RU

Последние новости

19:55"Ювентус" "Барселона"нинг трансфер мақсадини илиб кетмоқчи  0 19:28Transfermarkt: "Машъал" футболчиси Ироқ клубига ўтди  0 19:02"Шўртан", "Арал" "Олимпик-MobiUz" ва "ФарДУ" Про лигада иштирок этиши аниқ  6 18:35Кэррик "Манчестер Юнайтед"нинг вақтинчалик мураббийи бўлиши мумкин  5 18:07Бобир Абдихолиқов: "Насаф" — иккинчи уйим"  9 17:39Гашек АҚШни Жаҳон чемпионатидан маҳрум этишга чақирди  9 17:10Ўзбекистон Кубогининг гуруҳ босқичида иштирокчилар саватларга ажратилади  1 16:48"Арсенал" собиқ ҳимоячиси "Ал Ҳилол"га ўтди  0 16:21Рафинья: "Агар Флик келмаганида, мен "Барса"дан кетган бўлардим. У ҳаммасини ўзгартирди"  7 15:53Расман: Балотелли "Ал Иттифоқ" билан шартнома имзолади  4 15:25Салоҳ: "Миср терма жамоасидаги шерикларим билан бирга ўйнаш имкониятидан жуда бахтиёрман"  1 14:58"Динамо" назорат баҳсида "Хоразм" устидан ғалабага эришди  9 14:36Хаби Алонcони "Реал"да нималар кутаётгани маълум бўлди  7 14:09"Ливерпуль" футболчисини мавсум охиригача йўқотди  5 13:42МЮ Англия Кубогидан чиқиб кетди, "Интер" ва "Наполи" муроса кўчасини танлади, Эндрик Францияда ғалаба голидан бошлади  1

Терма жамоа гвардиячилари №9. Максим Шацких Новости

Терма жамоа гвардиячилари №9. Максим Шацких

Ҳафтанинг ҳар жума куни ўқувчиларимизга Ўзбекистон миллий терма жамоаси сафида энг кўп ўйин ўтказган футболчилар ҳақида маълумот бериб боришда давом этамиз.
Бугун Ўзбекистон терма жамоасида ўйин ўтказиш бўйича тўққизинчи, гол уриш бўйича биринчи ўринда турган ҳужумчи Максим Шацких ҳақида маълумот берамиз. Айни пайтда Украинанинг “Говерла” клубида фаолият олиб бораётган ҳамюртимиз 60 марта миллий терма жамоа сафида майдонга тушган.

Шацких ана шу 60 учрашувнинг 38тасида тўлиқ ўйнаган. 19 марта асосий таркибда майдонга тушган ҳамда учрашув давомида алмаштирилган. Қолган 3та баҳсда мураббий томонидан захирадан майдонга туширилган. Максим Шацких миллий терма жамоа сафида жами 4779 дақиқа ҳаракат қилган.



Илк ўйини, голи ва сариқ карточкаси
Шацких терма жамоадаги ўз дебютини 1999 йилнинг 18 август санасида Озарбойжонга қарши ўртоқлик учрашувида ўтказган. Уни терма жамоага марҳум Маҳмуд Раҳимов жалб этган. Ўша куни ҳужумчи асосий таркибда майдонга тушган ва 3та гол урган (!). Самарқандда бўлиб ўтган баҳсда вакилларимиз 5:1 ҳисобида зафар қучишган.

У терма жамоа сафидаги 60 учрашувда 6 марта огоҳлантириш олган ва бир марта майдондан четлатилган. Шацких ўзининг илк сариқ карточкасини 1999 йилда Осиё кубоги-2004 саралашида БААга қарши ўйинда олган.

Максим Шацких Ўзбекистон терма жамоаси сафида 34та гол урган, бу ҳозирга қадар энг яхши натижа ҳисобланади.



Иштирок этган мусобақалари
Қаҳрамонимиз Осиё Кубоги-2000, 2007 ва 2011 саралаши ва финал босқичиларида иштирок этган. Бундан ташқари Шацких ЖЧ-2002, 2006 ва 2010 саралашларида ҳам майдонга тушган. 2000 йил Ливанда ўтган Осиё Кубогида Максим Шацких терма жамоамиз сафида барча 3та учрашувда майдонга тушган ва тўлиқ ўйнаган. Бу чемпионатда термамиз гуруҳ босқичида Қатар билан дуранг ўйнаган ҳамда Япония ва Саудия Арабистонига йирик ҳисобда мағлуб бўлган. 2004 йилги қитъа биринчилигида ҳужумчи иштирок этиши мумкин эди. Бироқ Хитойда тарқалган вирус туфайли Макс у ерга боришни истамаганди.

Осиё Кубоги-2007да Ўзбекистон гуруҳда Малайзияни (5:0), Хитойни (3:0) мағлуб этган, Эронга таслим бўлган (1:2). Чорак финалда Саудия Арабистонига ютқазиб қўйиб (1:2 )мусобақани тарк этган. Шацких фақат Эрон билан баҳсни дисквалификация туфайли ўтказиб юборганди. Сабаби ОК-2007 саралашида у Қатар билан учрашувда қизил карточка олганди.  

Қатардаги Осиё Кубогида ҳужумчи 4та ўйинда майдонга тушган ва 1та гол урганди.
 


Рақиб терма жамоалар
Макс футболчи сифатида 26та давлат терма жамоаларига қарши майдонга тушган. Энг кўп Қатарга қарши ўйнаган – 7 марта. Кейинги ўринда Саудия Арабистони жойлашган - 6та ўйин.

Сариқ карточкалари
Юқорида айтиб ўтганимиздек Шацких терма жамоа сафида жами 6 бор сариқ карточка билан жазоланган. Футболчи бу огоҳлантиришларни Саудия Арабистони, Япония, Ироқ, БАА, Жанубий Корея ва Таиландга қарши ўйинларда олган.



Йиллар
Шацких 1999-2011 йиллар давомида терма жамоада фаолият олиб борган. У 2008 ва 2011 йилларда энг кўп учрашув ўтказган – 11тадан.

Максим Шацких терма жамоадаги энг сўнгги учрашувини 2011 йил 11 ноябрь куни КХДРга қарши ўтказган. ЖЧ-2014 саралашидаги ўйинда 1:0 ҳисобида юртдошларимиз ғалаба қозонишган эди.
 


Максим Шацкихнинг юбилей ўйинлари

Рақиб

Ўйин мақоми

Ҳисоб

Сана

Дақиқаси

1

Озарбойжон

Ўртоқлик учрашуви

5:1

18.08.1999

90

10

Уммон

ЖЧ-2002 саралаши

5:0

08.09.2001

90

20

Саудия Арабистони

ЖЧ-2006 саралаши

1:1

09.12.2005

90

30

Бангладеш

Осиё Кубоги-2007 саралаши

4:0

11.10.2006

90

40

Сингапур

ЖЧ-2010 саралаши

1:0

07.06.2008

90

50

Баҳрайн

Ўртоқлик учрашуви

4:2

12.10.2010

46

60

КХДР

ЖЧ-2014 саралаши

1:0

11.11.2011

75



Кейинги жума куни Виктор Карпенко ҳақида маълумот берамиз.

Нарзулла Сайдуллаев тайёрлади.

Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика