RU

Последние новости

01:39ЖЧ-2026 саралаши. Норвегиядан 11:1, Холанддан 5та гол, Англиядан йирик, Португалиядан иродали ғалаба  6 01:15АПЛда ким чемпион бўлади? "CIES" тахмин қилиб кўрди  1 00:44"Фенербаҳче" Моуриньюдан кейинги бош мураббийини эълон қилди  2 00:14Холанд термадаги 45-ўйинида 44-голини урди  5 23:49Халқаро ўртоқлик турнири. Ўзбекистон U-17 Марокашга мағлуб бўлди  13 23:24Меньяннинг "Челси"га ўтмагани сабаби маълум бўлди  1 22:27Футзал. Ўзбекистон терма жамоаси йиғинга киришди. Олдинда Япония билан ўйин бор  3 21:36"Динамо" назорат учрашувида "Локомотив"ни ютди  3 21:13U-23 Осиё Кубоги саралаш босқичи. Қирғизистон Шри-Ланкани йирик ҳисобда енгди ва гуруҳда биринчи бўлди  20 20:19Владо Радманович: "Афсуски, Катанецнинг ҳозирги ҳолати яхши эмас"  31 19:59Кроос: "Германия ҳозирда катта ютуқларга эриша оладиган терма жамоалар қаторида эмас"  1 19:33Остон Ўруновдан рекорд!  10 19:05Алиризо Жаҳонбахш: "Ҳакамлик ҳақида ҳеч нима демайман"  21 18:38"Арсенал" МЮ кўзлаган футболчи учун курашда фаворит  2 18:17Мустақиллик Кубоги-2025 "Uz-Galaxy"да!  2

Жамшид Саидов: "Ҳакам тўрт дақиқа қўшиб берди, лекин биз 10 дақиқа ўйнадик" Новости

Жамшид Саидов: "Ҳакам тўрт дақиқа қўшиб берди, лекин биз 10 дақиқа ўйнадик"

Coca Cola Суперлига 13-туридан ўрин олган "Бухоро" - АГМК урашувидан кейин мезбонлар бош мураббийи Жамшид Саидов ўз фикрларини билдирди.




"Ўйин ҳақида нима дейишим мумкин? Биринчи ўринда футболчиларимга миннатдорчилик билдираман. Улар бугун ҳақиқий ҳарактер кўрсата олишди. Афсуски, охирги дақиқаларда гол ўтказиб ғалабани қўлдан чиқардик. Олдимизга қўйилган вазифани бажаришда давом этамиз.

Биз бугун ҳимояда ўйнадик, қарши ҳужумлардан фойдаланишга ҳаракат қилдик. Бошқа изоҳга ҳожат йўқ.

Жамоамизда молиявий муаммолар бор. Шу боис янги футболчиларни рўйхатдан ўтказа олмаяпмиз. Умид қиламанки тез орада муаммолар бартараф этилади.

Стадионимиз тайёр эмаслиги сабаб иккинчи даврада "Пахтакор" билан Тошкентда ўйнашимиз мумкин. Бизга фарқи йўқ, ҳар қандай ҳолатда ҳам нейтрал майдонда ўйнаймиз.

Ҳимоячи тушганидан кейин ҳеч қандай саросима бўлмади. Ҳакамларни ишини баҳолайдиган инсонлар бор. Пенальти бор йўқлиги ҳақида бирор нарса дея олмайман. Ҳакам тўрт дақиқа қўшиб берди, биз эса 10 дақиқа ўйнадик. Ҳимоячилар, қолган чизиқ вакиллари ҳисобни ушлаб қолиш учун ҳаракат қилишди. Саросима бўлмади деб ўйлайман", - дейди Жамшид Саидов.


Рейтинг: +22   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика