RU

Последние новости

14:28"Реал" Рейньер билан шартномани бекор қилиши мумкин  0 14:01Бернардески АҚШдан Италияга қайтди  0 13:33Ўзбекистон U-18 Тошкентда йиғин ўтказади. Таркиб маълум  1 13:03"Ливерпуль" 90 млн евро эвазига ҳужумчи харид қилиши мумкин  4 12:38Де Бруйне "Наполи"да нечинчи рақамни олди?  0 12:14"Манчестер Юнайтед" Бундеслигадаги ҳужумчини ўз сафига қўшиб олмоқчи  2 11:32"Интер"нинг асосий трансфер мақсади маълум қилинди  0 11:07Тома Табатадзе "Бухоро"га ўтиши мумкин  1 10:07Месси пеналтисиз голлар бўйича Роналдуни ортда қолдирди  28 09:52"Ньюкасл" Исакни сотиш ниятида эмас — клуб унинг нархини 173 миллион еврога кўтарди  3 09:24"Барселона" "Реал" юлдузини кўзламоқда — футболчи билан алоқа ўрнатилди  29 08:48"Нефтчи" таркибига нигериялик футболчи қўшилди  6 08:26Эрон клуби Одил Ҳамробеков трансфери учун "Бунёдкор"га қанча тўлади?  1 07:52"Интер Майами" "Ред Буллз"ни 5:1 ҳисобига ютди — Мессидан дубль  25 07:10"Бунёдкор" дарвозабони ОКМКга ўтди  0

Андрей Фёдоров: "Нестеровнинг қарорини ҳурмат қиламиз. Клублар ҳусусий бўлиши яхши, аммо..." Новости

Андрей Фёдоров: "Нестеровнинг қарорини ҳурмат қиламиз. Клублар ҳусусий бўлиши яхши, аммо..."

Coca Cola Суперлигаси 10-туридан ўрин олган АГМК - "Локомотив" (3:1) учрашувидан кейин меҳмонлар устози Андрей Фёдоров ўз фикрларини билдирди.




- Ўйин ҳақида гапириш қийин. Икки хил таймнинг гувоҳи бўлдик. Биринчи бўлимда футболчилар мураббийлар юклаган кўрсатмаларни бажара олишди. Иккинчи бўлимда жаримадан урилган гол эса барчасини ўзгартириб юборди. Голда ўзимиз айбдормиз. Шунинг ортидан ташаббус АГМК томонига ўтиб кетди. Ўзгаришлар орқали ўйинни кучайтиришни ҳаракат қилдик. Аммо ўзгаришлар ёрдам бермади ва аксинча ёмон ўйнашни бошладик. Биздаги энг катта муаммо — таркиб. Афсуски касалланган, жароҳатланган кўп. Шунингдек, асосий футболчиларимиз ҳам жамоани тарк этишди. Иложи борича тезроқ қайтишга ҳаракат қиламиз. Биринчи тайм ёмон ўйнамадик, иккинчи таймда нима бўлганини эса муҳокама қиламиз.

- Игнатий Нестеровнинг кетиши ҳақида гапирсангиз. Бу унинг қарорими ёки клубнинг? Унинг кетиши жамоага қандай таъсир қилди?

- Ўзининг қарори. Умуман олганда футболчининг жамоасини ўзгартириш футболдаги оддий ҳолат. У “Локомотив” учун борини берди ва кетишга қарор қилди. Қарорни ҳурмат қиламиз. Унинг кетиши бизга унчалик таъсир қилмаса керак.

- Клуб активларини агентлик сотиб олганини эшитдик. Бир неча клуб бир агентликнинг ихтиёрида бўлиши ОФК қарорига зид. Умуман олганда клуб ҳусусийлашмоқда. Бунга фикрларингиз.

- Агар клублар ҳусусий бўлса бу жуда яхши ҳолат. Аммо ундай бўлса Ўзбекистонда қайси клублар қолади? Менимча биздан кучлироқ лигаларда ҳам бундай ҳолат йўқ. Қайтараман клубларимиз ҳусусий бўлишини ёқлайман, аммо футбол ҳам бўлишини истайман.


Рейтинг: +2   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика