RU

Последние новости

12:48Нима учун МЮ Сульшерни эмас, Кэррикни танлади?  2 12:30Бугунги ўйинлар: "Лондон дербиси", Арбелоанинг "Реал"даги дебюти ва бошқалар  0 12:22Антуан Семеньо "Ман Сити"да 17 йиллик камёб натижани такрорлади  0 12:02Нарзулла Сайдуллаев: "Навбаҳор" Илични 250 минг еврога сотиб олмаган  2 11:44УЕФА "Венгер офсайди" ғояси борасида бир қарорга келганга ўхшайди  4 11:36Хаби Алонсо истеъфосининг тафсилотлари ошкор қилинди  8 10:46Тома Табатадзе: "Қўқон-1912"га қўшилиш ғояси клуб томонидан кўрсатилган қизиқиш, бош мураббийнинг менга бўлган ишончи ҳамда жамоа қўйган мақсадлар туфайли пайдо бўлди"  1 10:18Ёзда "Манчестер Юнайтед"ни бошқариши мумкин бўлган асосий номзод номи маълум  10 09:51Клопп Алонсонинг "Реал"дан кетишига муносабат билдирди  18 09:23Жуд Беллингем ОАВни кескин танқид қилди  4 08:57"Манчестер Юнайтед"да Кэррик даврида биринчи эҳтимолий трансфер номи маълум бўлди — The Guardin  0 08:30Гвардиола кечаги учрашувдан сўнг ҳимоячилари ҳақида фикр билдирди  7 08:02Трансфермаркт. "Навбаҳор" Ваня Илични қанчага сотиб олгани маълум  11 07:25Суперлигадаги трансферлар бир саҳифада  54 03:29Бундеслига. "Боруссия Д" "Вердер"ни йирик ҳисобда мағлубиятга учратди  1

Шифокор Аброр Пирриев: "ОФК доирасидаги ўйинларида рухсат берилган ҳолат бизнинг Суперлигада ўтмас экан..." Новости

Шифокор Аброр Пирриев: "ОФК доирасидаги ўйинларида рухсат берилган ҳолат бизнинг Суперлигада ўтмас экан..."

"Локомотив" клуби ва Ўзбекистон терма жамоаси шифокори Аброр Пирриев кечаги ўйинда кузатилган воқеа ҳақида маълумот берди.

Кеча ўйин маҳали ҳаво ҳарорати минус 8 даражани кўрсатди. Бундай паст ҳароратда оёқ мушакларини жисмоний юкламага тайёрлаш алоҳида ёндошувни талаб килади. Яна бир муҳим жиҳат ўйин давомида оёқ мушакларининг совиб колмаслигидир. Чунки паст ҳароратда бадан совиши мушакларда моддалар алмашинувини сусайтиради, эластиклиги камаяди, мушаклар спазми юзага келади, натижада жароҳат олиш ва эски муаммолар кучайишига сабаб бўлади. Бу вазиятда муҳим омил футболчининг об-ҳавога мос кийинишидир. Шу сабабли ўйиндан аввал футболчилар учун ўйин кийимларига мос қилиб "гамаш" (спортивные калготки) тайёрлаб қўйилганди.

Майдонга чиқишдан аввал эса бундай "гамаш"ларни кийиш мумкин эмаслиги айтилди. Ўйин комиссари ва инспекторига мурожаат килиб, шифокор сифатида фикримни айтарканман, улар "мумкин эмас"дан нарига ўта олишмади.

Жуда кўп халқаро ўйинларда бевосита иштирок этганман. Шундай, паст об-ҳавода гамаш кийиб ўйналган ҳолатлар кўп бўлган. ОФК доирасидаги ўйинларида рухсат берилган ҳолат бизнинг Суперлигада ўтмаслиги... Қолаверса, футболдаги кийиниш коидалари ўйинчининг саломатлигини асрашга каратилган. Шундай экан, паст об-ҳавода баданни совуқдан асраш учун ўйин кийимига мос, ички спорт кийимларни тақиқлаш тўғри эмас.

Чемпионатимизнинг охирги турлари ҳамда кубок баҳслари худди шундай совуқ об-ҳавода ўтиши тайин. Шундай экан, футболчиларимизнинг саломатлигини ўйлаган ҳолда мутасаддилар ушбу ҳолатни эътиборга олишади деган умиддаман", - деб ёзади Аброр Пирриев телеграмдаги ўз каналида



Рейтинг: +25   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика