаганидан сўнг, бош ҳакам финал ҳуштагини чалди. Шу тариқа, анчайин қизиқарли кечган баҳс нурли дуранг билан якунланди ва Зизу шогирдлари ярим финалга йўл олди.  

90+2-дақиқа. Куртуа яна бир бор жамоаси жонига оро кирди. Ҳимоячиларнинг хатоси ва Салахнинг зарбасидан кейин Тибо тўп дарвозадан жой эгаллашига имкон бермади.

90+1-дақиқа. "Қизиллар"нинг навбатдаги уриниши муваффақиятсиз якунланди. 

Ўйиннинг асосий вақтига 4 дақиқа қўшиб берилди.

85-дақиқа. "Ливерпуль" тўпни "Реал"га деярли бермай, ҳужум кетидан ҳужум уюштирмоқда.  

82-дақиқа. Ўзгариш! "Реал"да эса Иско Асенсио ўрнига ўйинга қўшилди. 

82-дақиқа. Ўзгариш! Мане ва Фирмино ўрнини Шакири ва Чемберленга бўшатиб берди. 

81-дақиқа. Милитаонинг қанотдан узатган тўпи Бенземагача етиб келди, аммо францияликнинг зарбаси бироз ноаниқ бўлди.  

80-дақиқа. Бурчакдан узатмадан кейин Филипс ноаниқ зарбани амалга оширди.   

79-дақиқа. Одриосола ҳимоядан чиқишда хатога йўл қўйди, лекин унинг бахтига Асенсио тўпни эгаллаб олган Фирминони тўхтатди.  

75-дақиқа. Асенсионинг зарбаси Жотага тегиб, майдонни тарк этди.  

72-дақиқа. Ўзгариш! Винисиус ва Кроос учун бугунги беллашув якунланди. Уларнинг ўрнига Одриосола ва Родриго ўйинга қўшилди.  

69-дақиқа. Милитао тўп йўлига тўғаноқ бўлиб, Куртуага иш қолдирмади.  

66-дақиқа. Вальверденинг ажойиб узатмасидан кейин Винисиус Алиссон билан бирга-бир вазиятга чиқиб борди, лекин посбонни алдай олмади, кейинги уринишда Беккер Бенземага ҳам имкон қолдирмади.   

65-дақиқа. "Ливерпуль" бурчак зарбасидан самара чиқара олмади.  

60-дақиқа. Ўзгариш! Милнер ва Кабак кетди, уларнинг ўрнини Тьяго ва Диогу Жота эгаллади. 

59-дақиқа. Огоҳлантириш! Натаниэль Филипс Каземирога нисбатан қўполлик сабаб сариқ карточка ишлаб олди.   

53-дақиқа. Ферлан Менди катта тезликда ҳужумга ўтди ва тўпни Бенземага қайтаришни ният қилганди, бироқ Жеймс Милнер кескинликни йўққа чиқарди.  

50-дақиқа. Бўлим аввалидаги "штурм" якунига етди чоғи. Ҳар ҳолда "Реал" ўйинни яна тинчлантирди ҳамда ўзи қарши ҳужум учун вазият изламоқда.  

48-дақиқа. "Ливерпуль" биринчи таймдагидек, иккинчи бўлимни ҳам анча фаол бошлади. Жамоа кетма-кет ҳужум, зарбаларни амалга оширмоқда.  

46-дақиқа. Иккинчи бўлим бошланди! Уни Карим Бензема бошлаб берди. 

Бу вақт давомида "Ливерпуль" рақиб дарвозасига йўл топишга уринди, аммо ҳозирча ҳеч бир жамоа ҳисобни оча олганича йўқ. Танаффус, бир оз дам оламиз. 

45-дақиқа. Биринчи бўлимнинг асосий вақтига 2 дақиқа қўшиб берилди.  

44-дақиқа. "Реал" маълум вақт тўпни ўзида ушлаб турди, лекин кейин Модричнинг узатмадаги хатоси туфайли уни йўқотди.   

42-дақиқа. "Реал" ҳимоячилари бир-бирларига ишониб қолишди, натижада Александер Арнольд тўпни олиб қўйиб, шеригига узатди, бироқ Вейналдумнинг зарбаси ўта ноаниқ чиқди.    

40-дақиқа. Вейналдум-Мане комбинациясидан кейин Салах қулай вазиятга эга бўлди, аммо унинг зарбасига аниқлик етишмади. 

37-дақиқа. Трентдан ажойиб узатма ва сал қолса, рақиб ҳимоячилари эътиборидан четда қолган Мане гол уриб кетиши мумкин эди.  

31-дақиқа. Садио Мане ҳужумда Милитаога нисбатан қўпол ўйнади. 

29-дақиқа. Тўп учун курашда Салах Начога нисбатан хавфли ўйнади ва ҳакам жарима зарбаси белгилади. 

27-дақиқа. Тўп асосан майдон марказида "айланиб юрибди".  

25-дақиқа. Огоҳлантириш! Эндрю Робертсон огоҳлантирилди. 

25-дақиқа. Огоҳлантириш! Ҳакам бу вазият учун Каземирога сариқ карточка кўрсатди.   

24-дақиқа. Аламини олишни узоққа қолдирмай Каземиро "подкатда" Мильнерни майдон ташқарисига чиқариб ташлади. 

22-дақиқа. "Реал" мухлисларини ҳавотирга солиб, Каземиро оқсаб юрибди. 

19-дақиқа. "Ливерпуль"нинг марказий ҳимоячилари ўзларини эслатишни бошлашди... Бензема босим уюштириб тўпни рақибидан илиб кетди ва якунда зарба йўллади, лекин тўп дарвоза устунига тегиб қайтди, кейинги уринишда Винисиус аниқ зарбасидан кейин Алиссон тўпни эгаллаб олди.  

17-дақиқа. Жарима зарбасидан амалга оширилган узатмадан кейин Озан Кабак дарвоза тоомн зарба беришга имкон топди.    

14-дақиқа. "Реал" секин-аста тўп назоратини ўз томонига оғдириб, ўйин картинасини ўзгартиришмоқда.  

11-дақиқа. Куртуаааа! Милнернинг зарбасидан сўнг тўп дарвозанинг юқори бурчагига қараб кетаётганди, бельгиялик посбон уни қайтаришни уддалади.   

9-дақиқа. Бучрак зарбасидан кейин эса ҳакам Карим Бензема ўйиндан ташқари ҳолтада қолиб кетганини қайд этди. 

8-дақиқа. "Реал" эса ҳужумга бир келганда икки бор зарба йўллади. Крооснинг ҳам, Модричнинг ҳам ўарбаси йўлига ҳимоячилар тўғаноқ бўлишди.  

Милитао ёрдамга мухтож бўлиб ётибди. 

7-дақиқа. Яна бир бучрак тўпи. Узатмадан кейин тўп жарима майдонидан узоқлаштирилганди, қўшимчасига ҳакам ҳужумдагилар фол ишлатганини таъкидлади. 

5-дақиқа. Бурчак зарбасини Трент кутилмаганда тезда бошлаб юборди ва кескин вазият юзага келтиришга яқин эди. 

"Ливерпуль" ўйинни анча фаол бошлади. 

2-дақиқа. Хавфли вазият! Тезкор ҳужумни Салах якунламоқчи эди, аммо унинг зарбасидан кейин Куртуа оёқлари билан тўпни қайтаришга эришди.  

1-дақиқа. Ўйин бошланди!


"Ливерпуль" (Англия) – "Реал Мадрид" (Испания)

00.00, «Энфилд»

Ливерпуль – Алиссон, Кабак, Робертсон, Филлипс, Александер-Арнолд, Фабиньо, Милнер, Мане, Вейналдум, Салоҳ, Фирмино.

Реал Мадрид – Куртуа, Начо, Менди, Милитао, Вальверде, Кроос, Каземиро, Винисиус Жуниор, Модрич, Асенсио, Бензема.

Биринчи ўйин: 1:3

Рейтинг: +30   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика