RU

Последние новости

14:15Эшитдик-да! Усмон Тошев ЎФАни тарк этди  0 14:05Хакими ПСЖ билан шартномасини узайтирди  0 13:47Арихиро Сентоку: "ОКМК билан мавсум якунида тарих яратамиз"   0 13:20ОКМК Тошкентда "Пахтакор"ни мағлуб этган учрашувдан галерея  1 13:03"Навбаҳор" футболчиси учун мавсум тугади   2 12:45ЎзФҲМ нимани яширмоқда? Асимов, Норсафаров ва бошқа ҳакамлар қаерда?  3 12:08"Милан" Меньян ва Эрнандес билан шартномаларни узайтириш устида ишламоқда  0 11:40FIFA.COM: "Аббос Файзуллаев кичик бўйли эканига қарамай, ажойиб техник хусусиятларга эга"  15 11:28"Реал" Дэвис трансферига шубҳа қилмаяпти  1 10:42Гвардиола нима учун «Манчестер Сити»да қолишга қарор қилганини тушунтириб берди  9 10:06Ламин Ямаль ва «Барселона» ўртасидаги янги келишув шартлари маълум  2 09:30Goal «Олтин тўп»-2025 соврининг асосий даъвогарини эълон қилди. Виниcиус ҳозирча 4-ўринда  13 08:53«Арсенал» январда учта футболчисини сотиб юбормоқчи  1 08:21Про лига. Бугун Бухорога катта футбол қайтади  7 07:45Суперлига. Чемпионлар Фарғонага сафар қилади. «Қизилқум» эса яна бир водий жамоасини меҳмон қилади  2

Шота Арвеладзе: "Ҳеч қачон футболчиларимга кўп гол урманглар демайман. Бу мухлисларга ва рақибга нисбатан ҳурматсизлик бўлади" Новости

Шота Арвеладзе: "Ҳеч қачон футболчиларимга кўп гол урманглар демайман. Бу мухлисларга ва рақибга нисбатан ҳурматсизлик бўлади"

Coca Cola Суперлига 12-туридан ўрин олган “Пахтакор” – “Локомотив” (7:0) ўртасидаги учрашувдан сўнг “шерлар” бош мураббийи Шота Арвеладзе фикрларини билдириб ўтди.




- Дерби учун ноодатий ҳисоб бўлди. Бугунги ўйин "Бавария" - "Барселона" баҳсига ўхшаб кетди. Йигитлар учун хурсандман. Қийин даврдан ўтиб олдик. Яхши ўйнадик ва баҳсни назорат қилдик. Бешта алмаштириш амалга оширганда ўйин суръатини бирдек сақлаш қийин, лекин биз буни уддаладик. "Насаф" билан ҳам, бугун ҳам шундай бўлди. Захирадан тушган футболчилар ўзларини кўрсатишди. Уларнинг шундай яхши ишлаётганидан бахтиёрман. Бу баҳс дерби тарихидан ўрин олади деб ўйлайман. "Локомотив"га бундай қийин ҳолатдан тезроқ чиқиб олишларини тилайман, - дейди Шота Арвеладзе. 

- Сентябрь ойида Ўзбекистон терма жамоаси йиғин ўтказади. 3 сентябрь куни Тожикистон билан ўртоқлик ўйини бор. "Пахтакор" эса 1 ва 5 сентябрь кунлари ўйин ўтказади. Кейин Қатарга учиб кетади. Терма жамоага футболчиларни қўйиб юборасизми?

- Аввало терма жамоага футболчини қўйиб юбормасликка ҳаққим йўқ. Бундан ташқари футболчилар ҳам терма жамоада ўйнашни исташади. Умид қиламанки, бизнинг чемпионат ўйинлари ҳамда Чемпионлар Лигаси олдидан маъқул ҳолат топилади.

- Томас Мюллер интервью бериб бош мураббий танаффус вақтида футболчиларга 6тадан кўп гол урманглар деганини айтди. Сиз ҳам футболчиларга шундай дедингизми?

- Бундай интервьюни кўрмадим. Натижа қандай бўлишидан қатъи назар мухлислар учун ўйнашда давом этамиз. Рақиб, мухлислар ҳамда ўз жамоангни ҳурмат қилиш лозим. Футболчилар ўз имкониятларини охиригача намойиш этишлари лозим.

- Сентябрь ойида жуда тиғиз тақвим ва ОЧЛ баҳслари кутмоқда...

- Тўғри жуда ҳам оғир тақвим бизни кутмоқда. Биз 5 ҳафтани йўқотдик ва бу даврда даволандик. Рақибларимиз эса чемпионатда ўйинлар ўтказишди. Лекин бизда ОЧЛда 6 очко бор. Биринчи навбатда гуруҳдан чиқишимиз шарт. Кейин насиб бўлса навбатдаги баҳслар ҳақида бош қотирамиз.



Рейтинг: +25   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика