RU

Последние новости

18:05"Истанбул Башакшехир" — "Фатиҳ Карагюмрюк"  0 17:39U-23 Осиё Кубоги. Ўзбекистон U-23 - Хитой U-23 0:0 (матнли трансляция)  52 17:36SQUAWKA.com таҳлили: Абдуқодир Ҳусанов - "Манчестер Сити"нинг хатодан бошлаган мустаҳкам ҳимоя қўрғони  0 17:25АПЛ. "Манчестер Юнайтед" - "Манчестер Сити" 0:0 (матнли трансляция)  4 17:03"Реал" — "Леванте". Таркиблар маълум  2 16:16"Манчестер Юнайтед" — "Манчестер Сити". Таркиблар маълум  15 16:10Суперлигадаги трансферлар бир саҳифада  59 16:01"Манчестер Сити" жамоа вингери билан хайрлашишга тайёр  0 15:23Беҳруз Жуматов "Сурхон" футболчисига айланди  3 14:53"Атлетико" "Ювентус" ярим ҳимоячисини нишонга олди  1 14:18"Ғазалкент" яна уч нафар футболчини ўз сафига қўшиб олганини эълон қилди, улар орасида терма жамоа сардори ҳам бор  3 13:43Дугла Коста Италиянинг тўртинчи дивизиони клуби футболчисига айланди  4 13:05"Реал" ва "Барселона" "Аякс"нинг янги юлдузига даъвогарлик қилмоқда  1 12:20Жеко Францияга йўл олиши мумкин  3 12:00Ярим финал йўлида “чин девори”: қоғоздаги устунликни майдонда кўрсатиш вақти келди  3

Суперлига. "Локомотив" ўз уйида "Қизилқум" билан дуранг ўйнади Новости

Суперлига. "Локомотив" ўз уйида "Қизилқум" билан дуранг ўйнади

Coca Cola Суперлиганинг 4-туридан ўрин олган "Локомотив" - "Қизилқум" учрашуви бўлиб ўтди.

Ушбу саҳифада ўйиннинг матнли трансляциясини кузатиб бориш мумкин.


Coca Cola Суперлига, 4-тур
ЛОКОМОТИВ – ҚИЗИЛҚУМ - 1:1
3 апрель 2021 йил. Тошкент. "Локомотив" стадиони.
Ҳакамлар:
Элёр Турсунов, Шоҳруҳ Аъзамов, Александр Буров, Найим Қосимов
Назоратчи: Дмитрий Роман
VAR ҳаками: Азиз Асимов
VAR ассистентлари: Руслан Серазитдинов, Рустам Лутфуллин
VAR назоратчиси: Фарҳод Абдуллаев
Оператор: Шерали Жаналиев
Техник мутахассис: Отабек Содиқов
Комиссар: Муҳаммад Содиқ Содиқ-Охунов

Голлар: Жамшид Ҳасанов 36, - 0:1 (Ойбек Қиличев). Диёржон Туропов 57, - 1:1 (Темурхўжа Абдухолиқов).

"Локомотив": 35.Жавоҳир Илёсов, 3.Исломжон Қобилов, 8.Жавоҳир Сидиқов (18.Иброҳим Ғанихонов, 46), 11.Темурхўжа Абдухолиқов, 14.Азизбек Амонов (27.Ислом Рашидхонов, 46), 17.Санжар Қодирқулов (5.Кахи Махарадзе, 55), 21.Ғулом Ҳайдар Ғуломов, 28.Шуҳрат Муҳаммадиев, 37.Шерзод Файзиев, 77.Диёржон Туропов, 94.Хуршидбек Мухторов.
Захира: 1.Абдумавлон Абдужалилов, 7.Садриддин Абдуллаев, 10.Марат Бикмаев, 22.Диего Барданка.

"Қизилқум": 1.Игнатий Нестеров, 6.Эркин Байдуллаев, 7.Ойбек Қиличев (4.Миржалол Қосимов, 83), 8.Гиорги Кухианидзе, 10.Мате Ватсадзе, 17.Салим Мустафоев, 19.Жамшид Ҳасанов (62.Жаҳонгир Эргашев, 90+2), 20.Ислом Тўхтахўжаев, 23.Шерали Жўраев (14.Файзулло Қамбаров, 68), 30.Элгужа Григалашвили, 75.Олег Толмасов.
Захира: 22.Артём Макосин, 15.Ҳусан Расулов, 25.Азизбек Усмонов, 44.Ҳумоюн Абдуалимов.

ОгоҳлантиришларМате Ватсадзе 43, Эркин Байдуллаев 58, Ғулом Ҳайдар Ғуломов 68, Диёржон Туропов 77, Олег Толмасов 83.


 

ЯНГИЛАШ



90+5. Ўйин якунланди. "Локомотив" - "Қизилқум" 1:1

90+3. Бош ҳакам VAR га мурожаат қилди, лекин ҳеч нима йўқ экан

90+2. Ўзгариш. "Қизилқум". Ҳасанов ўрнига Эргашев тушди

90. Учрашувга 3 дақиқа қўшилди

90. ЗАРБААА! Чап қанотдан Мухторов узатган тўпни Ғанихонов боши билан дарвозага йўллади, Нестеров ўз ўрнида! 

83. Ўзгариш. "Қизилқум". Қиличев ўрнига Қосимов тушди

83. Огоҳлантириш. "Қизилқум". Олег Толмасов

77. Огоҳлантириш. "Локомотив". Диёржон Туропов

68. Ўзгариш. "Қизилқум". Шерали Жўраев ўрнига Файзулло Қамбаров

68. Огоҳлантириш. "Локомотив". Ғулом Ҳайдар Ғуломов

67. ЗАРБАААААААААА! Ўнг қанотдан узатилган тўпни Темурхўжа Абудхолиқов боши билан дарвозага йўллади, тўп дарвоза тўсинига тегиб қайтди!

63. Ташаббус "Локомотив" томонида, мезбонлар кетма кет ҳужумлар қилишмоқда

58. Огоҳлантириш. "Қизилқум". Эркин Байдуллаев

57. ГООООООООООООООООООООООООЛ! Диёржон Туропов! 1:1. Абдухолиқовдан чиройли пас ва Туропов жарима майдонига кириб чиройли гол урди! 




55. Ўзгариш. "Локомотив". Қодирқулов ўрнига Махарадзе тушди

54. ЗАРБАААА! Иброҳим Ғанихонов рақиб жарима майдони ичига кириб зарба берди, Нестеров ўз ўрнида! 

46. Иккинчи тайм бошланди 

46. Ўзгаришлар. "Локомотив". Сидиқов ва Амонов ўрнига Рашидхонов ва Ғанихонов тушди



45. Биринчи тайм якунланди

43. Огоҳлантириш. "Қизилқум". Мате Ватсадзе

36. ГООООООООООООООООООООООЛ! ЖАМШИД ҲАСАНОВ! 0:1. Ойбек Қиличевнинг ажойиб тўп узатишидан кейин Ҳасанов жарима майдонига кириб дарвозани ишғол қилди! 



29. УХХХ! Олег Толмасов Диёр Туроповни жарима майдони ёнгинасида йиқитди, ҳакам бу вазиятда қоида бузилмади деб топди

25. Учрашув шиддати у қадар юқори эмас.

13. ЗАРБААААААААААА! Ойбек Қиличев жарима майдонидан ерлатиб зарба берди, Жавоҳир Илёсовдан сейв! 

10. "Локомотив"нинг ҳужуми, чап қанотдан узатилган тўпни ҳимоячилар қайтаришди 

6. Мезбонларнинг илк хавфли ҳужуми.  Диёр Туроповнинг ерлатиб йўллаган кучли ва аниқ зарбасини Нестеров ортиқча қийинчиликсиз эгаллаб олди...

1. ЎЙИН БОШЛАНДИ!

- Учрашув соат 16:15да бошланади.

Рейтинг: -9   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика