RU

Последние новости

22:10Ла Лига. Бир неча кун олдин "Барселона"ни тор-мор этган "Атлетико" чемпионат аутсайдерига йирик ҳисобда мағлуб бўлди ва тўртинчи ўринга тушиб кетди  21 22:00Туркия Суперлигаси. Истанбул дербисида "Башакшеҳир" ва "Бешиктош" ўзаро тўқнаш келмоқда (онлайн ҳисоб)  13 21:49"Шаржа" бош мураббийи: "Мен ҳалолман, демак, ҳамма ҳалол бўлиши керак. Ҳаёт шундай эканлигига ишонаман"  0 21:01"Пахтакор" Россия жамоасига мағлуб бўлди  5 20:40"Насаф" U21 Қашқадарё вилояти ҳокими кубогини қўлга киритди  0 20:33"Арсенал" — "Уиган". Таркиблар маълум  4 20:00“Нефтчи” икки футболчисини “Қўқон-1912”га ижарага берди  10 19:49"Сурхон" Грузия клубини мағлуб этди  2 19:42"Андижон" легионери жамоани тарк этди  7 19:05Элит ОЧЛ. "Насаф" "Шаржа"га қарши қизил либосда ўйнайди  7 19:00"Арал" янги дарвозабон билан шартнома имзолади  0 18:55Фабрегас: "Мората футбол ўйнашни йиғиштириб, бошқа спорт билан шуғуллансин"  3 18:28"Насаф"га қарши ўйин олдидан "Шаржа" легионери жамоани тарк этди  7 18:01Назорат ўйини. “Гулистон” “Орол”дан устун келди  2 17:11Эндрик январь ойида Лига 1нинг энг яхши футболчиси деб топилди  18

"Биз уни топдик". Терма жамоа ҳақидаги мақолага қўшимча Новости

"Биз уни топдик". Терма жамоа ҳақидаги мақолага қўшимча

Журналист эмасман, ҳаётда ва футболнинг ичида тажрибам ҳам йўқ. Фикрларимнинг барчаси шахсий ва кўп эҳтимол билан хато бўлиши мумкин. Буни доим тан олганман, сиз ҳам ортиғини кутманг.

Тонгда Championat.asia'да "Икки қайиқнинг бошини тутган чўкиб кетади" мавзусида мақола эълон қилинди


Шахсан ўзимга Абрамовнинг футболи ёқади, ҳақиқатан ҳам чиройли. Ўйлашимча, ўртоқлик ўйинидаги натижа унчалик муҳим эмас, ғалаба талаб қилмаслик керак. Шунинг учун ўйин ёки натижага тўхталмадим. Эътиборимни бошқа жиҳат тортди. 2018 йилги мундиал саралашида айнан шу муаммо бизга панд бериб қўйгани учун ҳам ёздим.

"Тезкор студия" дастурининг 5 ноябрдаги сонида Шаҳбоз Беғамов "Бунёдкор"да энг яхши таассурот қолдираётган Нурилло Тўхтасиновнинг терма жамоага чақирилмаганини қоралади. 13 ноябрь куни эса Толибжон Қосимов Ҳусниддин Алиқулов миллий жамоа либосида синовдан ўтказилиши мантиқий қарор бўлишини айтди. Ҳар икки фикрда жон бор, аммо Ироқ термасига қарши ўйинда "Насаф" ҳимоячисига 1 дақиқа ҳам ўйин амалиёти берилмади — Қобилов яна тўлиқ ўйнади. Айнан шу қарорни нотўғри ҳисоблаганим учун тонгги мақолани ёзишга қарор қилдим.

Материал шундай сўзлар билан якунланган эди:  "Санжар Қодирқулов ҳамда Исломжон Қобилов "SOCCER CAREER AGENCY" хизматидан фойдаланади (бу агентликнинг таъсисчилари ҳақида ҳеч қандай маълумот тополмадик). Ҳар 2 футболчининг "Бунёдкор" билан амалдаги шартномаси жорий йилнинг 31 декабрида якунига етади ва уларнинг легионерга айланиш эҳтимоли йўқ эмас. Бу билан ҳеч нарсага шама қилмоқчи эмасмиз, шунчаки, факт ўрнида қабул қиласиз".

Шундан кейин "SOCCER CAREER AGENCY" ҳақида маълумот йиғишга ҳаракат қилиб кўрдик ва уддаладик. Бизга маълум бўлишича, ушбу агентлик россиялик Юрий Белоусга тегишли экан. Маълумот учун, "Бунёдкор"нинг собиқ ярим ҳимоячиси Жасур Жалолиддиновнинг "Локомотив" (Москва)га ўтишини айнан шу киши ташкиллаштирган.

Айтишларича, Вадим Абрамов ва Юрий Белоус ўртасидаги муносабатлар анчагина илиқ экан. Ўйлаймизки, ҳеч қандай дўстлик ёки муҳаббат мамлакатимизнинг бош жамоаси манфаатларига соя сололмайди... 

Фахриддин Рўзиев, ЎзЖОКУ талабаси

Автор :
Рейтинг: +72   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика